ҲОЗИР БИР БАНКДА КРЕДИТИМ БОР, ШУ БАНКДАН ЯНА КРЕДИТ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?
САВОЛ
Мен мактабда оддий ўқитувчиман. Туманимиздаги банкдан истеъмол кредити олганман. Ҳозирда бу кредитим ҳали тўлиқ ёпилмаган. Айтингчи, мен шу банкдан ўзимнинг номимга яна алоҳида истеъмол кредити олишим мумкинми?
ЖАВОБ.
Бу масалада барчаси Сиз кредит олган тижорат банкининг ички кредитлаш сиёсати талабларига боғлиқ.
Бу ерда банк томонидан ажратиладиган кредитларда муддати ўтган ва муддати ўтмаган қарздорлик тушунчаси мавжуд.
Биласиз, банк мижоз билан кредит шартномаси тузилаётганда, улар ўртасида кредит шартномасига илова сифатида, кредитни қайтариш муддатига мослаб, шу кредит маблағларининг асосий қисми ва фоиз қисмини қайтариш бўйича махсус график ҳам тасдиқланади.
Ушбу графикда кредитнинг асосий (тан) қисми ва фоизи кредит муддатининг ҳар ойи давомида, масалан 3 йилга берилган бўлса, 36 ойга бўлинган ҳолда, ойма-ой тўлаб борилади.
Мана шу кредитни қайтариш графигига риоя қилинмай, кредитнинг асосий ёки фоиз қисми унда кўрсатилган муддатда тўланмаганда, айнан биз айтган “муддати ўтган кредит” мақоми келиб чиқади.
▪️ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 2 мартда 905-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомнинг 2.3-бандига кўра:
➖ кредит сиёсати банкларга тақиқловчи қуйидаги, яъни “илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш” қоидасини ўз ичига олиши керак.
Айнан мана шу нормага кўра, бугунги кунда, мамлакатимиздаги деярли барча банкларда бир жисмоний шахсга берилган кредитда биз юқорида айтган кредитни муддатида тўламаслик ҳолати мавжуд бўлса, бу шахсларга яна бир алоҳида истеъмол кредити берилмайди.
✅ Агар Сизга берилган истеъмол кредити мисолида биз таъкидлаган муддатида тўламаслик ҳолати мавжуд бўлмаса ва шу банк учун Сиз инсофли мижоз бўлсангиз ҳамда агар шу банкнинг Кредитлаш сиёсатида алоҳида чеклов мавжуд бўлмаса, иккинчи истеъмол кредитидан бемалол фойдаланишингиз мумкин.
✅ Бунинг учун ўша банкнинг Сизга кредит берган филиалига бориб, ушбу масалага (яъни банкнинг кредитлаш тартибида интизомли қарздорга иккинчи кредит беришга чеклов бор ёки йўқлигига) аниқлик киритишингиз мақсадга мувофиқдир.
Манба: Yuristkadr
P/S: Сиз агарда карантин даврида кредит олмоқчи бўлсангиз, шу пост остидаги нуқталарда ҳудудимиздаги мавжуд банкларнинг телеграм манзиллари жойлашган. Ўзингизга муносибини танланг.
Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwI_9AmlQ5DCbUSAQ