Эй биродар, кетдик жумага!
#шеърият
🌹Барча мўмин масжидда бугун,
🌹Ҳар юракда ўзгача тугун.
🌹Ул тугунни ечмоқлик учун,
🌹Эй биродар кетдик жумага.
🌷Ой юзимиз бўлади нурли,
🌷Сўзимиз ҳам бўлар таъсирли.
🌷Қилманг энди баҳона турли,
🌷Эй биродар кетдик жумага.
🌺Айёмларнинг саййиди бу кун,
🌺Мискинларнинг хажидир бу кун.
🌺Эҳром кийган хожидай бугун,
🌺Эй биродар кетдик жумага.
🌸Қилинади Қурʼон тиловат,
🌸Қалбингиз ҳам топар ҳаловат.
🌸Иймонингиз бўлар бақувват,
🌸Эй биродар кетдик жумага.
🌼Мағрур бўлманг дунё ишига,
🌼Чалғиб унинг ғам-ташвишига.
🌼Айланиб чин мўʼмин кишига,
🌼Эй биродар кетдик жумага.
🌻Оҳ бу дунё кимдан қолмаган,
🌻Бир кам дунё сира тўлмаган.
🌻Худо деган ҳеч хор бўлмаган,
🌻Эй биродар кетдик жумага.
💐Жума соқит-ожиз басирдан,
💐Мусофир-у ҳамда асирдан.
💐Шукур айтиб шошинг ҳозирдан,
💐Эй биродар кетдик жумага.
🌴Шукур қилсак арзийди ҳар он,
🌴Чунки соғмиз ва ҳамда омон.
🌴Кейин бўлиб қолмасин армон,
🌴Эй биродар кетдик жумага.
🌹Ўтолмади чоғи юзимдан,
🌹Дўстим таъсир олди сўзимдан.
🌹Қўлим ушлаб ва деди зимдан,
🌹Шоир Салом кетдик жумага.
Абдуссалом АНДИЖОНИЙ
https://t.me/joinchat/AAAAAEf52PkF-lafvruByg
#шеърият
🌹Барча мўмин масжидда бугун,
🌹Ҳар юракда ўзгача тугун.
🌹Ул тугунни ечмоқлик учун,
🌹Эй биродар кетдик жумага.
🌷Ой юзимиз бўлади нурли,
🌷Сўзимиз ҳам бўлар таъсирли.
🌷Қилманг энди баҳона турли,
🌷Эй биродар кетдик жумага.
🌺Айёмларнинг саййиди бу кун,
🌺Мискинларнинг хажидир бу кун.
🌺Эҳром кийган хожидай бугун,
🌺Эй биродар кетдик жумага.
🌸Қилинади Қурʼон тиловат,
🌸Қалбингиз ҳам топар ҳаловат.
🌸Иймонингиз бўлар бақувват,
🌸Эй биродар кетдик жумага.
🌼Мағрур бўлманг дунё ишига,
🌼Чалғиб унинг ғам-ташвишига.
🌼Айланиб чин мўʼмин кишига,
🌼Эй биродар кетдик жумага.
🌻Оҳ бу дунё кимдан қолмаган,
🌻Бир кам дунё сира тўлмаган.
🌻Худо деган ҳеч хор бўлмаган,
🌻Эй биродар кетдик жумага.
💐Жума соқит-ожиз басирдан,
💐Мусофир-у ҳамда асирдан.
💐Шукур айтиб шошинг ҳозирдан,
💐Эй биродар кетдик жумага.
🌴Шукур қилсак арзийди ҳар он,
🌴Чунки соғмиз ва ҳамда омон.
🌴Кейин бўлиб қолмасин армон,
🌴Эй биродар кетдик жумага.
🌹Ўтолмади чоғи юзимдан,
🌹Дўстим таъсир олди сўзимдан.
🌹Қўлим ушлаб ва деди зимдан,
🌹Шоир Салом кетдик жумага.
Абдуссалом АНДИЖОНИЙ
https://t.me/joinchat/AAAAAEf52PkF-lafvruByg