🇵🇸🇮🇱
Сулҳнинг бошланиши ва гаровга олинганларни озод қилиш – асосий масалалар:🔻Ғазо сектори бўйлаб жанговар ҳаракатлар маҳаллий вақт билан жума куни эрталаб соат 7:00 (Тошкент вақти билан 10:00)дан бошлаб тўрт кунга тўхтатилади;
🔻Исроиллик гаровга олинган биринчи 13 нафар асир, шунингдек, барча аёллар ва болалар маҳаллий вақт билан соат 16:00 (тшв: 19:00) атрофида озод қилинади ва Қизил Хочга топширилади. Улар Ғазо секторидан аниқ қаерда ва қайси йўналишда олиб чиқилиши ҳақида маълумот берилмаган;
🔻Исроилликларнинг озод этилиши эвазига Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликлар ҳам озод этилиши кутилмоқда. Умуман олганда, келишувда ҳар бир исроиллик учун 3 нафар фаластинлик нисбати кўзда тутилган, аммо жума куни қанча фаластинлик озод этилиши ҳали эълон қилинмаган;
🔻ҲАМАС тўрт кунлик сулҳ жума куни эрталаб еттида бошланишини тасдиқлади ва сулҳнинг ҳар куни Ғазо секторига ёқилғи ўрнатилган тўртта танкер ва бошқа ёрдам юкланган 200 та юк машинаси келишини айтди;
🔻Исроил жума куни озод этилаётган гаровга олинганлар рўйхатини олганини ва бу ҳақда уларнинг яқинларига хабар бераётганини тасдиқлади.
https://t.me/+cwnKsdRT_QM4MmQy