Uzbek.life - Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Путешествия


Хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида ахборот берувчи фойдали канал – UzbekLife
👉 instagram.com/uzbeklifeofficiall/
👉 facebook.com/uzbeklifeofficial/
👉 tiktok.com/@uzbeklifeofficial/
Мурожаат: t.me/uzbeklifebot
Реклама:
+998 78 113 10 10

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Путешествия
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️2024 йил учун грин-карта натижалари 5 кундан сўнг, 6 май куни эълон қилинади.

Uzbek.life расмий саҳифаси


#success

⚡️Ўзбекистонлик аёл Японияда депутат бўлди

🇯🇵Айтишларича, ўзбекистонлик 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева 6 771 та овоз билан Токионинг Сетегая туманига депутат этиб сайланибди.


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇨🇦🇺🇿 Канададаги ватандошлар учун ифторлик ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳамда Канададаги ватандош ташкилотлар ҳамкорликда
Канадада истиқомат қилаётган барча ватандошлар учун ифторлик режалаштирилган.

Унда ўзбекистонлик диний уламо Муҳаммад Айюб домла ҳам иштирок этадилар.

📍Ифторлик ва илмий суҳбат жорий йил 6-8 апрел кунлари @43.6505556,-79.7083333,15z/data=!4m6!3m5!1s0x40575317559d0ec1:0x696469b936b7c72d!8m2!3d43.6505556!4d-79.7083333!16s%2Fg%2F1263y9vdb' rel='nofollow'>Sayeda Khadija Centre манзилида Канада вақти билан соат 5.00 да бошланади.

Kun.uz расмий канали


#success

⚡️Ўзбек йигити Amazon’да иш бошлади

FAANG (Facebook, Amazon, Apple, Netflix, Google) компанияларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик дастурчи ёшларнинг сони кўпайишда давом этмоқда. Ватандошларимиздан бири Қудратилло Исматов нуфузли Amazon компаниясининг 🇩🇪Берлиндаги офисида 👨🏻‍💻муҳандис дастурчи сифатида иш бошлади.

✅ Маълумот учун: Қудратилло Исматов 2014-2018 йиллар Тошкентдаги Инҳа университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. 2018-2023 йиллар Ўзбекистондаги «Uzbektelecom» акциядорлки компаниясида фаолият юритган.

👏Ватандошимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, Берлиндаги фаолиятига муваффақият тилаймиз.

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇯🇵#Япония

⚡️«Шердор» мадрасаси Япония ўқув қўлланмаси муқовасида

Япония умумтаълим мактаблари ўқувчиларига мўлжалланган «Жаҳон тарихи» фани ўқув қўлланмасининг муқоваси «Шердор» мадрасаси сурати билан безатилди.
Мазкур ўқув қўлланма Япониянинг йирик «Yamakawa Shuppansha Ltd.» ноширлик-уйи томонидан чоп этилди. Ундан жорий йилнинг апрель ойидан бошланадиган янги ўқув йилида тарих фанидан қўлланма сифатида фойдаланилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, китоб 9-12 синф ўқувчилари учун мўлжалланган.
Маълумот учун, «Шердор» мадрасаси Самарқанднинг жаҳонга машҳур «Регистон» майдонида жойлашган.

Uzbek.life расмий саҳифаси


#success

⚡️Ўзбек йигити Tesla’га дастурчи сифатида ишга кирди

👨🏻‍🎓Дилмурод Янгибоев нуфузли Tesla компаниясининг Берлиндаги офисида 👨🏻‍💻муҳандис дастурчи сифатида иш бошлади ва компания жамоасига қўшилган биринчи ўзбек йигитига айланди.

👏Ватандошимизни ушбу ютуқ билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақият тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Tesla компаниясида бундан бир йил олдин Муштарий Шарифова илк ўзбекистонлик сифатида иш бошлаган эди.

✅ Маълумот учун: Дилмурод Янгибоев 2017-2021 йиллар Тошкентдаги Инҳа университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. 2019-2022 йиллар Ўзбекистондаги «Udevs», «EPAM Systems» ва 2022 йил бир муддат Германиядаги «Мomox» каби компанияларида фаолият юритган.

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади

Ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бор-йўғи 5 кун бўлиши мумкин бўлса, тез орада бу муддат 6 баробар, яъни 30 кунгача оширилади. Шу билан бирга, Қозоғистон фуқаролари ҳам Ўзбекистонда 30 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан бўлишлари мумкин бўлади.

