Abituriyent (DTM) | Rasmiy xabarlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


📚 @ABITURINFO - Абитуриент ва талабалар ахборот хизмати
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Абитуриент янгиликлари
🗂 Тест саволлари
📝 Мақолалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар

☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @Reklama_talim_uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


.


Репост из: eMaktab.uz
⚡️EMAKTAB.UZ (Kundalik) сайти учун ёрдамчи бот ишлаб чиқилди

Бот орқали сиз телеграмдан чиқмаган ҳолда қуйидагиларни билиб олишингиз мумкин:

➡️ Қайси навбатда ва қайси кунда дарсингиз борлиги;

➡️ Қайси синфда дарсингиз борлиги;

➡️ Қайси соатда дарсингиз борлиги ёки йўқлиги;

➡️ Дарсларингизнинг кириш-чиқиш вақтини;

❗️Шунингдек, ботда eMaktab.uz (Kundalik) сайтига телеграмдан чиқмай кириш имкони ҳам мавжуд.

БОТ МАНЗИЛИ:

👉 @MAKTAB_EBOT
👉 @MAKTAB_EBOT

P.S.: Мазкур қулайликлардан ф
ойдаланиш учун ботга бир марта дарсларингизни намуна бўйича киритиб қўйишнинг ўзи кифоя.


❗️Ниҳоят 3 йиллик танаффусдан кейин тест синовлари яна ёпиқ павильёнларда ўтказилиши кутилмоқда

Вазирлик берган маълумотга кўра, 2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

Бу дегани жорий йилда тест синовлари яна ёпиқ павильёнларда ўтказилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Коронавирус пандемияси сабабли 2020-2022 йилларда 3 йил кетма-кет тест синовлари очиқ жойларда, жумладан стадион ва хиёбонларда ўтказилган эди.

👉 @ABITURINFO | Абитуриент ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFL6Lhk71hff8Z1m5Q


Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими
⚡️Мактаб баҳоси ўқишга киришда ҳисобга олинади. Бу тизим қандай ишлайди?

Шу йилги қабулдан бошлаб мактаб ва ўрта махсус муассасалар битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳолари кириш имтиҳонларида ҳисобга олина бошлайди. “5” га ўқиган ўқувчига кириш имтиҳонида тўплаган баллига 5 балл, “3” га ўқиган битирувчига эса 3 балл қўшилади. Лекин олдинги йилларда мактабни битириб кетганларга-чи? Уларга ҳам балл қўшиладими?

Жорий йилги қабулдан бошлаб мактаб битирувчиларининг охирги 6 йилликдаги баҳоларининг ўртача кўрсаткичи кириш имтиҳонларида тўплаган баллига қўшилади. Яъни битирувчининг мактабдаги баҳоси унга ўқишга киришда ёрдам беради.

Бу тизимнинг тартиби, абитуриентларнинг мажбуриятлари, баҳода хатоликлар кузатилса ва айрим саволли жиҳатлари ҳақида Kun.uz мақола тайёрлабди, мақолани батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy
https://t.me/+hA2VoOC8CeQyNjgy


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
O'zbekiston Konstitutsiyasi_yangi_tahrir.pdf
359.7Кб
Янги таҳрирдаги Конституция бугун, 1 майдан кучга киради

2023 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси референдумида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни (Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги 1245-сонли қарорига асосан) 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.

Марказий сайлов комиссияси

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Эртадан барча таълим муассасаларида ўқиш, барча ходимлар учун эса иш куни

Бугун Рамазон ҳайити муносабати берилган кетма-кет 4 кунлик дам олишнинг охирги куни ҳисобланади.

Шунингдек, эртага — 25 апрелдан барча таълим муассасаларида, жумладан, олий, профессионал, умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ўқув жараёнлари бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 апрелидан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари 21 апрелдан 24 апрелга қадар (шу куни ҳам) мамлакатимиздаги барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бўлмаслигини, ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 апрелидан бошланишини маълум қиламиз.

Дам олиш кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 4-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилиши тавсия этилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Online bozor | Arzon narxlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✅ ЧУДО ШЛАНГ билан жуда ҳам осон

🏡Ҳовлига сув сепиш, ойналарни ювиш ва албатта машинани тозалашда ишлатиш мумкин.

