🔴«Иштаҳа» ни сўндирувчи маҳсулотлар!
Кечки романтика
«Иштаҳа» ни сўндирувчи маҳсулотлар!
Афсона эмас айни ҳақиқат!
Ҳар куни маза қилиб истеъмол қиладиган егуликларимиз нозик муносабатларимизнинг кушандаси эканлигини билармидингиз? Яна денг эркаклик қувватини сустлаштириб, аёллик нафосатимизга соя солиши-чи... Бугун сиз билан сирлашмоқчи бўлган мавзумиз салгина эриш туюлиши мумкин. Бироқ жинсий яқинлик муаммога айланаётган бўлса, тавсияларимиз айни муддао. Диққат қилинг, ушбу маҳсулотлар висол онларидан аввал ошқозонга тушмагани маъқул!
Кабоб билан сийламанг!
Тўкин дастурхондан сўнг эркак нимани истайди сизнингча? Албаттаки ёстиқни қучоқлаб ухлашни-да! Ахир қаттиқ қовурилган таом таркибидаги ёғлар организмни бўшаштириб, ҳолсизликни пайдо қилади. Кечки оқшом висол онларини режа қилдингизми, имкон қадар қаттиқ қовурилмаган, енгил ҳазм бўладиган таом ҳозирланг. Бордию бегингиз кабоб ёки ёғлиққина паловни ихтиёр этган бўлса, кечки овқатни одатдагидан аввалроқ тайёрлашга ҳаракат қилинг.
Соя қўшилган егуликларни камайтиринг!
Мазкур маҳсулот таркибида ўсимлик эстрогенлари мавжуд бўлиб, мунтазам истеъмол қилинганида организмдаги гормонал ҳолатни издан чиқаради. Дастлаб бу аёлнинг умумий ҳолати, хатти – ҳаракатлари ва кайфиятида акс этади. Бора – бора жинсий хоҳишнинг йўқолиши кузатилиши мумкин.
Сут – қатиқ ҳам меъёрда бўлсин!
Мунтазам сут – қатиқ истеъмол қилиш суяклар учун фойдали десакда, ҳайз цикли учун ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин экан. Сут ичгингиз келаяптими, эрталаб соат 10:00 гача бўлган вақтни танланг. Бу пайтда сут таркибидаги кальцийнинг сўрилиши осон кечади. Оқшом маҳали эса сутга бирор мева масалан, банан, малина ёки апельсин аралаштириб қабул қилсангиз, танадаги зўриқишни енгишда ёрдам беради.
Фаст – фуд, майонез ...
Сексологларнинг фикрича, яқинлик олдидан ейилган гамбургер, хот-дог ёки майонез қўшилган егуликлар жинсий хоҳишни сўндиради. Чунки ярим тайёр маҳсулотлар гормонлар ишига дахл қилади. Майонез эса оғир ҳазм бўлиши ҳисобига қоринда оғирлик ва безовталикни пайдо қилади.
Ширинликлар-чи?
Романтик кайфият пайдо қилиш учун бир бўлак қора аччиқ шоколад зарар қилмайди. Аммо кремли пирожний ва тортлардан узоқроқ юринг.
Энди фойдалилари ҳақида...
Нозик муносабатлар унутилмас онларни бахш этишини истасангиз қуйидаги маҳсулотларга диққат қаратинг: банан (ёки бананли коктейл), қулупнай (шахватни қўзғатувчи энг кучли мева саналади, агар уни лабингиз билан тортиқ этсангиз борми...), асал қўшилган ичимликлар (ҳатто қайноққина қора чой бўлса ҳам майлига), мевали ва сабзавотли салатлар, зираворлар. Жуфтингиз қандай таом ва егуликларни хуш кўришини билсангиз шунга кўра тайёргарлигингизни кўринг.
Batafsil maʼlumot👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFUGzAOt1DIhryJCBQ