Шум Бола | расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Шум Бола канали - биз билан асло зерикмайсиз !!!
Инстаграм орқали кузатинг: instagram.com/shumbola_kanal
•••••
Хамкор каналлар:
@gorizontuz
@ustalar_official

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Совет давридаги латифа

Аммо хозирги кунда хам актуал

Газетный киоск. Мужчина спрашивает:
- Правда есть?
- Правды нет
- А Россия?
- Продана. Есть Труд за 3 копейки...

Шум Бола - @shumbola_kanali


КЎЧА ФУТБОЛИНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ

• Ҳеч қандай ҳакамсиз.
• Тасаввур қилиб бўлмас ҳисоблар 25:46
• Жамоадаги энг дўмбоқ ўйинчи дарвозабон.
• Тўп эгаси ҳеч қачон дарвозага турмайди.
• Пенальти фақат ўйинчи ерга ётиб олиб сўкинишни ёки бақиргандагина белгиланади.
• Ўйин қоронғу тушгунча ёки тўп эгаси аразлаб уйига кетиб қолгунча давом этади.
• Дарвоза бўлиши шарт эмас, тош ёки сумка бўлаверади
• Ҳамма ҳакамлик қилаверади. Бараварига "рука" деб бақирилса бўлди.
• Офсайдсиз ўйналади
• Форма бўлиши шарт эмас.
• Тўпни аҳамияти йўқ. 1сўм35 тийинлик тўп ёки тешик тўп ҳам бўлаверади.
• Ҳамма ўйнайди. Заҳира бўлмайди
• Энг кўп бақирадиган тўпни эгаси.
• Пеналтини тўп эгаси тепади.
• Тўп янги бўлса қаттиқ тепишга рухсат йўқ
• Бир жамоада ўйинчи кам бўлса муаммо йўқ. Ҳам варатар ҳам ўйинчиман қоидаси бор.
• Ҳеч қачон ўйинчилар симуляция қилишмаган.(атайлаб йиқилмайди)
• Қўшимча вақт охирги голгача.
• Ким тўпни узоққа тепса ўзи опкелади(тўп эгасидан бошқалар)
• Аут қачон тўп ариққа тушса ёки қўшни уйга тушса
• Пенальтидан гол уролмаганни "халқ душмани" даражасида ёмон кўрилади.

Ёшлигингиз эсга тушдими?

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари биринчи келибди. Бизникилар эса энг охирги.

Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан.

Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор экан. У ишдан кетибди...

© Шум Бола - @shumbola_kanal


• Ўз ҳурмати ила яшади.
• Ўз ҳурмати ила ўлди.
• Умрида бирорта (очиқ) қизни суратга олмади.
• Уятсиз фото-видеолар, мусиқа-қўшиқларни хотирасига ёзмади ва тарихда қолди!

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Рохибни мот қилган болакай

Бир роҳиб Истанбулга келиб, черков қидирибди. Йўлда бир болани тўхтатиб:
- Шу атрофда черков борми? - деб сўрабди.

Болакай унга черковнинг йўлини кўрсатиб қўйгач роҳиб:
-Яхши бола экансан, сен ҳам мен билан юр, сенга жаннатга кириш йўлини кўрсатаман- дебди.

Шунда болакай:
- Битта черковнинг йўлини тополмай адашиб юрибсизку, жаннатнинг йўлини қаердан билардингиз?! -, деб жавоб берибди.

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Шайхдан бир одам сўрабди...

- Устоз, агар ўрмонда намоз ўқиб қолсам,олдимдан шер ўтиб қолса нима қиламан?Намозни бузайми ёки давом эттирайми?

Шайх жавоб берибди:
- Аввал таҳоратингга қара, агар кетмаган бўлса давом эттиравер!

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Бир куни Эйнштейн поездда бир араб билан борарди. Унинг заковатини синаб кўрмоқчи бўлди.

- Келинг, бир ўйин ўйнаймиз. Мен бир савол бераман. Жавобини билмасангиз, менга 5 доллар берасиз. Кейин сиз менга бир савол берасиз. Мен жавобини тополмасам, сизга 500 доллар бераман.

Араб рози бўлди.

Эйнштейн сўраяпти:

- Ер тортишиш кучининг сабаби нимада?

Араб бироз ўйланиб турди-да, чўнтагидан 5 доллар чиқариб берди.

Савол бериш навбати арабга келди:

- Нима тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда қайтиб тушади?

Эйнштейн роса ўйланди. Дўстларига телефон қилди. Ҳеч ким жавобини топа олмади. Бир соатлардан кейин арабга 500 доллар беришга мажбур бўлди ва сўради:

- Тоққа уч оёқда чиқиб, бир оёқда тушадиган нарса ўзи нима эди?

Араб чўнтагидан яна 5 доллар чиқариб, олимга узатди-да:

- Мен ҳам билмайман, - деди.

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Хотин-қизи, синглиси, опаси Интернет сахифаларида уялмасдан рақс тушиб, бегона йигитлар билан видеолар ишлаб юрганларнинг хам паспортига «эркак» деб ёзилганда энди...

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Агар аёл киши эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман деса асло ишонма.

Чунки аёл киши ўғлини қўшни аёлга ташаб кета олади,
эрини эса йўқ

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Боланинг энг катта душмани унга Аллоҳ ҳақида билдирмаган, Уни танитмаган, абадий шу дунёда яшайдиган қилиб етиштирган ота-онаси ҳисобланади...

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Итнинг эри...

Абу Али ибн Сино аёл беморларни кўрмас, кўрса хам уйда ўтирирар, аёл билан келган одам аёлнинг билагига ип боғлаб бир учини ибн Синога олиб кириб берар эди. Табиб ипнинг титрашига қараб юрак уришини санар ва беморнинг касаллик сирини аниқлар эди. Аллох бу кишига шундай қобилият берган экан.У кишидан хеч ким зарар кўрмаган экан.

Афсуски, ибн Синонинг хам ўша даврларда душманлари бўлган экан. Кунларнинг бирида, Абу Носир исмли бир киши шериклари билан бирга кўчадан бир холсиз ётган ит олиб унга паранжи кийгизиб ибн Сино хузурига олиб келишади. Ит шунчалик холсизлигидан хуришга хам холи йўқ экан. Улар итнинг оёғига ип боғлаб бир учини табибга узатишибди. Шунда ибн Сино:

- Бу кимнинг заифалари - деб сўрабди.

Шунда Абу Носир ноиложликдан:

- Меники - деб жавоб берибди. Ибн Сино эса:

- Агар бу киши сизнинг заифангиз бўлса, бемор соғ-саломат фақат жуда оч. Сут ва қатиқ бериб турсангиз жунлари чиқиб хожатингизга ярайдиган бўлиб қолади. Агар адашмаяпган бўлсам, беморнинг қоринларида 5,6 та ўзларига ўхшаган болалари бор - деб жавоб берибди.

Шундан сўнг Абу Носир «итнинг эри» деган ном орттириб олган экан!

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Яхудийларни қандайлигини энди билдингларми?

Бу воқеа 1941-йилда содир бўлган.

Немислар бизни чуқур қазишга мажбурлашди. Сўнгра яҳудийларни чуқурга туширишди. Немис зобити бошқа аскарларга уларни тириклайин кўмишга буюрди. Ҳеч ким бу ишни қилмади. Шунда немис зобити яҳудийларни чуқурдан чиқарди. Бошқа аскарларни чуқурга тушириб, энди яҳудийларга уларни кўмишга буюрди. Яҳудийлар бизни кўма бошлашди. Тупроқ белимизга келганда немис зобити тўхтатди. Тепамизга келиб:

- Яҳудийларни қандайлигини энди билдингларми? - деди.


© Шум Бола - @shumbola_kanal


Эркакнинг иззат-нафси синмасин!

Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб сакради ва официантни чақириб:
Ҳаммага менинг номимдан кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим! - деди.

Уч-тўрт кундан кейин эркакни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим.

Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим.

Эркак тортиниб, хижолат чекиб шундай деди:
Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир Кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди? - дея сўрадим ундан.

Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир ЭРКАКНИНГ ИЗЗАТ-НАФСИ СИНМАСИН!..

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Ким юрганингга, ким билан дўст бўлаётганингга эътибор бер.

Чунки булбул гулга, қарға гўнгга бошлайди...

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Ким уйланмоқчи бўлса уйлантирамиз
Ким хажга бормоқчи бўлса юборамиз
Кимнинг қарзи бўлса тўлаб берамиз

Бу гаплар халифа Умар ибн Абдулазиз даврида кўчаларда айтиб юрилган.

Чунки ўша даврда закот бериш учун хеч бир фақир қолмаган экан. Закотни мана шундай усуллар ёрдамида тарқатишган экан...

© Шум Бола - @shumbola_kanal


- Ўғлим, диққат қил! Босган қадамингда, хаётда юрган йўлингда эхтиёт бўл!

- Отажон мен сизнинг изингиздан келяпман...

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Таймлапс жанрига қизиқувчилар бўлса, бу видеода катта мегаполис шахарларнинг ривовланиш тарихини кузатишингиз мумкин

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Икки насроний Девид ва Майкл сахрода адашиб қолишибди. Очлик ва ташналикдан ўлай деганларида узоқдан бир масжид кўринибди. Шунда бири:

- Юр мусулмонлар олдига борамиз ва ўзимизни мусулмонлардек тутамиз. Улар бизга сув ва таом беришади, - дебди.

Девид: - Менинг исмим Ахмад бўлади. Сеникичи?
Майкл: - Мен ростини айтиб қўяқоламан, - дебди.

Улар масжидга кириб келишгач, имом уларни илиқлик билан кутиб олиб, улардан кимлигини сўрабди.

Девид: - Менинг исмим Ахмад
Майкл: - Меники Майкл

Шунда имом ёрдамчиларига қарата:
- Илтимос, Майклга сув ва таом келтиринг, - дея Девидга қараб:
- Биродар Ахмад, Рамазон муборак, - деганакан.

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Вақтингизни исроф қилувчи 3 нарса:

- Ахмоққа насихат қилиш
- Жохил билан тортишиш
- Иккиюзламачи билан дўст бўлиш

© Шум Бола - @shumbola_kanal


Европада ғарблик аёллар нега муслималарни ёмон кўришлиги хақида сўровнома ўтказилаётган бир пайт бир ғарблик аёл очиқчасига:

- Мен муслималар олдида ўзимни худди фохишалардек хис қиламан - деганакан

© Шум Бола - @shumbola_kanal

Показано 20 последних публикаций.

917

подписчиков
Статистика канала