Serobov Utopiyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




Келсун

Бориб айтинг, азизим — кўзларимга тўтиё келсун,
Менинг кулбамни равшан қилғали ул пурзиё келсун,
Солиб бўйнига зулфи анбарин мушки Хито келсун,
Мени — бедастипони кўргали ул подшо келсун,
Умидим борки, ранжурини излаб ҳар сабо келсун.

Баҳори файзбахш келди, жаҳон рангин чаман бўлди,
Бугун мажлис тузунглар, навбати гул пирахан бўлди,
Оёғ босган ери серсабза бўлди, ёсуман бўлди,
Машомим буйидин ҳар соати мушки Хўтан бўлди,
Бу йўлда дўст — душман билмасун, ул гох,-гох, келсун.

Ўшал рўзеки анга аҳд қилдим асли ҳамдамдур,
У мендан кўнгул узса, то тирикман кўнгул узмамдур,
Дигар ёр ахтариб мен дашту саҳроларни кезмамдур,
Қиёмат субҳи бўлгунча бу паймонамни бузмамдур,
Бошимни кесса кессун, айланиб нозук адо келсун.

«Вафодорим!» дедим, охир дамимда бевафо бўлди,
Билолмайман не айб кўрдики, ул мендии жудо бўлди,
Кўзимни кавлаганларга бориб ул ошно бўлди,
Бошимга хонавайронлиғ тушуб қаддим дуто бўлди,
Мени – рўзи сиёҳни кўргали ул рўшно келсун.

Ўзини билмаганлар айтадурлар: «Ўзга ёр ахтар,
Кўнгулни бевафога бермагил, бир ғамғусор ахтар,
Агарчи дилрабони топмасанг, дигар диёр ахтар,
Дилингни муддаосин билгудек бир шаҳриёр ахтар».
Мен айтурман «Кўзумни уйса унсун, ошно келсун!»

Чунон бехудлигимдин субҳ ила шомим билолмайман,
Кетибдур ақл мендин, пухтаю хомим билолмайман,
Билолмайман нечук ўткардим айёмим, билолмайман.
Бу йўлда мисли Мажнундек саранжомим билолмайман,
Чароғи дилни равшан қилгали нури сафо келсун...

Машраб


ЁЛҒОН ЗАРУР

Қорнинг оч-у кўркам шаҳарда
Сим қоққанда онанг ногаҳон.
Шунда бироз ёлғон зарурдир:
Демоқ учун: «Тўқман, онажон!»

Қарар экан умидбахш кўз-ла,
Севгилингдан сен кетар чоғда.
Шунда ёлғон нақадар зарур
Қайтиб келаман деб айтмоққа.

Ишонмасанг дўстларингга ҳам
Манфаатин қўйсалар устун.
Бирор ёлғон ўйлаб топ, тамом,
Дўст мақомин сақламоқ учун.

Бизни ахир қандай чўчитар
Бор виждоннинг элас излари.
Ҳадик солар шоир айтгандай,
Ҳақиқатнинг мудҳиш кўзлари.

Кун кўрамиз шу ёлғон билан
Ҳақиқатни ямламай ютиб.
Ватанни ҳам алдаб севамиз,
Алдовларга мукофот кутиб.

Мен ҳам гоҳо тонсам рост сўздан,
Ёлғончи деб босмангиз муҳр.
Алданиб ҳам бахтлидир инсон,
Бахтга ёлғон нақадар зарур...

21.11.2017

Хуршид Абдурашид










Репост из: Janob Satirik
Ўзбек китобхонига сирларини ҳали тўла очмаган, эстетлар учун севимли, ноэстетлар учун "тушунарсиз" асар – Мурод Човушнинг "Ҳеч" асари қайта нашр этилди.

Китобга @akademsavdo манзили орқали буюрта беришингиз мумкин.


Репост из: Xurshid Abdurashid
Ниҳоят, биринчи китоб.

"Биринчи китобим" лойиҳасида "Ўша мен эдим" номли биринчи китобим нашр этилди. Февралнинг охирида тақдимот бўлади, дейишяпти.

👉 @xurshidabdurashid


#book2021




Кучсиз одамлар ўч олади, кучли одамлар кечиради. Ақлли одамлар эътибор бермайди. - Алберт Эйнштейн




Репост из: Onlayn ta'lim
Rasmiy telegram kanali bor davlat rahbarlari:
1. 🇧🇷 @jairbolsonarobrasil
2. 🇹🇷 @RTErdogan
3. 🇺🇿 @shmirziyoyev
4. 🇲🇽 @PresidenteAMLO
5. 🇹🇼 @iingtw
6. 🇺🇦 @V_Zelenskiy_official
7. 🇮🇱 @bnetanyahu
8. 🇸🇬 @leehsienloong
9. 🇫🇷 @emmanuelmacron




Kakorrhaphiophobia is a fear of failure.


Life’s short. Spend it with people who make you laugh and feel loved.


Metathesiophobia - Fear of things and or people changing.





Показано 20 последних публикаций.

74

подписчиков
Статистика канала