StatMap


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Дунё бўйича сиёсат, дин, харбий салохият, инсонлар турмуш тарзи, кино олами, бойликлар, тарих, уруш ва барча-барча сохаларга оид статистик маълумотлар канали.
Бизнинг каналдаги барча маълумотлар аниқ фактга эга!
Талаб ва таклифлар учун @statmap_admin

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Дунёдаги энг катта худудга эга давлатлар

7. Ҳиндистон

Ҳудуди: 3 287 263 квадрат километр

Ҳиндистон ҳудуди катталиги бўйича дунёда 7-ўринда, Осиёда эса Хитойдан кейин 2-ўринда туради.

Ҳиндистон қуруқликда Покистон (2 912 километр), Хитой (3 380 километр), Непал (1 690 километр), Бангладеш (4 053 километр), Бутан (605 километр), Мьянма (1 463 километр) билан чегарадош.

Ҳиндистон жанубини Ҳинд океани сувлари ювиб туради.

Ҳиндистон ҳудуди бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди. Аммо бу мамлакат инглизлардан мустақил бўлаётганида мамлакат иккига бўлиниб кетди. Ҳиндлар кўпроқ яшайдиган қисми Ҳиндистон, мусулмонлар кўпроқ яшайдиган қисмида Покистон давлатлари тузилди. Кейинчалик Покистондан Бангладеш ажралиб чиқди.

Ҳиндистон табиати жудаям хилма-хил. Бу давлатда 75 та миллий боғ ва 400 та қўриқхона бор.

@stat_map


Дунёдаги энг катта худудга эга давлатлар

8. Аргентина

Ҳудуди: 2 780 400 квадрат километр


Аргентина ҳудуди бўйича дунёда 8-ўринда, Жанубий Америка қитъасида эса Бразилиядан кейин 2-ўринда туради. Пойтахти – Буэнос-Айрес.

Аргентина қуруқликда Чили (5 308 километр), Уругвай, Боливия (832 километр), Бразилия (1 261 километр), Парагвай (1 880 километр) билан чегарадош.

Аргентинанинг қуруқликдаги умумий чегараси 9 861 километрни ташкил этади.

Дунёда энг йирик музликлар рейтингида 3-ўринда турувчи Перито-Морено музлигининг катта қисми Аргентина ҳудудига тўғри келади.

@stat_map


Дунёдаги энг катта худудга эга давлатлар

9. Қозоғистон

Ҳудуди: 2 724 902 квадрат километр


Қозоғистон ҳудудининг озроқ қисми Европага, асосий қисми Осиё қитъасига қарайди.

Мамлакатда қозоқлар, руслар, ўзбеклар ва бошқа бир қанча миллатлар яшайди.

Қозоғистон икки денгиз – Орол ва Каспий билан чегарадош.

Қозоғистон қуруқликда Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон билан чегарадош. Қозоғистоннинг Россия билан чегараси икки давлат орасидаги узун чегаралар рейтингида юқори ўринларда туради.

Қозоғистонда дунёдаги энг йирик Бойқўнғир космодроми бор. Бу космодромни Россия ижара асосида ишлатади.

@stat_map


Дунёдаги энг катта худудга эга давлатлар

10. Жазоир
Ҳудуди: 2 381 741 км².

Ушбу давлат Африка қитъасининг шимолида жойлашган ва ҳудудининг асосий қисми дунёдаги энг катта чўл, Саҳрои Кабир ҳудудида жойлашган. Аҳолисининг таркиби араблар ва барбарлар.
Жазоир 6 давлат б-н чегарадош. Булар: Мали (1376 км), Тунис (965 км), Ливия (982 км), Мавритания (463 км), Марокаш (1559 км), Нигер (956 км) ва яна БМТнинг махсус резолюцияси б-н бошқариладиган Ғарбий Саҳрои Кабир (42 км) махсус ҳудуди б-н ҳам чегарадош. Жазоирнинг қуруқликдаги умумий чегараси 6343 км.ни ташкил этади.
Жазоир шимолини Ўрта ер денгизи сувлари ювиб туради.

Шу ўринда бир маълумотни эслатиб кетиш жоиз. Айнан 2011-12 йилларгача ҳудуди энг катта давлатлар рейтингида 10-ўринни Судан банд қилган. Аммо, фуқаролар уруши натижасида 2011-12 йилларда Судандан Жанубий Судан алоҳида мустақил давлат бўлиб ажралиб чиқди ва шу тариқа ўзининг маълум бир ҳудудидан айрилган Судан ҳудуди катта давлатлар рейтингидаги 10-ўрнини Жазоирга бўшатиб берди

@stat_map


Энг кўп марихуана истеъмол қилинадиган дунё шахарлари. (йиллик тонна хисобида)


Энг кўп сотиладиган автомабил моделлари

🇺🇿Ўзбекистонда энг кўп «GM» автомабиллари кузатилади

❓Агар сиз хам ушбу «GM» моделларидан фойдалансангиз, бу автомашиналарни сотиб олишингизга сабаб нимада деб ўйлайсиз?


Ушбу харитада Европа мамлакатларида телевидениянинг иш бошлаб, давомли кўрсатувлар қўя бошлаган йиллари кўрсатилган

Энг биринчи телевидения кўрсатувларини доимий узатиш Германияда, 1929 йилда бошланган.

@stat_map


Ушбу харитада Ер шари осмони бўйлаб ҳаракат қиладиган самолётларнинг асосий учиш йўналиши кўрсатилган.
Эътибор беринг, энг кўп самолёт Европада ва Шимолий Америкада учади.

@stat_map


Дунё ахолисининг қанча фоизи инглиз тилини билиши тўғрисидаги харита билан танишинг

Сиз инглиз тилини биласизми?


