«Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?!»
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир оятдаги ибратни эшитиб, йиғлаб деворга суяниб қолдилар. Ҳатто бир ой уйдан чиқмай қўйдилар. Одамлар у кишини бемор бўлди, деб ўйлашди. Ҳолбуки, адолати билан донг таратган Умар бемор эмасди, бир оятни эшитиб, унинг маъносидан таъсирланган эди.
Ибн Абу Мулайка раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо билан сафар қилдим. У киши тун ярмида уйғонар эдилар. Қуръонни ниҳоятда аниқ ўқир эдилар. Ҳатто йиғлаганлари эшитилиб турарди».
Салафларимиздан бири Қуръонни шундай тадаббур қиларди. Қуръондан бир сура ёки бир оят эшитса, йиғлар эди.
– Нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадилар. У киши:
– Аллоҳ таоло Қуръонда:
«Ушбу мисолларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар» (Анкабут сураси, 43-оят). Менда илм йўқ, мен олим эмасман, бу мисолларни тушуна олмайман, деб йиғлаяпман, – дедилар.
Абу Ҳомид Ғаззолий айтадилар:
«Агар Қуръон ўқиганда кишини маҳзунлик ва йиғи тутмаса, у одам бу ҳислардан маҳрум бўлгани учун йиғласин».
Чунки Қуръон ўқиган киши оятларни тадаббур қилиб, маҳзун бўлмаса, бу мусибатдир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyhttps://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy