РАМАЗОН ОЙИ🌙 ❤


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!
Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.
@REKLAMA_QURONTVUZ
☆┈☆┈☆┈☆┈☆

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Sayid Umar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
الشيخ ماهر المعيقلي
Shayx Maher Al Muayqli
15:04:2024 Masjid Al Haram

Imom qatsi surani tilovat qilyptilar?
Video ostiga yozib qoldiring 👇🏻👇🏻👇🏻

@Umaralqatami


#Eslatma

Qodir bo‘lsangiz, uxlashdan oldin bularni qiling:

– Mulk surasini o‘qing.
– Tungi namozga tura olmayman deb o‘ylasangiz, vitr namozini o‘qib yoting.
– Tahoratli holda yoting.
– O‘zingizga dam soling.
– 33 marta takbir, 33 marta tasbeh, 34 marta tahmid ayting.
– Uch marta oyatul kursini o‘qing.
– Qalbingizda boshqalarga nisbatan g‘ill-u g‘ashlik qoldirmang.......

Tushlarimizga... Janobi Payg'ambarimiz Muhammad Mustafo sollallohu alayhi vasallam kirib:

"Ey ummatim! Siz bilan keyingi uchrashuvimiz Firdavs Jannatidadir"

deyishlari nasib qilsin In Sha Alloh 🤲🏻

Bismikallohumma amutu va ahya 🌾

Allohim! Sening noming bilan o'laman (uyquga ketaman) va tirilaman (uyg'onaman)


Ertagacha, tuningiz sokin va osuda
o'tsin...🍃


@RAMAZON OYI 🌙❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тавбам ва ибодатим қабул бўлаябдими йўқми,
Аллоҳ мени кечирармикан
деб иккиланиб юрганлар кўринг...

Ақлимни жойига қўйиш учун жуда куп вақт керак бўлди ...
Алҳамдулиллаҳ ...
Аллоҳим, майдадир, каттадир барча гуноҳларимга истиғфор айтаман. Тавбамни қабул эт! Маъсиятларимни қор сувида, ёмғир сувида юв, мени покиза ҳолимга қайтар!

Чўмилган фарзандга тоза кийим кийдирадилар, тоза уст-бош берадилар, ҳатто ғусл қилдирилган ўликка ҳам янги кафанлик насиб этади. Аллоҳим покланган вужудимга янги кўйлак, янги Ҳаёт бер ва ҳаргиз менинг ичимга эски зиндонни жойлаштирма!

Сенга покиза ҳолимда йўлиқишни истайман...

@RAMAZON OYI 🌙❤️


Репост из: Sayid Umar
مسجد الحرام (مكة المكرمة)

@umaralqatami


САФАРДАН ҚАЙТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:

Агар сафардан қайтсалар, юқоридаги дуони айтиб, қуйидагиларни қўшимча қилардилар:

آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ

«Аайибууна, тааибууна, ъаабидууна лироббинаа ҳаамидууна».
Маъноси: «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз».
Имом Муслим ривояти.

Абу Довуд ривоятида эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар баландликка кўтарилишса, такбир, агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди» қўшимчаси келтирилган.

@RAMAZON OYI 🌙❤️


#Ўлим_ҳаётдан_яҳшироқ..

Билол ибн Саъддан ривоят қилинади: «Сизлар фано, яъни йўқ бўлиш учун яралмадингиз, балки абадият учун яралдингиз. Фақат сизлар бир ҳовлидан бошқа ҳовлига кўчасиз, холос».
Ибн Қосим: «Ҳар бир нафс учун тўрт ҳовли (ҳолат) бор, ҳар бир ҳовли аввалгисидан каттароқ. Биринчиси онанинг қорни бўлиб, у тор ва уч қатлам зулмат қоронғулик жойидир. Иккинчиси бу дунё ҳаёти: инсон шу дунёда яралди, улғайди, яхшилик ва ёмонликни ҳам шу диёрда касб килди. Учинчиси барзах ҳовлиси: барзах бу дунё ҳовлисидан каттароқ ва кенгроқ бўлиб, унинг дунёга нисбатан ўлчами ернинг она қорнига нисбатан ўлчови кабидир. Тўртинчиси: банданинг охирги қарор топиш Ҳовлиси бўлиб, у ё жаннат, ёки дўзахдир. Бу ҳовлида бошқаларида бўлмаган қатъий ҳукм ва холатлар мавжуд.
Ибн Абу Дунё Солим ибн Абдуллоҳнинг «Маросил»идан қуйидагича ривоят қилади: «Мўминнинг бу дунёдаги мисоли она қорнидаги ҳомилага ўхшайди. Гўдак онасининг қорнидан чиққан вақтда йиғлайди. Лекин ёруғликни кўргач ва онаси томонидан эмизилгач, олдинги маконига қайтишни хоҳламайди. Худди шунга ўхшаб, мўмин киши ҳам дастлаб ўлимдан хавотирланади. Парвардигоридан неъматлангач эса дунёга қайтишни асло истамайди»...

