ЭРКАКЛАР УЧУН НАСИҲАТ....
Авваллари салафи солиҳлар шундай сўзларни айтар эканлар:
- Мен ўз гуноҳларимнинг изларини хотиним ва отимнинг ҳулқ атворида кўраман.
Ҳа дўстлар, ҳозирги кунда баъзи биродарларимиздан «Машинамнинг коробкаси таққиллаяпти, машинам бузилиб қолди, у ишламаяпти, бу ишламаяпти » ..ва шу каби нимадир ишламаётгани ёки бузилгани ҳақида шикоятларни тез тез эшитиб қоламиз. Тўғрими?
Энди юқоридаги салафларимизнинг сўзларини бир эслайлик.
От бу миниб юрган машинамиз қиёсида. Бирор жойи бузилганида ёки баллони нохосдан ёрилганида дарров:
«Балки бирорта гуноҳ иш қилгандирман, шу гуноҳим сабабдир»..
...деган фикр келади ҳаёлимизга.
Бу тўғри фикр бўлиши ҳам мумкин. Гуноҳларимиз ўз изларини шундай тарзда кўрсатаётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Аёлларимиз ҳулқ атворида ҳам худди шундай холат акс этишини кузатамиз.. Кўпинча баъзи эркакларнинг шикоятлари қулоғимизга чалиниб қолади:
«Хотиним бефаросат, тили заҳар, дангаса, ялқов, итоатсиз, ҳулқи ёмон, мени менсимайди, ҳурматимни жойига қўймайди, хотиним унақа, хотиним бунақа...ва ҳоказо».
Эй биродар, энг аввал ўзингизни сўроқ қилингчи. Балки бу гуноҳларингиз изидир. Агар сиз чин қалбдан тавба қилсангиз, гуноҳларингиз учун истиғфорлар айтсангиз балки Аллоҳ азза ва жалла сизни кечирар ва хотинингизни ҳам ўнглаб қўяр.
Аллоҳ субҳаноҳу ва таала бу ҳақда шундай дейди:
ُ
وَالطَّيِّبُونَ لِلْطَّيِّبَـتِ
«....пок хотинлар пок эркаклар учун ...»
Агар сен яхши бўлсанг, ўзингни ўнгласанг Аллоҳ сени хотинингни ҳам яхши қилиб ўнглаб қўяди. Аллоҳ субҳаноҳу ва таалонинг Закариё алайҳиссаломнинг хотини ҳақида нима деганини эсланг:
وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ
«...биз унинг жуфтини ўнглаб қўйдик..»(Анбиё сураси 90-оят).
Хотингизни яхши бўлишини хоҳласангиз аввал ўзингиз яхши бўлинг, ўзингизни ўнгланг. Шунда хотингизни ҳам Аллоҳ яхши қилиб ўнглаб қўяди...иншаАллоҳ..
Аллоҳим, биз эркакларни гуноҳларимизни кечиргин, бизни мағфират қилгин.
Биз эркакларни Ўзинг рози бўладиган ва Ўзингга ёқадиган ҳулқ билан ҳулқлантиргин, аёлларимизнинг Ҳулқ атворларини ҳам яхши қилиб ўнглаб қўйгин.. амиийн...
Мухаммад Мустафа
🍃🌹ИЛМ УЛАШИНГ🌹🍃
️️➫ @hadis_uzbek ✨
🕋ҲАДИС ВА ҲИКМАТ КАНАЛИ