Репост из: Davr24
#бизитниболасиэмасмиз
#журналиститниболасиэмас
Инсонда шунақа ҳолатлар бўлади. Нимадирдир қаттиқ таъсирланганда ёки аламини келтирганда ич-ичида бир нарсаларни ўйлаб юрадию, кун келиб, ҳиссиётга берилганда беихтиёр тилидан чиқиб кетади. Худди Ортиқхўжаевга ўхшаб.
Бир нарсага тушуниш қийин: шу пайтгача одамлар энг кўп танқид қиладиган, энг кўп сўкадиган ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев эмасди. Ундан беш баттар танқид қилинган ҳокимлар кўп ва ҳаттоки улар ҳам ҳеч қачон журналистни «итнинг боласи» деб атамаган, журналистни «олти секунд ичида гей деб эълон қивориш» билан таҳдид қилмаган эди. Ортиқхўжаевнинг бу қадар жазавага тушишининг сабаби нимада?
Ҳа, йиллар давомида монополия ортидан халқни беаёв талаб келган ва ҳокимлик мансабига ўтирганидан буён талашда давом этаётган бу амалдорнинг ҳисобсиз, битмас-туганмас бойлиги жуда кўп нарсага қодир. Унинг атрофида фақатгина унга ҳамду сано ўқийдиган инсонлар йиғилган. Жоха аканинг кўнгиллари қилдан ҳам нозик; тиқ этган танқид оғир ботади.
У шу пайтгача пул билан ҳаммани сотиб олиш мумкин деб ҳисоблади, аммо журналистларга келганда тиши сал ўтмай турибди. Сотиб олиш мумкин бўлмагандан кейин нима қилиш мумкин? Яшанг, «шесть секундда гейга чиқариш» ва «уч-тўрт кунга йўқотиб юбориш» керак. Журналист йўқ — демак танқид йўқ. Танқид йўқми — муаммо йўқ.
Кўрасиз, энди Ортиқхўжаевнинг катта троллар армияси ишга тушади. Бу аудио монтаж ва шантаж эканига ишонтирмоқчи бўлишади. Лекин шу сафар бунинг иложи йўқ.
Кузатайликчи...