Ин шаа Аллоҳ...

@RAMAZON OYI 🌙❤️

1.8k 0 12 20 13

​​МАККАНИ ҚЎРИҚЛАЙДИГАН АБОБИЛ ДЕГАН ҚУШ БОРМИ?
#Макка #абобил #қуш

❓1213-CАВОЛ: “Абобил” деган қуш бор экан. У жума куни учмас экан, чунки муқаддас Маккани қўриқлагани учиб кетаркан. Бир танишим дўстлари билан шу мавзуда баҳслашибди. Дўстлар у қушнинг фақат пайшанба куни учмаслигини айтишибди. Ҳақиқатан ҳам шундай – жума куни учмайдиган қуш борми, у ростдан ҳам Маккани қўриқлайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дўстларингиз йўқ нарсалар ҳақида баҳс қилиб, вақтини беҳудага сарф қилишибди. Ўшандай қуш бўлган тақдирда ҳам, инсон уни қачон учиб, қачон қўнишини билгани учун савоб ваъда қилинган эмас.
Абобил сўзининг маъносида тўп-тўп, тўда, гала деган маънони англатади. Пайғамбаримиз туғилишларидан 50 кунлар аввал Каъбани бузиш мақсадида Абраҳа қўшин тортиб келади. Аллоҳ таоло Ўз байтини ҳимояси учун тўп-тўп қушларни юборади ва улар оёқ ва тумшуқларида тош олиб келиб, душман қўшини устига ташлайди. Аллоҳ таоло Фил сурасининг учинчи оятида “Фаарсала алайҳим тойрон абаабийл” деган. Маъноси: “Улар устига гала-гала қушларни юборди”. Тойр сўзининг маъноси қуш, абаабил сўзининг маъноси юқорида айтилгандек тўп-тўп, гала-гала деган маънода.
“Фокиҳатул бўстон” китобида шундай дейилган:
قال في القاموس : أبابيل : أي فرق، وهو جمع لا واحد له، القطعة من الطير والخيل والإبل.
“Қомусда: Абобил сўзи тўп, жамоа деган маънони англатади. Бу сўз кўплик шаклида бўлиб, унинг бирлик шакли йўқ. У қушлар, отлар ёки туяларнинг бир тўдаси, жамоасига айтилади”, дейилган.
Ибн Ҳишом ёзади: “Абобил” сўзи гуруҳ-гуруҳ, деганидир. Араблар бу сўзни бирлик шаклида ишлатганларини кўрмадик» (“Сийратун-Набавийя” китоби).
Каъбани ҳимоя қилган қушлар ҳақида тафсир китобларимизда турли сўзлар бор. Оиша онамиз разияллоҳу анҳу уларни қалдирғочларга ўхшатганлар. Муфассир Қатода раҳимаҳуллоҳ улар денгиз томондан учиб келган тўда-тўда қора қушлар бўлганини айтганлар. Баъзилар қизил ва қора кўршапалакларга ўхшатган. Бошқалари у қушларни Аллоҳ таоло ўша вақтни ўзида ҳавода яратганини айтганлар. Баъзи тафсирларда умуман ҳозирги қушларда учрамайдиган кўринишлар тасвирланган. Уларни ҳозиргача сақланиб қолгани ҳақида маълумот учрамайди.
Демак, бугунги кунда Абобил номли қуш борлиги, уларнинг жума ёки пайшанба куни учиши, Маккани қўриқлаши ҳақидаги гаплар асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг:@RAMAZON OYI 🌙❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энг қўрқинчли оят!

