Репост из: 🎓 Davlat test markazi
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги диққатига:
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича натижалар қачон эълон қилинади?
Каналимизга шу мавзуда кўплаб саволлар келиб тушяпти. Масалан, мурожаатлардан бирида айтилишича, фуқаролар томонидан 2020 йил 15 февралгача топширилган ҳужжатлар 2020 йил 25 февралига қадар умумлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилган.
Бироқ, мана, орадан бир ҳафтадан зиёд вақт ўтдики, жавоблар ҳанузгача эълон қилинмаган.
Бундан ташқари, аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги мурожаатлар сони кўплиги сабабли ҳужжатлар қабул қилиш жараёни шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилганини маълум қилган эди. Аммо аризалар юқоридаги тартибда кўриб чиқилса, энг сўнгги натижаларни қачонгача кутиш керак?
Бу масала юзасидан мутасаддилар тайинли жавоб беришади, деб умид қиламиз.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuyZ0EBJZzDFfyFtw