ТАОМНИНГ БАРАКАСИ
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Тавротда «Албатта, таомнинг баракаси ундан олдин (қўлларни) ювмоқдир», дейилганини ўқидим. Бас, ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. У зот:
«Таомнинг баракаси ундан олдин ва ундан кейин (қўлларни) ювмоқдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдан Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг Тавротни ўқишни билганларини англаб оламиз. Бу ҳақиқатни сиз билан бизга у кишининг ўзлари айтмоқдалар:
«Тавротда «Албатта, таомнинг баракаси ундан олдин (қўлларни) ювмоқдир», дейилганини ўқидим».
Афтидан, Тавротда келган бу гап Салмон розияллоҳу анҳуга маъқул келган шекилли, шунинг учун:
«Бас, ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим», демоқдалар.
Салмон розияллоҳу анҳудан бу гапни эшитган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Натижада таом тановул қилишдан олдин икки қўлни ювиш ҳақида Тавротда келган тарғиботга Исломда икки қўлни таомдан кейин ҳам ювиш қўшилди.
Инсоният таомдан олдин икки қўлни ювишни ҳозирга келиб, бир мунча ўзлаштириб олди. Шу билан бирга, бу ишни шахсий озодалик, маданият ёки шунга ўхшаш сифатлар билан васф қилишга ҳам уринмоқда. Кўплари эса умуман, бу ишни билмайдилар ҳам.
Ислом эса таомдан олдин икки қўлни ювишни дийний таълимотлар орасига қўшган ва уни «барака» деб атаган.
Ушбу ҳадиси шариф овқатланишнинг исломий маданиятига оид дастлабки сабоғини бермоқда. Ҳар бир одам таом тановул қилишдан олдин ҳам, тановул қилгандан кейин ҳам икки қўлини яхшилаб ювмоғи лозим.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан
👉@islomuz_kanal
🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ ШАЙДОЛАРИ! КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/AAAAAEP6LJjBNUn4H9CJZw