Бепуштлик сабаби – жигарранг ажралмалар❗️
• Ҳайз цикли бошланишидан бир-икки кун олдин жигарранг ажралма кела бошласа, буни нормал ҳол деб ҳисоблаш мумкин. Лекин агар бу ҳол икки кундан ортиқ давом этса, жинсий касалликлар мавжудлигини билдиради. Улар гормонал бузилишлар, гемотологик характердаги хасталиклар, эндометриоз аломати бўлиши мумкин. Кўпинча бундай ҳолат эндометрий гиперплазияси ва полиплари мавжуд бўлганда юзага келади. Цикл бошланишидан олдин жигарранг ажралмалар ојриқли ва давомли (бир ҳафтадан узоқ) ҳайз билан бирга келса, бу эндометриоз касаллигига ишорадир. Ҳайз цикли ўртасида жигарранг ажралмалар кузатилиши эса эстроген етишмовчилигидан дарак бериши мумкин. Бу бепуштлик хавфини юзага келтиради ва уни, албатта, даволаш керак.
• Агар ҳайз даврида кўп қон кетса, ички жинсий аъзолар ҳолатини билиш учун УТТдан ўтиш талаб этилади. Чунки бундай ҳолат бачадон миомаси, эндометриоз мавжудлигини огоҳлантирувчи белги бўлиши мумкин.
• ҳайз тугаши арафасида қоннинг ивиш даражаси ортади ва шу сабабли ажралмалар ранги ҳам бирмунча тўқлашиб, жигаррангга айланади. Агар улар ҳидсиз бўлса, бу нормал ҳолат. Ҳидли ажралмалар кузатилса, хламидиоз, гарднереллёз, микоплазмоз, уреаплазмоз, герпес, цитомегаловируслар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида қин ажралмасидан суртма олиб, текширилиши керак.
Қизларда❓
Қизларда пубертат даври бошланишидан олдин ажралмалар бўлмаслиги керак. Лекин нейтрал даврда, яъни 3-7 ёш оралиғидаги қизларда жинсий йўлларнинг яллиғланиш касалликларига мойиллик юқори бўлади. Шунинг учун баъзи қизалоқларда бу даврда ҳидли, оқ ажралмалар кузатилиши мумкин. Бунда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак. Одатда 7-8 ёшдан кейин бу ҳол изга тушиб кетади. Қизларда илк ҳайз бошланишидан 3-6 ой олдин гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ажралмалар кузатила бошлайди. Бу организмнинг ҳайз кўришга тайёргарлик жараёнидир. Бунда ажралмалар суюқ, баъзан шилимшиқ, оқиш ёки ним сарғиш, ҳидсиз бўлади ва физиологик нормал ҳолат ҳисобланади. Лекин агар улар оғриқ, ачишиш, қичишиш каби ҳислар билан бирга кечса, шифокор кўригидан ўтиш зарурати юзага келади.
#малумот_учун #Ayollar_Salomatligi
👩⚕ @Ginekologiya 👩⚕
👨⚕ @Tibbiyot_Sirlari 👨⚕
👨🏻💻 @Urologiya_uz 👨🏻💻