11-sinflar uchun


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Hurmatli ota-onalar!
Aziz o'quvchilar! Mazkur kanal ta'til vaqtida o‘quvchilarning bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish, o‘quv dasturidagi mavzularni oson o‘zlashtirish va uyda mustaqil bilim olishlariga ko‘maklashish
🕐 17.03.2020 y.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ta’lim yangiliklari
#тайинлов

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Xiva shahridagi Prezident maktabining 11-sinf oʻquvchisi Charosxon Oʻktamboyeva umumiy hisobda $ 48 ming miqdoridagi grantni qoʻlga kiritdi.

U “UMBC Scholarship Committee” ning Retriever Academic Award mukofoti sovrindori boʻlgan.

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
​​Тошкент шаҳар ҳокимлиги коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган тумандаги мактабларни онлайн таълим шаклига ўтказиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган туманда жойлашган мактабларни онлайн таълим шаклига ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мактабларнинг санитар ҳолати ва янги чоракка тайёргарлик ишлари карантин қоидаларинга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилишини қатъий назоратга олган. Мактаблар маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган ва уларнинг ижроси тўлиқ назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумотига кўра, ҳозир ҳам ҳар куни 100 дан ортиқ фуқароларда вирус аниқланмоқда. Ушбу эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 4-чорак дарслари пойтахтдаги умумтаълим мактабларида гибрид шаклда давом эттирилиб, таълим шаклини танлаш ота-оналарга ҳавола этилади.

Эпидемиологик ҳолат оғирлашган туманларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилганини инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги касаллик кўпайган туман мактабларини онлайн таълим шаклига ўтказиши мумкин.

«Бундай вазият юзага келмаслиги учун барчадан санитария-гигиена қоидалари ва карантин талабларига тўлиқ риоя этишни сўраймиз. Ҳозирги шароитда болаларимизнинг ўқиш жараёнини тўлиқ ва сифатли ташкил этиш ижро ҳокимияти, мактаб маъмурияти, ота-оналар ва ўқувчилар орасида ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликда амалга оширилади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, баҳорги таътилдан аввал Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида аҳоли, жумладан, ёшлар ўртасида коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари орта бошлади. Хусусан, Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шу сабабли вирус қайд этилиши кўпроқ кузатилган Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларида таълим онлайн шаклга ўтказилган эди.

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
#тайинлов

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига бошлиқ тайинланди.

Бу лавозимни вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари бўлиб ишлаб келган Камалов Азамат Жамалович эгаллади. Бу тайинлов бугунги "Ҳокимлик соати"да вилоят етакчиси Даврон Ҳидоятов томонидан расман маълум қилинди.

Азамат Камолов 1981 йилда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. 2019 йилдан 2021 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимлигида турли масъул лавозимларда жумладан Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири ҳамда вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб борди.

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi Ichki audit va moliyaviy nazorat boshqarmasi Toshkent viloyati hududiy xizmat boshlig’i Mirqobil Saimnazarov, viloyati xalq ta’limi boshqarmasi boshlig‘i o’rinbosari Javlon Eshmuradovlar bilan birgalikda tuman (shahar) xalq ta’limi bo‘limlarida faoliyat olib borayotgan hisobchilar, moliyaviy tahlil va rejalashtirish bo‘limlari xodimlari uchun seminar tashkil qilindi.

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Мактабларда IV-чорак 29 мартдан бошланади

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, IV-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

📍Халқ таълими вазирлиги

@talimda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 HUMO ва UZCARD пластик карталарга пул ишлаш ва чиқариб олиш учун видео йўриқнома.

📚
Давлат томонидан берилган 682653-сонли гувоҳномаси асосида фаолият юритмоқда

📲 Буни мобил телефонда, планшетда ва компьютерда бажарса бўлади. Фақат қуйидаги кўрсатилган илова (ссылка) ёрдамида рўйхатдан ўтиш мумкин.

❗️Кўпроқ пул ишламоқчи бўлсангиз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

10 та x 1000 = 10,000 сўм
100 та x 1000 = 100,000 сўм
1000 та x 1000 = 1,000,000 сўм
10000 та x 1000 = 10,000,000 сўм

👨‍💻👩‍💻Сизга омад ёр бўлсин...

👉 💵 Рўйхатдан ўтиш 👈


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Янгийул мактабларига амалга оширган ташрифи қандай ўтди?


Репост из: Ta’lim yangiliklari
#ХУШХАБАР

6 нафар ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ғолиб бўлди

12-17 март кунлари ўтказилган VI Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Жорий йилда Олимпиада эпидемиологик вазиятни инобатга олиб ҳам масофавий ҳам офлайн тарзда ўтказилди.

