ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ:


​​РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОВАТ АЙТИБ ШАФОАТГА ЭРИШИНГ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар, (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтингиз”. Азҳоб сураси, 56-оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга саловат айтиш сирот (кўприги) узра нурдир. Ким менга жума кунида саксон марта саловат айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Имом Табароний ва Дараҳутний ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
“Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат йўллайди. Ўн гуноҳини ўчириб, уни ўн даража кўтаради”, деганлар.
Мутафаққун алайҳ ривояти.

🌺"Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад."🌺
|ﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺ🌹
|ﷺﷺﷺ

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ:


​​МУШУК ИЧГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мушук челакдан сув ичди энди шу челакдаги сувдан фойдаланса бўладими? Челакданчи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушукдан қолган сув ёки таом қолдиғи макруҳ. Модомики мушук тегмаган сув мавжуд бўлса, мушук теккан сувдан фойдаланилмайди. Ундан фойдаланиш макруҳ бўлади. Аммо ундан бошқа сув бўлмаган тақдирда мушукдан қолган бўлса ҳам ўша сувда таҳорат олинади. Челакни яхшилаб чайқаб фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими? 👉ЖАВОБ:


Репост из: 🕋Ramazon Tour✈️
#Апрел_ойи_Умра_зиёрати

ХОЗИР АЙНИ ВАҚТИ!

23-25-30 апрелга саноқли жойлар қолди шошилинг


Хаж мавсумига оз фурсат қолмоқда
Умра зиёратига боришни нийят қилганлар Шавол ойида Умра зиёратига улгуриб қолинг!!!



✅✅✅✅✅✅✅✅

Ота-онангиз ва оила аъзоларингиз билан биргаликда Умра қилмоқчимиз?

Сизга ажойиб таклифлар бор

Ca
mfort па
ке
тимиз сизга аниқ энг яхши танлов бўла олади.

Бир ЖУМА намози Мадинада
Бир ЖУМА намози Маккада

Оила аъзоларингиз билан бирга Хажжул масокин ўқишлик, хам Умра зиёратида бирга бўлишлик қандай баҳт а?

14 кун мобайнида хам танангизни хам руҳингизни соғлом қилинг.

💠Икки Ҳарамда яқин 4* меҳмонҳоналар.
💠2-3 маҳал (швет столида) иссиқ овқатлар.
💠Илмли ва зиёли элликбошилар.
💠Макка в
а Мадина бўйлаб зиёратлар.
💠Жидда шаҳрида Қизил денгиз саёҳати.

14 К
УНЛИК САФАРИМИЗ

1️
⃣🔤1️⃣5️⃣🔤💲

Қў
ғироқ қилинг батафсил маъ
лумот берамиз

🤙+998906690707
🤙
+998996690700

️Телеграм 📗WhatsApp
💻@k
arimov_07 +998906690707

💱Бизни ижтимойи тармоқларда кузатинг

✈️Telegram🖱️ 📷Instagram🖱️

❄️h rel='nofollow'>ttps://t.me/Ramazon_Tour


​​Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ:


Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз:

1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!".

2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!".

3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар.

4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди".

🕷Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
👉ЖАВОБ:


​​ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ассолому алайкум. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:

Ваалайкум ассалом. Бу гапнинг қаердан келиб чиққани номаълум. Жумҳур уламолар, шу жумладан ҳанафийлар ҳам ўргимчак, ари, суварак ва капалаклар сингари қонсиз ҳашаротлар идишдаги сув ёки таомга тушса, ҳатто таомнинг қайноқлиги сабаб ўлса ҳам, сув ёки таомни нажосат қилмайди, дейишган. Шунингдек, бу каби ҳашаротлар тушган сувни ичиш ёки таҳорат ва ғусл каби ибодатлар учун ишлатиш ҳам жоиз. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади: “Агар биронтангизнинг ичимлигига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида касаллик бўлса, бир қанотида даво бор” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда: “Агар биронтангизнинг идишига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида шифо, иккинчисида эса касаллик бор” (Имом Бухорий ривояти).

Уламолар шундай дейдилар: “Ушбу ҳадис агар сувга ёки бирон суюқликка пашша тушиб, ўлса, уни нажосат қилмаслигига ниҳоятда очиқ далилдир. Бу аксар уламолар, шу жумладан ҳанафийларнинг ҳам фикридир. Аллома Ибн Нужайм: “Пашша тўғрисидаги мазкур ҳукм асалари, ўргимчак ва шу каби оқар қони мавжуд бўлмаган ҳашаротларга ҳам тегишли бўлади”, деган (Баҳрур-роиқ).

Ибн Қудома шундай дейди: “Агар пашша, чаён, қўнғиз ва шунга ўхшаш оқар қони бўлмаган ҳашаротлар озгина сувга тушиб, ўлса, сувни нажосат қилмайди” (Ал-муғний). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?👉ЖАВОБ:


ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”.
Байҳақий ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган.

📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ассолому алайкум. Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади дейишади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:👇👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃🌹Ассалому алайкум яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган диндошларим!

🍃🌹Бугунги кунингиз баракотли ва файзли бўлсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...

🍃🌹Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!!

🍃🌹ХАЙРЛИ ТОНГ!🌹🍃

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


​​#САЛАВОТ

• Олдимизда икки оғир юк бор:
- дунё юки бўлган ғам;
- охират юки бўлган гуноҳ.
• Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида:
«Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар.

(Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган).

• Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади.

• Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид...

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


📚ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ

🥀 Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

🪜 Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

🌺 Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

☂️ Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

☝️ Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

🌷 Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?👉ЖАВОБ:


Инсон қаерда бўлмасин, бойлик вақтида фақир, қувватли ҳолида заиф, иззатли пайтида хордир.

Рамазон Бутий


Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?👉ЖАВОБ:


​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.

– Иймондан кейинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.

– Усули дин – диннинг асослари нечта?
– Усули дин саккизтадир:
тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ;

адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ;

имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ;

нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ;

амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ;

наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ;

табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ;

тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.

– Иймоннинг қалъаси нечта?
– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.

– Иймоннинг нуқсони нечта?
– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!

– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?
– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Биласизми

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳбоблари кимлигини биласизми?

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Атрофдаги инсонлар ҳайрон бўлиб: “Ё Расулуллоҳ, сизга нима бўлди, сизни нима йиғлатди”, деб сўрашди.
У зоти бобаракот: “Аҳбоб (дўст-биродар)ларимни соғиндим”, дедилар.

“Ё Расулуллоҳ, биз сизнинг аҳбобларингиз эмасмизми?”, дейишди.
У зот: “Йўқ, сизлар менинг асҳобларимсиз. Аҳбобларим эса мендан кейин келадиган кишилардир. Улар мени кўрмасалар-да, менга имон келтирадилар”, дедилар.

Беадад шукрки, Аллоҳ бизларга Ўзининг Расулига аҳбоб бўлиш бахтини берди. Буюк Эгамиз, биз ожизларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соғинган аҳбоблар жумласидан қилсин! Омин!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?👉ЖАВОБ:


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳ шундай дейди: “Кимни мендан кўра кўпроқ севсанг, уни сендан оламан. “Усиз яшай олмайман”, дема – сени усиз яшатаман.
Вақтлар ўтади, соя бериб турган дарахтларнинг бутоқлари қурийди, сабр косанг тўлади, жонингдан деб билган ёринг бир кун душман бўлади, ўзинг ҳайратда қоласан, дўстинг душманга айланади, душманинг эса дўстга. “Бўлмайди”, деган ниманг бўлса барчаси бўлади. “Йиқилмайман”, дейсан йиқиласан, “Ҳайрон қолмайман”, дейсан ҳайратда қоласан – шундай ғариб бу дунё! “Ўлдим”, дейсан, яна яшайсан”.

Мавлоно Румий

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:


​​ТАҲОРАТИ БОР-ЙЎҚЛИГИДА ШУБҲА ҚИЛИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳорат қилгани аниқ, лекин таҳорати бузилган ёки бузилмаганида шубҳа қилган киши таҳоратли ҳисобланади. Таҳоратсиз эканини аниқ билган, таҳорат қилганми йўқми иккиланган киши эса таҳоратсиз ҳисобланади. Таҳоратда шубҳа қилиш масаласи “аниқ нарса, шубҳа билан кетказилмайди”, деган фиқҳий қоидага асосланади.

Агар таҳорат қилиши давомида бирор аъзосини ювган-ювмаганида шубҳа қилса, бу умрида биринчи марта юз бераётган бўлса, ўша аъзони ювади. Агар таҳорат асносида бундай шубҳа кўп марта юз берган бўлса, бу шубҳага эътибор бермайди.

Таҳорат қилиб бўлгандан кейин бирор аъзони ювиб-ювмаганлигида шубҳа қилса, бунга эътибор қилмайди (манбалар:“Фатовои ҳиндия”, “Хулосатул фатово” китоблари).
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бу ерда “шубҳа”, дегани гумони бир томонга устун келмаган ҳолатдир. Гумон бир томонга устун келса, ғолиб гумонга амал қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:


Атрофга назар солинг, синовга учраган кишидан бошқасини кўряпсизми, қийналганлардан бошқага шоҳид бўляпсизми, ҳар бир ҳовлида аза учун йиғловчилар бор, ҳар бир яноқда кўз ёши бор ва ҳар бир водийда Бану Саъд қабиласи бор. Мусибат фақат сизнинг атрофингизда ўралашмайди, маҳзунлик фақат сизнинг ортингиздан қувмайди ва йўқчилик ҳам фақат ўзингизга келмайди.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:


ТАҲОРАТИ БОР-ЙЎҚЛИГИДА ШУБҲА ҚИЛИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/37616


​​​​Ибрат..

Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига:
- Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп.
Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса!
Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди.

📚Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Показано 20 последних публикаций.