Коронавирус кароматлари
Автобусда
- Иҳм, иҳм, апп-чшу!
- Сизга нима бўлди? Коронавирус юққанми?
- Йўқ, силга чалинганман. Очиқ формасига.
- Хайрият-е, мен қўрқиб кетибман. Бемалол йўталаверинг.
* * *
Брифингда
- ...Биз фуқароларимиздан жамоат жойларида, йўлларда ҳамиша ниқоб тақиб юришни сўраб қоламиз. Вируснинг давоси топилишига мен ишонаман, бироқ унгача соғлиғингиз ўз қўлингизда.
- Ҳоким бобо, вирусни қўйинг, йўллардан гапиринг. Мамлакатимиз йўлларида бир йилда авария бўлиб ўлганлар сони Хитойда вирусдан ўлганлар сонига тенг. Қачон бизда ҳам йўллар тартибга солинади?
- Ман сизнинг гапингизга қўшилмайман, ҳурматли журналист. Ҳозир давлатимизда вирус муаммоси долзарблиги бўйича биринчи планга кўтарилди. Барча куч-ресурсимизни вирусни енгишга қаратганмиз ва албатта, биз вирусни енгамиз. Керак бўлса, дастурга киритамиз ва ўзбек олимлари вакцина яратиб берадилар. Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!
* * *
Мактабда
- Болалар, бугунги кунимизда барчамизни қийнаётган муаммо нима?
- Янги мактаб қуриш!
- Йўқ, болалар.
- Мактабимизни иситиш!
- Тополмадинглар, болалар.
- Қишлоғимизга сув келтириш!
- Бу ҳам эмас, болалар. Бугунги энг асосий муаммо, бу - Хитойда тарқаган коронавирус муаммосидир. Бугунги иншомиз мавзуси: «Коронавирус - аср балоси» деб аталади.
- Устоз, коронавирус ўзи нима? Иншога нимани ёзамиз?
- Бу Хитойда тарқаган юқумли касаллик бўлиб, ундан ниқоб тақиш йўли билан ҳимояланамиз. Болалар, мен ҳам шуни биламан, холос. Бу эркин ижодий иншо, ҳар ким ўзи билганини ёзсин.
* * *
Шифохонада
- Хитойдан келган бемор, анализингизнинг жавоби ташқаридаги янги бўлимимизда. Гулзорнинг чап томонига юрасиз.
- Янги бўлимда?! Вой-дод, доктор, бу бўлим, ахир коронавирус юққанларни текширади-ку! Наҳотки, менга коронавирус юққан бўлса?
- Ваҳима қилманг-е, СПИДлар ҳам ўша бўлимда. Сизда ОИВ аниқланган. Левийга юрганмисиз?
- Худога шукр. Шунақа демайсизми, доктор, раҳмат сизга. Ҳа, энди, йигитчилик.
Жулқунбойнинг жияни
👉🏼 instagram.com/livevideouz
👇🏼энг қизиқарли каналга уланинг👇🏼
https://telegram.me/joinchat/AAAAAET1nRMzZzagI8rzjQ