СУД ТАРТИБИДА АЖРАТИШ
@Yurist_Xizmati 673-савол:
Эрим билан 9 йилдан бери яшамаймиз..вояга еткан фарзандлар бор..пропискадаги уйимиз катта кизимиз номига расмийлаштирилган..у турмушга чикаан..ажримда ер мулк булиниши мумкин ми..булинмаса..хеч канака мудлатсиз ажрим тез хал буладими..ажримга ариза езган киши канча тулов тулайди
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳурматли фуқаро мурожаатингизда бир неча саволларни келтириб ўтгансиз, биз фақат биттасига жавоб беришга ҳаракат қиламиз, қолган саволларингизни алоҳида мурожаат сифатида юборишингизни маслаҳат берган бўлардик.
Никоҳдан суд тартибида эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг аризаси асосида ажратилади. Бунда суд ишнинг келиб чиқиш сабабларидан қатъи назар, никоҳни бекор қилиш тўғрисида иш қўзғатишдан аввал томонларнинг айни пайтдаги аҳволини ҳам инобатга олади.
Агар никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, суд ишни Фуқаролик-процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқади
Бунда суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли ва ушбу муддат тугаганидан сўнг эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ҳамда оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ҳамда оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса суд бир тарафнинг розилиги билан ҳам ажратиши мумкин деб ҳисоблаймиз
Бироқ, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди.
Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