Шайх Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ🫀

@RAMAZON OYI 🌙❤️

1.9k 0 16 15 12

​​Фаришталарнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом - Набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом - қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом - ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт - Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн - бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббихун - эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёхун - зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман - Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон - Жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик - дўзаҳнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза - бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

✔️ Улашинг | ✨ @RAMAZON

Линкни босинг ва 🌙«Ramazon oyi» каналига қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/VGNcsjpg-VS9Capi
https://t.me/joinchat/VGNcsjpg-VS9Capi
https://t.me/joinchat/VGNcsjpg-VS9Capi


​​Бир дақиқада гуноҳлар тоғини савоблар тоғига алмаштириш

Билингки, инсоннинг ширк, куфр ва бошқа гуноҳи кабиралардан тавба қилиши учун бир дақиқа ёки бир лаҳза кифоя қилади. Лекин бу Аллоҳ таоло тавфиқ берганларга насиб этади. Ким гуноҳларига чин дилдан тавба қилса, гарчи улар осмон қадар етса ҳам Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечиради. Астойдил тавба қилган инсоннинг ёмонликлари яхшиликка айлантирилиши ҳам мумкин. Уламолар айтадилар: “Тавба совунга ўхшайди. Совун кирларни кетказгандек, тавба ҳам ботиний кирлар, яъни гуноҳларни кетказади”. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Албатта, ўтган гуноҳлар насуҳ (ҳақиқий) тавба ила яхшиликларга айланади. Бу шундай бўладики, ҳар сафар ўтган ишларини эсласа, надомат қилиб, истиржоъ (мусибат пайтида айтиладиган - “Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз) дейиш ва истиғфор айтиши лозим. (Агар шундай қилса,) ушбу эътибордан гуноҳ тоатга айланади". Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ: "Агар банданинг тавбаси саҳиҳ (тўғри, ҳақиқий) бўлса, ҳар бир ёмонлик ўрнига яхшилик қўйиб қуйиш Аллоҳ таоло карамидан йироқ эмас", деган.

Далил:
Аллоҳ таоло айтади:

“Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни (иймонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Фурқон сураси, 68-70-оятлар),

Имом Ғаззолий айтади: “Айбларни ёпувчи, ғайбларни билувчи Зотга қайтиш орқали гуноҳлардан тавба қилиш солиҳлар йўлининг ибтидоси, ҳақ йўлни ирода қилганларнинг илк қадамлари бўлиб, бобомиз Одам алайҳиссалом бу йўлга дастлаб қадам қўйганлардандир. Ота-боболарга эргашиш фарзандларга нақадар муносиб иш!”

«Фазилатли амаллар» китобидан.

@RAMAZON OYI 🌙❤️


​​БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА

1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).

2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).

3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).

4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).

©️Анвар АҲМАД.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

✔️ Улашинг | ✨ @RAMAZON

Линкни босинг ва 🌙«Ramazon oyi» каналига қўшилинг!👇
https://t.me/joinchat/VGNcsjpg-VS9Capi
https://t.me/joinchat/VGNcsjpg-VS9Capi
https://t.me/joinchat/VGNcsjpg-VS9Capi


Пайғамбаримизни йиғлатган воқеа
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Фозил Қори

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QURONTVUZ🌙❤️


«Ким Аллоҳ унинг қалбини очишини ва кўзига нур ато этишини яхши кўрса, ўзига тааллуқли бўлмаган нарсалар ҳақида кўп сўзлашни тарк этиши ва гуноҳ-маъсиятлардан четланиши зарур. Агар шундай қилса, Аллоҳ таоло унга илмдан бир насиба очади ва бошқа нарсалардан уни машғул этиб қўяди».

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ.

@RAMAZON OYI 🌙❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРОҲМАТУЛЛОҲИВАБАРАКАТУХ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

@RAMAZON OYI 🌙❤️


,✨Сизни яхши кўраман ей Муоз !...

✨Оша кеча..... Росулуллоҳдан бу дил изхорини эшитган Муоз қандай ухладилар екан....?

✨Бизни хавасдан уйқимиз қочди...🙂

✨Қандоқхам яхшисиз ё Расулуллоҳ..

✨Сизни эслаб қалблар шунча ором олса сизни кўриш...... Қандай тарифсиз туйғу экан...

