УМАР ИБН ҲАТТОБНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСАЛАР.
“ОХИРАТ – БИЗЛАРГА!”
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган сўрига бир қават юпқа мато солинган экан. У зотнинг ҳузурларига кирган Умар йиғлаб юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Ҳой Умар, нега йиғлаяпсан? – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен йиғламас эдим. Лекин шуни биламанки, сиз Аллоҳнинг ҳузурида Форс подшоҳи Кисро ва Рум ҳукмдори Қайсардан ҳам азиз-мукаррамсиз. Улар дунё неъматларига ғарқ бўлган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришяпти. Сиз эса, эй Аллоҳнинг Расули, мана шу ҳолатда, мен кўриб турган макондасиз, – деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳой Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми? – дедилар у зот.
– Албатта хоҳлайман, эй Аллоҳнинг Расули! – дедим.
– Ўша нарса шудир, – дедилар”.
ИККИ ДЎСТНИНГ ЙИҒИСИ
Умарул Форуқ ўз халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига тайсаллаб кўнмай турди. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўз шартларини қўйди: “Уларга Роббиларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан”.
Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, шундай хутба қилди: “Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага иқбол қилиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, яшамайдиган биноларингизни тиклаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!”
Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғуда пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, эгнида ҳам юпунгина кийим борлигини пайқади. Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан, Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо “Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ алайҳисалом “Сизларнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!” демаганмидилар?!”
Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.
✔️ Улашинг | ✨ Qalbda_Islom
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
••••••••••••••••••••••••••••••••••
ЖУДА КУЧЛИ ДУО🤲
7 кунда Муаммоларингиз ҳал
БЎЛАДИ ИНШААЛЛОҲ
Ихлос билан тингласангиз бас!
👉Ўқишлик учун босинг👈