Харита қизил рангда Бразилия кўрсатилган.

Ана шу биргина Бразилиянинг ўзида ҳар йили кўк ранг билан ажратиб кўрсатилган давлатларнинг барчасидаги қотилликдан ҳам кўпроқ қотиллик содир этилади.

@stat_map


Хиндистон харитасида 32 хил сўзлашув тили

Хар бир тилда камида 1 миллиондан кўпроқ инсонлар сўзлашадилар


Ушбу харитада қизил рангда пул бирликларида аёл кишининг сурати акс эттирилган мамлакатлар кўрсатилган экан.

Харитага эътибор берсангиз пул бирлигида аёл кишининг сурати бор давлатларнинг аксарияти Буюк Британия бошлиқ ҳамдўстликка кирувчи мамлакатлар ва уларнинг аксариятининг пул бирликларида Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг сурати бор.

@stat_map


Ушбу жадвалда дунёдаги инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган ҳашаротлар ва ҳайвонлар кўрсатилган.

Бу ҳашарот ва ҳайвонлар орасидан таниганларим бир йилда ўртача нечта одамнинг ҳалок бўлишига сабабчи бўлишини ёзаман.
Ит қопиши натижасида ҳар йили ўртача 13000 одам ҳалок бўлади.
Заҳарли илон чақишидан 75000 одам,
Чаён чақишидан 3500 одам,
Тимсоҳлар ҳужумидан 1000 одам,
Филлар 100 одамни,
Шерлар 100 одамни,
Йўлбарслар 50 одамни,
Бўрилар 10 одамни,
Акулалар 4 одамни ҳалок бўлишига сабаб бўладилар.


@stat_map


Ушбу харитада кўк рангда АҚШ кўрсатилган. Бошқа кўпгина давлатлар эса қизил рангда.
Гап шундаки АҚШнинг ҳарбий харажатларининг ўзи ана шу қизил рангда берилган давлатларнинг ҳар бирининг давлат бюджетидан кўп.

Эслатма: АҚШ 2019 йилда ҳарбий харажатлар учун 700 млрд доллардан кўп маблағ ажратган.

@stat_map


Дунё истеъмолчилари томонидан энг кўп танланган бренлар.

Биринчиликда CocaCola ичимлиги


Бу сафарги постимиз футбол ихлосмандлари учун

Жахон букмекерлари Англия премиер лигаси 2019-20йилги мавсумида ғолибликка қайси клуб кўпроқ эга чиқиш даражасини тахмин қилишди

Асосий ғолибликка Манчестр Сити давогарлик қилмоқда. Иккинчи давогар Ливерпул

Сизнингча ким кўпроқ чемпионликка муносиб?

🔵М.Сити
🔴Ливерпул
⚪️Бошқалар


Ушбу жадвалда дунёда энг кўп мол гўшти етиштирадиган давлатлар кўрсатилган.

Биринчи ўринда АҚШ турибди.

@stat_map


Ушбу харитада 2000 йилдан 2018 йилгача турли қитъаларда аҳолининг ўсиш динамикаси фоизларда ранглар ёрдамида кўрсатилган.

Европа оч яшил рангда: аҳолиси 2.1% ўсган(у ҳам муҳожирлар ва мусулмон оилаларда туғилиш юқорилиги туфайли)

Шимолий Америка яшил рангда 20.5% ўсган(асосан муҳожирларни қабул қилиш ҳисобидан)

Осиё сариқ рангда: 21.7% ўсган.

Жанубий Америка оч қизил рангда: 22.6% ўсган.

Австралия қизил рангда: 30% ўсган(муҳожирлар ҳисобидан)

Африка жигаррангда: 56.6% ўсган. Африкада ҳалиям туғилиш сурати жуда юқори.

@stat_map


Дунё мамлакатларида қатллар сони

Биринчи ўринда Хитой давлати эгаллаган. Бу давлатда коррупция бўйича хам қатлга рухсат берилган

Иккинчи ўринда турган Эронда қатл этилганлар сони 2017-йилдан 2018-йилга нисбатан 50% га камроқ кузатилган.

Қолганлари жадвалда


Сиз ГУЛаг ҳақида эшитганмисиз?

ГУЛаг – Гла́вное управле́ние лагере́й, ўзбекчаси Қамоқхоналар Бош Бошқармаси – бу Сталин бошқаруви даврида қатағон қилинган миллионлаб одамлар сақланган қамоқхона лагерларидир.
Харитага эътибор беринг, ҳар бир нуқта битта лагер. У лагерларнинг ҳар бирида минглаб, ўн минглаб маҳбуслар оғир шароитда сақланган,
оғир ишларда ишлатилган.
Харитага қарасангиз Узоқ Шарқда ҳам қамоқхона лагерлари кўп эканлигига гувоҳ бўласиз. У ерларда қишда об-ҳаво - 50 ° совуқ бўлган. Ана шу совуқда маҳбуслар ўрмон кесишга, очиқ конларда кўмир ёки бошқа табий қазилмалар қазишга мажбурланган.

ГУЛагдаги маҳбусларнинг оғир ҳаёти ҳақида Солженецын ўзининг "ГУЛаг архипелаги" асарида батафсил ёзган. Аммо, бу асарни ҳатто 1970 йилларда ҳам СССРда чоп этишга рухсат беришмаган ва китоб илк маротаба Францияда чоп этилади.

ГУЛаг архипелаги ҳақида ўзимиздан қамалган собиқ маҳбусларнинг ҳам хотиралари бор. Улардан бири Шукруллонинг "Кафансиз кўмилганлар" асаридир.

@stat_map

Показано 20 последних публикаций.

437

подписчиков
Статистика канала