Қулайлик томонлари:
✅ 8 хил усулда сув пуркаб беради
✅ Ҳовлига сув сепиш, ойналарни ювиш ва албатта машинани тозалашда ишлатиш мумкин
✅ Енгил
✅ Йиғилган ҳолатда кўп жой олмайди;
✅ Буралиб қолмайди;

Маҳсулот ҳусусиятлари:
✅ Материал: АБС-пластик;
✅ Ранглари: кўк ва яшил;
✅ Оғирлиги: 410гр;
✅ Сув сепиш тури: 7 хил;
✅ Нормал босим: 2 дан 16 АТМ;

🎁 Акция барча турларида: 1+1=3, яъни 2 та олсангиз 3-си текин берилади.

Ҳозирда сотувда 4 турдаги ШЛАНГ мавжуд:

➡️ 1. ШЛАНГ 15 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 129.000 СЎМ ✅

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/232560
👉
https://100k.uz/oqim/232560

➡️ 2. ШЛАНГ 22.5 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 157.000 сўм


БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/232558
👉
https://100k.uz/oqim/232558

➡️ 3. ШЛАНГ 30 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 195.000 сўм ✅

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/232556
👉
https://100k.uz/oqim/232556

➡️ 4. ШЛАНГ 45 метрлик:

💰 Чегирма нархи: 225.000 сўм ✅

БУЮРТМА БEРИШ УЧУН👇
👉
https://100k.uz/oqim/235943
👉
https://100k.uz/oqim/235943

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
🌙 Муборак Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ушбу муқаддас кунларда Ватанимиз равнақи учун салоҳиятли янги авлодни камол топтириш йўлида амалга ошираётган барча ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини, замонавий билим ва кўникмаларга эга, интилувчан ва серғайрат ўқувчиларингиз кўпайишини Яратгандан сўраб қоламиз.

Барчангизга соғлик, узоқ умр, хонадонларингиздан файз-барака аримасин, Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Расман: Рамазон ҳайити муносабати билан барча ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони имзоланди.

Унга кўра барча учун 21-22-23-24 апрель кунлари дам олиш деб белгиланди.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
#РАСМАН
⚡️РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Мактаб битирувчиларига берилпдиган олтин ва кумуш медаллар ОТМ га киришда имтиёз тақдим этмайди

Савол:

​Иқтидорли мактаб ўқувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берадими?

Жавоб:

Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида алоҳида имтиёз тақдим этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

☝️ Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида алоҳида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️Мактаб баҳоси ўқишга киришда ҳисобга олинади. Бу тизим қандай ишлайди?

Шу йилги қабулдан бошлаб мактаб ва ўрта махсус муассасалар битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳолари кириш имтиҳонларида ҳисобга олина бошлайди. “5” га ўқиган ўқувчига кириш имтиҳонида тўплаган баллига 5 балл, “3” га ўқиган битирувчига эса 3 балл қўшилади. Лекин олдинги йилларда мактабни битириб кетганларга-чи? Уларга ҳам балл қўшиладими?

Жорий йилги қабулдан бошлаб мактаб битирувчиларининг охирги 6 йилликдаги баҳоларининг ўртача кўрсаткичи кириш имтиҳонларида тўплаган баллига қўшилади. Яъни битирувчининг мактабдаги баҳоси унга ўқишга киришда ёрдам беради.

Бу тизимнинг тартиби, абитуриентларнинг мажбуриятлари, баҳода хатоликлар кузатилса ва айрим саволли жиҳатлари ҳақида Kun.uz мақола тайёрлабди, мақолани батафсил қуйида ўқишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️«Қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади

❓Савол:


Битирувчи ўқувчилар фанлардан ўтказиладиган якуний аттестация имтиҳонида белгиланган тартибларни бузса ёки "қониқарсиз" баҳо олса, шундай ўқувчиларга мактаб маъмурияти қандай чора кўриши мумкин?

Жавоб:

🖊 "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги Низомга мувофиқ:

➡️ Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

➡️ Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. ("Қониқарсиз" баҳо олган ҳисобланади)

➡️ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

➡️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️9-11-синф ўқувчилари учун 7 тилдаги намунавий имтиҳон материаллари эълон қилинди

2022-2023 ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон билетлари, методик тавсиялар ва ўқув материаллари Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилди.

