🍃🌸🍃
#КУНГИЛДАГИ_ГАПЛАР
ЭРТАНГИ КУН
Азизим, келинг, бугун, хозир сиз билан эртанги кун хақида сухбатлашайлик.
Эрта…Эртанги кун… Эхтимол дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиганлар учун унинг қадри йўқдир. Аммо биз сиз билан, шукурки, у тоифадаги инсонлар сафида эмасмиз.
Эртанги кун – бу ўз-ўзидан, вақти-соатини билиб, қатьий қонуну - қоидаларга бўйинсуниб бизга пешвоз чиқадиган неъмат. Хўш, Унинг мундарижасида нималар бор? У бизга кандай тухфалар, ёхуд синовлар ёинки кутилмаган ходиса-ю - воқеаларни инъом этади? Афсуски буни бугун билолмаймиз. Аммо оқил инсонлар каби яхшиликлардан умидвор бўламиз-а, азизим?
Эртанги кун…у беморга хам тахлика, хам умид. Эртанги кун… У онага жигаргўшасининг камолоти сари қўйилган Яна бир қадам. Эртанги кун.. У огир синовларни бошдан кечираётганлар учун ёруг кунларга яқинлашув…Эртанги кун…у бугунги битмай колган юмушлар учун имкон, армонлар учун даво. Эртанги кун – Янги, ёруг ниятларнинг дояси!
Азизим, умримиз давомида бундай кунларнинг қанчасини қаршилаб, хайрлашдик-а? Олдинда Яна қанчаси бор?
Майли, аниқ сонини билмасак-да, унинг тухфаю инъомларидан бехабар бўлсакда, бир хақиқатни аниқ билишимиз зарур. Хар бир келаётган эртанги кун - бизнинг комиллик сари кўяётган собит ва салмоқли қадамимиз , ақлимизни, онгимизни тўлдирувчи, тўйдирувчи, яхшилик йўлидаги амалларимиз салмоғини кўпайтирувчи имконият.
Эртанги кун … айнан у умримизнинг бурилиш нуқтасини бошлаб бериши мумкин. Айнан эртанги кундан хаётимизда хамма-хаммаси бошқача, ўзгача тус ва мохият касб этар…
Эхтимол... Йўқ, шу сўзни ишлатмаймиз, эхтимол эмас, аник гап! Эртанги кун бизга омад ва бахт олиб келади!
Аслида тинч-тотув хонадонингни борлиги, ахил-иноқ биродарлар, гамхўру-мехрибон дўсту-ёрлар жамлиги ,энг мухими қалбингда уларга, хаётга, она юртга мухаббатнинг борлиғи- энг чинакам бахт. Эртанги кунда мана шу росмана давлатимиз камаймай, янада зиёда бўлишини астойидил истаб қоламиз, азизим…
Хайрли тун олисдаги яқинларим.
Тунингиз осуда ўтишини Яратгандан сўраб
қоламиз!
Аллоҳим паноҳида
бўлинг! Хаерли Тун !!!
Умида Усмонова
@Qaynonalar
maslahati
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag