Шерзод Шерматов: Тошкентда 28 мингдан ортиқ бола ўзининг талаб юқори бўлган мактабида ўқимаяпти
Тошкентдаги 81 та талабгир мактабнинг микроҳудудида яшайдиган, лекин ўзининг мактабига кира олмай, бошқа мактабларда ўқишга мажбур бўлаётган ўқувчилар сони ҳозирги кунда 28 мингдан ортиқ. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Бу ўқувчиларнинг ўз мактабларига кира олмагани сабаби — шу вақтгача бу мактабларга асосан бошқа ҳудудлардан таниш-билиш орқали болалар қабул қилингани оқибатида жой қолмаганидир.
«Янги тизим айнан шундай болаларга қулайлик яратади, ўзининг микроҳудудидаги мактабга таниш-билишсиз, бепул кира олади (аввал бунинг имкони йўқ эди!). Микроҳудуддаги бирор бола қамраб олинмай қолиши мумкин эмас. Аввал шу мактаблар микроҳудуди тўлиқ қамраб олинади, ундан кейин, агар жой қолсагина қўшимча квота бўйича ўқувчи олиш мумкин бўлади», — дейди Шерматов.
✅ Каналга уланиш➢ https://telegram.me/joinchat/AAAAAEeWfz-N1owIYTi7_g