Онам доимо қовоғи солиқ, кўзлари уйқусизликдан шишган холда юрарди. Телефон гўшагини елкаси билан қулоғига қистириб ким биландир гаплашгани гаплашган эди. "Онажон, менга қаранг, қорним очди". "Бўлди қил қизим, жим ўтирсанг-чи!" деган жавоб эшитаман. Уч дақиқа ичида апил-тапил қайнатилган макаронни олдимга қўяди:
- Ол, е, буни!
- Ойи, қаранг, расм чиздим.
- Ҳмм, яхши,- дейди бепарвогина. Орқамни совунлаб ишқаламасди. Кечаси йиғласам, сабабини сўрамасди. Қувноқ юрсам ҳам нима бўлди, демасди. Фақат гохида ўтирадиган хонадан туриб гапирарди:
- Хонангни йиғиштир! Уни олиб кел, буни олиб кел.
- Ойи, кайфиятим жуда ёмон, имтиҳондан яхши ўтолмадим,- дейман йиғламсираб.
- Тайёрланмабсанда...
- Ойи, тиззангизга бош қўйиб ётсам майлими?
- Ҳозир ишим кўп, кейин ётасан...
- Қорним оғрияпти.
- Шамоллагандирсан, қалин кийингин. Нима қилай...
- Ойи, кўйлагимни ювмадингизми?
- Бошқасини кий, кейин юваман.
Аввалига онамни айблардим. Лекин она бўлиб тушундим, Онам бахтсиз эди. Онам дадамдан меҳр-эътибор кутарди. Аммо кутганини ололмасди. Ота-онасидан меҳр-эътибор кутарди, лекин кўрмасди. Ойнада ҳатто ўзини кўролмаган онам мени ҳам кўрмасди.
Оналар бахтли бўлмаса улар сояга айланиб қолар экан. Оналари бахтиёр оилада болалар бахтиёр ўсади, жамият хам бус бутун бахтиёр бўлади.
Сўзсиз аёлар матонатли, албатта, лекин улар ўз жуфти халолининг рухий далда-эътиборига мухтож...
🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•