🔹Онамга яна қўнғироқ қилдим.
Телефон узоқ чақирди... Жавоб йўқ.
Қўшниникига чиққанмикинлар? Ёки дўконга кетдилармикин? Доим шунақа, бир жойга чиқсалар, телефонларини уйда қолдирадилар. Болаларим қўнғироқ қилиб қолса, хавотир олишади деб ўйламайдилар ҳам...
Қайта-қайта қўнғироқ қиламан... Жавоб йўқ! Майли, кейинроқ яна қиламан, дейман. Ўзимни алдайман...
Бир йилдан буён шу аҳвол.
Онамни тупроққа қўйганимиздан кейин, телефон рақамларини бекор қилдиришга кўнглим бўлмаган. Укамга «Онамнинг телефони ўчиб қолмасин, қувватини тўлдириб тур», деб тайинлаганман. Телефон доим онамнинг хоналарида туради. Мен бошқа шаҳардаман.
Соғинганимда, қўнғироқ қиламан. Узун-узун гудок кетаётган пайтда телбалардек умид қиламан: ҳозир онамнинг овозларини эшитаман, «Бормисан, жоним болам!» дейдилар...
Телефон узоқ чақиради. Жавоб йўқ...
Сизнинг онангиз ҳаётмилар? Унда ҳозироқ қўнғироқ қилиб, суҳбатлашинг, энг ширин сўзларингизни айтиб қолинг! Ҳарқалай, қўнғироқларингиз жавобсиз қолмайдиган дамларда экансиз...
Майли, мен яна онамга қўнғироқ қилай-чи...
Дилфуза Комил
АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!! 📲
«МАСЖИД ИМОМЛАРИ» КАНАЛГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEKMm0cX-yLkNml3mQ