Ақтауда Ўзбекистон бош консуллиги очилади
Ҳозирда Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Ўзбекистон элчихонаси ва Олмаотада Ўзбекистон бош консуллиги фаолияти олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаевнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, яқин вақт ичида Ақтау шаҳрида ҳам бош консуллик очилади, Ўзбекистон дипломатлари ҳозирда Каспий бўйидаги шу шаҳарда бўлиб турибди.
Нега энди Ақтау?
«Шаҳар Қорақалпоғистон ва Хоразмга қўшни бўлган ҳамда меҳнат муҳожирлари Россияга йўл олганда ўтадиган Манғистау вилоятининг маъмурий маркази. Ақтау Қозоғистоннинг тез ривожланаётган ҳудудлари қаторига киради. Энг муҳими, бу ерда Каспий денгизига олиб чиқадиган икки порт, «Шеврон» каби йирик хорижий компаниялар ваколатхоналари жойлашган», — дейди Ўзбекистон элчиси.
Ниёзхўжаевнинг қайд этишича, келгусида Қозоғистоннинг бошқа йирик ва муҳим минтақаларида ҳам Ўзбекистоннинг бош консулликлари очиш режалаштирилган. «Бу меҳнат муҳожирлари, сайёҳлар, талабалар учун қулайлик ва енгиллик бўлади, деган умиддамиз», — дейди ўзбекистонлик дипломат.
@Islohotuz