✨Барчамизга насиб этсин сизни кўрмоқлик... Аллоҳумма солли аълаа Муҳаммад..Салоллоху Алайхи Васаллам 🍃🤲🍃

✨🌙✨Хайрли тун Ширин тушлар кўринг.✨🌙

@RAMAZON OYI 🌙❤️


Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...
➖➖➖
Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.
➖➖➖
Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...
➖➖➖
Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...
➖➖➖
Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...
➖➖➖
Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.
➖➖➖
Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...
➖➖➖
Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан.
Каналга аъзо бўлинг:👇

@RAMAZON OYI 🌙❤️


Alloh taolo Kechasida........... (namozi) qil senga nofila bo‘lur. Shoyadki Robbing seni Maqomi Mahmudda tiriltirsa. Qaysi namoz nazarda tutilgan?
Опрос
  •   Vitr
  •   Tahajjud
  •   Bomdod
903 голосов


АЁЛЛАРНИНГ ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШИ
#ҳажарул_асвад #аёллар #ҳаж
#умра

❓1211-CАВОЛ: Ҳозирги кунда умрада одам кўпайгани учун Ҳажарул асвад олдида одамлар кўпайиб кетди. Улар ичида Ҳажарул асвадни ўпаман деб, аёллар ҳам тиқилинчга киришмоқда. Уларнинг бу ишлари хато эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай тиқилинч пайтларда аёл киши асло Ҳажарул асвадга яқинлашмаслиги керак. Бу ҳақда “Дуррул мухтор” китобида шундай дейилган:
ولا تقرب الحجر في الزحام لمنعها من مماسة الرجال
"Аёл киши тиқилинчда Ҳажарул асвадга яқинлашмайди. Чунки аёл киши эркакларга ёпишишдан қайтарилган".
Қолаверса аёл киши тиқилинч ҳолатда Ҳажарул асвадга яқинлашса, авратларини очилиб кетиши, номаҳрамларга ёпишиш каби ўзи билмаган ҳолатда бир қанча гуноҳларни содир этиб қўяди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, аёллар ҳеч қачон Ҳажарул асвадни ўпмасин дейилмайди, чунки уни истилом қилиш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
واللهِ ليبعثنَّه اللهُ يومَ القيامةِ ، له عينانِ يبصرُ بهما ، ولسانٌ ينطقُ به ، يشهدُ علَى مَنْ استلمَه بحقٍّ رواه الترمذي عن عبدالله بن عباس رضي الله عنه
“Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ Ҳажарул асвадни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради”, дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Юқоридаги ҳадисга эътибор берилса, унда “истилом қилган бўлса”, дейилмоқда. "Истилом" сўзи Ҳажарул асвадни ўпишдан кўра кенгроқ маънони ифолайди. Бировга озор бермасдан Ҳажарул асвад олдига бориб, уни ўпилади. Тиқилинч бўлса, яқинроғига бориб, қўлини ёки қўлидаги ҳасса ёки шу каби бирор нарсани Ҳажарул асвадга текказиб, шуни ўпади. Бунинг ҳам иложи бўлмаса, ўша томонга юзланиб, қўлларини кўтариб, такбир, таҳлил, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Шуларнинг барчаси “истилом” дейилади.
Кимдир Умра ёки Ҳажга бориб, Ҳажарул асвадни ўпа олмаган бўлса, Умра ёки Ҳажи нуқсонли бўлди дегани эмас. Чунки узоқдан туриб унга қараб қўл кўтариш ҳам ўпишнинг ўрнига ўтади. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар.
Шунингдек, барча мўътабар диний манбаларда Ҳажарул асвадни истилом қилиш ҳар доим суннат эмас, балки тавофнинг суннатларидан экани таъкидланган. Яъни тавофни бошламоқчи бўлган киши уни истилом қилиб бошлайди. Бошқа вақтда бу амал суннат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг:@RAMAZON OYI 🌙❤️


Shom namozidan keyin o'qiladigan olti rakatli namoz qaysi namoz?
Опрос
  •   Husuf
  •   Avvobin
  •   Kusuf
948 голосов


Bomdod namozidan keyin zikr qilib o‘tirib keyin ikki rakat namoz o'qiladigan va bu namoz haj va umraning ajriga teng bo‘lgan namoz qaysi namoz?
Опрос
  •   Ishroq
  •   Zuho
  •   Avvobin
971 голосов

Показано 20 последних публикаций.