ИТОАТНИНГ МУКОФОТИ
#ҳикоя
Бир куни уммонда сузиб бораётган кема ҳалокатга учраб, чўкиб кетди.
Кемада йўловчилардан биргина киши тирик қолди.
Тўлқинлар ҳолдан тойган кишини одам оёғи етмаган бир оролга чиқариб қўйди...
У киши аввалги кунларда Аллоҳга “Мени қутқар” дея ёлвора бошлади.
Балки ёрдам келиб қолар дегандай уфққа боқди. Лекин, бирон-бир кема кўринмасди...
Орадан анча вақт ўтгач, шамолдан, ёмғирдан ва ёввойи ҳайвонлардан сақланиш мақсадида дарахт шохлари-ю баргларидан бир кулба қуриб олди. Кемадан соҳилга келиб қолган емиш, асбоблар ва шунга ўхшаш у-бу нарсаларни ҳам ўша кулбага қўйди. Кунлар ўта бошлади. Ҳар куни деярли бирдай...
Балиқ овлаб, шуни тановул қиларди... Уфққа боқарди... Қутқаришини сўраб Аллоҳга дуо қиларди...
Бир куни суви тугаб, ичишга сув топиш илинжида кулбасидан чиқди. Анчагина юриб, ортга қайтганида:
“Кулбаси ёнаётган эди!”
Шунчалик қаттиқ ичидаги нарсалари билан ёнаётганидан, осмонга қуюқ ва қалин тутун кўтарилаётганди...
Ушбу ҳодиса у учун жудаям оғир мусибат эди. Жудаям жаҳли чиқди, Шайтон ҳам сени нима гуноҳинг бор эди, бундай мусибатни Аллоҳ сенга раво кўрдими деб вас вас қилиб Аллоҳнинг қадарига исён қилишга чақирди. Лекин у одам ўзини босиб " Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз) деб Аллоҳнинг қадарига рози бўлди.
Ўша оқшомни жуда кайфиятсиз ўтказди.
Аллоҳга дуо қилиб ухлади.
Эртаси саҳарлаб оролга яқинлашаётган бир кеманинг овозидан уйғониб кетди. Ҳа, уни қутқариш учун келишаётганди!
Одам хурсанд бўлиб: Мени бу ерда эканимни қаердан билдинглар?” - деб сўради кемадагилардан.
Жавоб эса...
“Тутун орқали берган ишоратингни кўрдик!”
Аллоҳ таоло айтади:
«Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.
Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар». (Бақара 155-156)
▪️Аллоҳга итоат қилинг сизга мусибат бўлиб кўринган нарса неъматга айланади хайрон қоласиз.
➥ Линкни босиб 🌸Қориялар🌸 каналига обуна бўлинг👇
••••━━━❉🎀🔹🎀❉━━━••••
https://t.me/joinchat/AAAAAFC98Im4h4ioJ4RJ_A