Qualcomm компанияси 5 дақиқада смартфонингизни 50% гача заряд қилиш имконини берувчи технологияни тақдим этди
Qualcomm компанияси Quick Charge 5 деб номланган тез зарядлаш технологиясининг янги авлодини эълон қилди.
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Quick Charge 5 аввалгисига қараганда анча самарали ишлайди. 4500 мА•ч кучга эга батарея 5 дақиқада 0 дан 50% гача зарядланиши мумкин ва тўлиқ заряд эса 15 минутни олади. Quick Charge 5 технологияси 100 Вт дан ортиқ зарядлаш мосламаларини яратишга имкон беради.
Ишлаб чиқарувчи хавфсизлик ҳақида ҳам унутмаган. Quick Charge 5 ўз ичига 12 ҳимоя тизимларини олади, жумладан, ток оқими ва меъёрдан ошиб кетиши, қизиб кетиши ва бошқаларни ҳимоя қилади.
Quick Charge 5 ҳозирда смартфон ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштирилмоқда, Xiaomi ушбу технологиянинг биринчи фойдаланувчиларидан бўлади. Qualcomm бу учинчи чоракда амалга ошишини айтмоқда.
Аввалроқ, июл ойи ўрталарида OPPO 125-ваттлик OPPO 125W зарядловчи қурилмасини тақдим этган эди. Компания таъкидлашича, 5 дақиқа ичида 4000 мАч батареясини назарияда 41% зарядлаш мумкин. Шу тарзда, ушбу адаптер ёрдамида 100% зарядлаш учун 20 дақиқа вақт керак бўлади.
Рақобат бошланди, тез орада Samsung, Huawei ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз технологияларини намойиш этишади.
Шахсий фикрим: айнан шу каби технологиялар бугунги кунда фойдаланувчилар учун жуда фойдали ва долзарб.
Смартфонлардаги камера мегапикселларини кўтариш, 4K, 8K ёки янгиланиш частотаси 120-160 Гц экран кабиларга қараганда, тез зарядлаш технологияси муҳимроқ.
Сиз нима фикрдасиз? изоҳларингизни "Открыть комментарии" тугмаси орқали ёзиб қолдиринг.
#маълумот
⭕️Bizning kanal: https://t.me/joinchat/AAAAAEc-eGqcCVTfA4_pkw