7 тилда тайёрланган намунавий назорат материалларини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олинг:

➡️ 9 - синф Кимё;
➡️ 9 - синф Биология;
➡️ 9 - синф Физика;
➡️ 9 - синф География;
➡️ 9 - синф Информатика;
➡️ 9 - синф Математика;
➡️ 9 - синф Тарих;
➡️ 9 - синф Жисмоний тарбия;
➡️ 9 - синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 9 - синф Инглиз тили;
➡️ 9 - синф Немис тили;
➡️ 9 - синф Рус тили (миллий);
➡️ 9 - синф Рус тили (рус ва қардош).

➡️ 11 - синф Кимё;
➡️ 11 - синф Биология;
➡️ 11 - синф Физика;
➡️ 11 - синф География;
➡️ 11 - синф Информатика;
➡️ 11 - синф Математика;
➡️ 11 - синф Жаҳон тарихи;
➡️ 11 - синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11 - синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 11 - синф Инглиз тили;
➡️ 11 - синф Немис тили;
➡️ 11 - синф рус тили (рус ва қардош).

➡️ Махсус таълим йўналишида намунавий назорат материаллари;
➡️ Қорақалпоқ тилида барча фанлардан намунавий назорат материаллари;
➡️ Қирғиз тилида барча фанлардан намунавий назорат материаллари;
➡️ Қозоқ тилида барча фанлардан намунавий назорат материаллари;
➡️ Тожик тилида барча фанлардан намунавий назорат материаллари;
➡️ Туркман тилида барча фанлардан намунавий назорат материаллари.

P.S.: Назорат материалларини юклаб олиш учун сиз асосий каналимиз аъзоси бўлишингиз керак.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
⚡️Ниҳоят, 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан иш ҳақи миқдорлари оширилади

Президент фармони билан пенсия ва нафақалар, иш ҳақи оширилади.

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7% га оширилмоқда.

Бунда,
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.

1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7%га оширилади.

Бунда,
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм қилиб белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан эълон қилинган РАМАЗОН ТАҚВИМИ 2023 (Расмда Тошкент шаҳри учун)

🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Тошкентдан олдин:

➡️ Ангрен–3/3;
➡️ Андижон–11/12;
➡️ Хонобод–14/15;
➡️ Шаҳрихон–10/12;
➡️ Хўжаобод–12/13;
➡️ Наманган–9/9;
➡️ Поп–6/7;
➡️ Чортоқ–9/10;
➡️ Чуст–7/8;
➡️ Фарғона–8/10;
➡️ Риштон–6/8;
➡️ Қўқон–5/7;
➡️ Қува–9/12.

Тошкентдан кейин:

➡️ Бекобод–2/0;
➡️ Бухоро–22/19;
➡️ Газли–25/23;
➡️ Ғиждувон–21/18;
➡️ Қоракўл–25/21;
➡️ Гулистон–4/2;
➡️ Сардоба–5/4;
➡️ Жиззах–8/6;
➡️ Зомин–6/3;
➡️ Фориш–10/9;
➡️ Ғаллаороль–9/7;
➡️ Навоий–18/16;
➡️ Зарафшон–22/24;
➡️ Мингбулоқ–25/26;
➡️ Конимех–20/21;
➡️ Нурота–17/16;
➡️ Учқудуқ–16/14;
➡️ Нукус–37/39;
➡️ Мўйноқ–37/42;
➡️ Тахтакўпир–34/37;
➡️ Тўрткўл–33/34;
➡️ Қўнғирот–39/42;
➡️ Самарқанд–12/9;
➡️ Иштихон–14/11;
➡️ Мирбозор–12/9;
➡️ Каттақўрғон–15/12;
➡️ Ургут–12/10;
➡️ Термиз–14/7;
➡️ Бойсун–13/8;
➡️ Денов–10/5;
➡️ Шеробод–15/9;
➡️ Шўрчи–11/5;
➡️ Қарши–18/13;
➡️ Деҳқонобод–15/10;
➡️ Косон–19/14;
➡️ Муборак–20/16;
➡️ Шаҳрисабз–14/9;
➡️ Ғузор–17/11;
➡️ Урганч–37/34.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
#Расман
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
⚡️III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18 март (шанба) бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” 2022 йил 23 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шуларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27 март санасидан бошланишини маълум қиламиз.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Репост из: Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
16 ЁШГА ТЎЛГАН МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА ПАСПОРТ (ID КАРТА) ОЛИШЛАРИ КЕРАК

Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтамиз.

Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган.

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 129 минг (33%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчилар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини мазкур манзилга киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни сўраймиз.

Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари зарур.


Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6

Показано 20 последних публикаций.

1 098

подписчиков
Статистика канала
Популярное в канале