Халқаро олимпиадада турли давлатлардан жами 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этди.

Ғолиб бўлган ўқувчилар билан танишинг:

Олимжон Олимов
кумуш медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

Муҳаммадризо Маджидов — кумуш медаль (Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10 синф ўқувчиси);

Жалолиддин Холматов — кумуш медаль (Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги АФИДУМ 9-синф ўқувчиси);

Диёрбек Толибов — кумуш медаль (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси);

Дониёр Исмоиловбронза медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

Нодира Саъдуллаева — фаҳрий ёрлиқ (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси);

Терма жамоа раҳбари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси — Сардор Бозорбоев.


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Онлайн мактаб” лойиҳасида россиялик мутахассис рус тили дарсларини ўтишни бошлади

Ўзбекистонга ташриф буюрган А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети мутахассиси Ксения Старыгина “Онлайн мактаб” лойиҳасида қатнашиб, болаларга рус тилидан сабоқ беришни бошлади.

Ксениянинг “Онлайн мактаб” лойиҳасидаги дарслари ёш ўқитувчиларга “Маҳорат дарси” сифатида хизмат қилади.

📍Халқ таълими вазирлиги

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сурхондарё ва Қашқадарёдаги 10 та етакчи мактабда педагогик синфлар ташкил этилади

🔰 Термиз ҳамда Қарши давлат университетларининг Педагогика институтлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари (140, 141-сон, 16.03.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарор билан Термиз ҳамда Қарши давлат университетлари Педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди.

☑️ Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Термиз ҳамда Қарши давлат университетларида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

📚 Ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янгиликлар 24 | Математика фани бўйича қўқон олимпиадаси

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўқувчи олимпиадада автомобиль ютиб, уни отасига совға қилди

Mанба mtrk.uz

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқ таълими тизимида малакали кадрлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар .

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болажонлар таълим олиш учун кийин йулни танладилар.


@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
#бу_қизиқ

Нимага доска яшил рангда бўлади?

— Яшил ранг бу - мияга дам берувчи, инсонни психологик томондан тинчлантирувчи ранг ҳисобланиб, Яшил рангга кўп қараб турилса ҳам у мияни чарчатмайди ва кўзни толиқтириб қўймайди. Шунинг учун мактаб ва ўқув муассасаларининг жуда кўплаб доскалари, яшил рангда бўлади.

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Onlayn repetitor

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Online repetitor

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Online repetitor

@talimda


Репост из: Ta’lim yangiliklari
​​Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган

Тошкентда йил бошидан бери юздан ортиқ ўқувчиларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология хизмати (СЭХ) бошлиғи Малика Қудратхўжаев томонидан 13 март куни шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовга чиқарилган хатда маълум қилинган. «Дарё»нинг расмий доиралардаги манбаси хатнинг ҳақиқий эканини тасдиқлади.

Хатнинг бир қисмида «жорий йилнинг ўтган даври мобайнида» Тошкент шаҳрида 181 нафар мактаб ўқувчисида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида сўз боради. Хатнинг бошқа бир қисмида эса «шаҳар бўйича 77 та умумтаълим мактабларининг 150 нафар ўқувчисида» касаллик қайд этилгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, хатда бир қатор мактаблар кесимида касалланган ўқувчи ва ўқитувчилар сони очиқланган бўлиб, унда жами 90 нафар ўқувчининг мактаблари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Юнусобод туманидаги

86-мактабининг 16 нафар ўқувчиси ва 6 нафар ўқитувчисида,
235-мактабнинг 14 нафар ўқувчиси ва 3 нафар ўқитувчисида,
220-мактабнинг 5 нафар ўқувчисида,
43-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
302, 97, 51, 258-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
Мирзо Улуғбек туманидаги

112-мактабнинг 6 нафар ўқувчисида,
222, 308-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Чилонзор туманидаги

103-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
280, 114-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Сергели туманидаги

300-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
47, 268-мактабларнинг 2 нафардан ўқувчиларида;
Яшнобод туманидаги

282-мактабнинг 4 нафар ўқувчисида,
307-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида;
Учтепа туманидаги

296-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
236, 44-мактабларнинг 3 нафардан ўқувчиларида;
Шайхонтоҳур туманидаги

316-мактабнинг 3 нафар ўқувчисида;
Яккасарой туманидаги

144-мактабнинг 2 нафар ўқувчисида,
Олмазор туманидаги

28-мактабининг 2 нафар ўқувчисида
коронавирус инфекцияси аниқланган.

Батафсил

@talimda

Показано 20 последних публикаций.

829

подписчиков
Статистика канала