YANGIQO'RG'ON BUGUN


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИнинг "ЯНГИҚЎРҒОН БУГУН" ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИ
❗️Фақат энг муҳим хабарлар!!!
Ўзбекистон ва жахон янгиликлари
Таклиф ва мурожаатлар учун:
👉 @yangiqorgonim_bugun

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#live

Нанайда пақирлаб ёмғир ёғмоқда экан 😅

👉 @YANGIQORGON_BUGUN


⚡️❗️ВОДИЙДА КАТТА СЕЛ КЕЛМОҚДА!!

Тезкор гидрометеорологик ахборот!

16-17 апрелда кутилаётган кучли ёмғир ортидан қуйидаги ҳудудларга сел келиши мумкин:

▪️Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

▪️Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

▪️Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида.

Барчани огоҳлантириб қўйинг!

👉 @YANGIQORGON_BUGUN


#Рамазон #Тақвим

🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ - 2024 ЙИЛ! (Наманган вақти билан)

Эслатма:
Белгиланган вақтлар йиллик тақвимга асосланиб тайёрланган, бошқа манбалардан фарқ қилиши мумкин. Чунки саҳарлик ва ифторлик вақтларини яна ҳам эҳтиётини эътиборга олиб тайёрланди.

Кириб келаётган Рамазон ойи барчангизга муборак бўлсин! 😊

Барча яқинларингизга ҳам улашинг ва ушбу расмни сақлаб қўйинг!

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Retro kino va retro somsa!

Keling ko’ring ta’tib baho bering.

☎️Murojaat uchun:
+998932756000

📍Manzil: Yangiqo‘rg‘on tumani,
📍Mo'ljal: Malika savdo do'koni yonida

KANALGA OBUNA BO'LING:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги марказ директори ўринбосари Илҳом Сатторов Чортоқ ҳокими сифатида иш бошлади.

Туманнинг аввалги ҳокими Анвар Отахўжаев декабр ойи ўрталарида Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланганди.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


❗️Наманганда 18 нафар ҳоким ёрдамчиси жавобгарликка тортилди

Ҳоким ёрдамчиси ҳудудидаги кредит олувчининг аризасига асосан жойига чиққан ҳолда, унинг фаолият тури бўйича шарт-шароитлари, имконияти ҳамда етарли кўникмаси мавжудлигини ўрганиб, кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани 5 иш куни мобайнида Ягона электрон платформага жойлаштириши белгиланган.

Бу борада Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 40 дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани аниқланиб, Наманган вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг 18 нафар ҳоким ёрдамчиларига нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилиши таъминланди.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


1 январдан нималар ўзгаради?

Аллергик беморларга бепул дори берилади;

Пенсияга чиқишда қулайлик яратилади;

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;

Мактаб директорлари учун сертификация жорий қилинади;

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади;

➖ ДХМларида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишга ихтисослашган «Ижтимоий хизмат дарчалари» фаолияти тўлиқ ташкил этилишини таъминланади;

➖ Трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади;

➖ Аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобил йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


❗️Namangan viloyatida zilzila sodir bo‘ldi

FVV Seysmoprognostik monitoring Respublika markaziga ko‘ra, 28-dekabr soat 08:11 da Namangan viloyati Yangiqo‘rg‘on tumani hududida 3,2 magnitudali zilzila qayd etildi.

O‘zbekiston hududida sezilish kuchi:

Yangiqo‘rg‘on tumanida — 2 ball.

➖Chortoq tumanida — 2 ball,

➖Kosonsoy tumanida — 2 ball.


KANALGA OBUNA BO'LING:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


«Коррупция иллати ҳатто энг қудратли давлатларни ҳам жар ёқасига олиб келган» — Шавкат Мирзиёев

Президент коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчи эканини таъкидлади.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Порахўр” мансабдорларга қарши рейдлар бошланди

Бир қатор ташкилотларнинг масъул шахслари бюджет пулларини ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва яна бошқа жиноятларда гумонланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабарлар берилмоқда.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


❗️ЯНА БИР СОЛИҚДАГИ РАҲБАР УШЛАНДИ

Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўбаси бошлиғи лавозимида ишлаган мансабдор ҳам ҳибсга олинди.

Улар ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тoрож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари билан гумонланувчи тариқасида ҳибсхонага жойлаштирилган.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


⚡️ДЕПАРТАМЕНТ ЎРИНБОСАРИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари – ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи қамоққа олинди

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


⚡️Bugun.uz манбасига кўра, Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров 20 млн АҚШ доллари миқдорида пулларни ўзлаштиришда айбланиб қўлга олинган. У жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, кредит маблағлари ажратилишида уларга амалий ёрдам кўрсатган.

Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


⚡️Бухоро тумани ҳокими Ҳайрилло Жўраев хибсга олинди.

Бугун.уз
манбаларига кўра, у мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланмоқда.

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш кучайди, ким бўлишидан қатъий назар қонун олдида хамма жавоб беради

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉
@YANGIQORGON_BUGUN


РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида Наманган вилояти прокурори ўринбосарининг Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган С. С. (эркак, 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган, Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2023 йил 16 декабрдаги ажрими билан Наманган вилояти прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С. С.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


#Тезкор_хабар
⚡️«Наманганда Катта тозалаш» бошланди

Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов қўлга олинган.

Менимча энди ушбу шахсдан жабр кўрган, дардини ҳеч кимга айтишни билмай юрган фуқаролар унинг устидан ариза қилса керак.

Эслатиб ўтамиз хоким ўринбосарини Ўзбекистонда фақатгина битта идора (айтишга қўрқдик) қўлга олган бўлиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


Воитов ДХХ ҳибсхонасида сақланмоқда – Qalampir.uz манбаси

👉 @YANGIQORGON_BUGUN


#Диққат

⚡️«Катта тозалаш» бошланди

⚡️Bugun.uz манбасининг маълум қилишича, Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган.

Каналга обуна бўлинг:
👉 @YANGIQORGON_BUGUN


#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Bugun.uz манбасининг маълум қилишича, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев ҳам қўлга олинган.

Каналга обуна бўлинг:

👉 @YANGIQORGON_BUGUN


❗️Айтишларича, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш доирасида қамоққа олинган.

Маълумот учун, Азиз Воитов 25 октябрда Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан олинганди.


👉 @YANGIQORGON_BUGUN

Показано 20 последних публикаций.