Uzbek.life расмий саҳифаси


⚡️1 млн АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олиш миқдори белгиланмоқда

📄Тегишли қонунга киритилаётган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади.

Uzbek.life расмий саҳифаси


Репост из: Uzbek.life - Расмий канал
Green Card – АҚШ томон йўл. Анкета тўлдириш тартиби (видео)

Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил учун “Грин карта” лотерея дастурига ҳужжат топшириш 5 октябр куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланди. Анкета тўлдириш 8 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 21:00 гача давом этади.
Uzbek.life жамоаси кўпчиликнинг талаб ва истакларига биноан мустақил рўйхатдан ўтиш бўйича махсус ролик тайёрлади.

Изоҳ: ушбу ролик 2021 йил октябр ойида тайёрланган.


⚡️Грин-карта мавсуми бошланди

АҚШга кўчиб кетиш имконини берувчи DV-2024 лотереяси учун аризалар қабули бугун, Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошланди.

👉https://uzbek.life/news/1334

Uzbek.life расмий саҳифаси


«Кейинги 5 йилда минглаб ўзбеклар гигант айти компанияларда ишлашади» — Amazon’да ишлаётган дастурчи

23 ёшли Азимжон Пулатов яқинда Facebook компаниясида ёзги амалиётни тугатиб, Amazon’да иш бошлади. У Facebook, Amazon ва Google каби катта компанияларга қандай ишга кириш, улардаги «катта ойлик маошлар, кўплигидан фойдаланишга улгуриш қийин бўлган имкониятлар» ҳақида қизиқ маълумотлар билан бўлишди.

👉https://uzbek.life/news/1332

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇷🇺 #РОССИЯ

«Ёнимиздаги одамни урушдан сақлаб қолиш учун ўта ҳушёр бўлишга тўғри келяпти» — Россиядаги ўзбеклар билан суҳбат

👉https://uzbek.life/news/1330

Uzbek.life расмий саҳифаси


❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇺🇸 #АҚШ

⚡️АҚШ визасига тааллуқли муҳим хабар!

Консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийинчиликларни тушунган ҳолда пайшанба куни, 15 сентябр, маҳаллий вақт билан соат 16:00 да 500 дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти. Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, октябр ойидан декабр ойигача бўлган кунлар учун очилади. Очилган суҳбат ўринлари тезда тўлишини инобатга олиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш учун, саёҳатчилардан cуҳбат бегилаш учун тайёр бўлишларини сўраймиз.

🔵Эслатма: Суҳбат белгилаш учун сиз аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдиришингиз ва штрих-код рақамига эга бўлишингиз лозим. Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, сиз ўзингизнинг биографик маълумотларингизни айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим.

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇩🇪#ГЕРМАНИЯ

⚡️Ўзбекистонлик йигит Аmazon’га дастурчи сифатида ишга кирди

👉https://uzbek.life/news/1326

Uzbek.life расмий саҳифаси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 #АҚШ

“Бу ердаги энг экзотик талабалар – ўзбекистонликлар” — Стэнфорд магистранти ҳикояси

👉 https://uzbek.life/news/1324

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇺🇸 #АҚШ

«Google ўз фойдаланувчиларини доимий кузатадими?» – компания маълумотлар таҳлилчиси билан суҳбат

👉https://uzbek.life/news/1322

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇦🇹#Австрия

“Маош 45 000 евродан бошланади” – Aвстриядаги SAP таҳлилчи билан суҳбат

👉https://uzbek.life/news/1320

Uzbek.life расмий саҳифаси


#Oʻzbek_tili

⚡️Кореяда “Ўзбек тили” дарслиги чоп этилди

🇰🇷Жанубий Кореяда махсус чет тилларини ўрганиш лойиҳаси (CFLE) доирасида халқаро тил билиш даражаси талаблари асосида дарслик яратилди. Дарслик Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева ва Ханкук чет тиллари университети профессорлари – Азиза Машраббекова ҳамда Ли Джи Ин билан ҳамкорликда тайёрланиб, нашр қилинди.

Мазкур дарслик кореялик талабалар учун тайёрланган бўлиб, хорижликларнинг ўзбек тилини билиш В1 халқаро даражасини ўзлаштиришга мўлжалланган.

Uzbek.life расмий саҳифаси


🇬🇧#Буюк_Британия

Лондондаги ватандош - «Институционал мустақиллик даражаси ҳали-ҳамон паст»

👉https://uzbek.life/news/1318

Uzbek.life расмий саҳифаси

Показано 20 последних публикаций.

5 416

подписчиков
Статистика канала