Шавкат Ортиқович жойидан туриб яна уйга кирди. Беихтиёр жавонда турган фотоальбомни қўлига олиб варақлади. Мана бу сурат унинг 7-синфда бокс мусобақасида шаҳар босқичида ғолиб бўлган кунида олинган. Мана бунисида талаба бўлган куни акс этган. Бунисида эса мўйлови ўзига ярашган аскар йигит ўзидан тикроқ киши билан тушган.Ана унисида куёв бўлган кунидаги тасвирлар...Воҳ, минг аламким, деярли ҳамма суратда Рустам тоғаси унинг ёнида тушган эди… Қисиқроқ кўзларида бир олам меҳр акс этган тоғасининг қадрдон чеҳрасига тикиларкан,бирдан йиғлагиси келди.
Бошқа суратларга қараб, Шавкат Ортиқовичнинг баттар юраги сиқилди. Инсон ўзининг хатоларини ҳис килиб, бундан пушаймон бўлиши бунчалик оғир эканлигини у энди билаётган эди. “Тоғам хаётимиздаги энг оғир йилларда бизни бағрига олган эдилар. Аммо мен-чи? Мен тоғам учун нима қилолдим,ўзи? Аслида мен ҳам унинг оиласига қарашишим,аҳволидан тез-тез хабар олиб туришим мумкин эди-ку.Хоҳласам, бунга имкон ҳам вақт хам тополардим-ку,ахир.Нимага бундай қилмадим,қилолмадим?” ―Саволларига жавоб тополмай,инграганча яна ташқарига қараб юрди…
―Нима бўлди,сизга дадаси? Бирдан янграган савол уни чўчитиб,хаёлларини тўзгатиб юборди.―Гулшанбону кўлида бир чойнак чой билан ошхона остонасида турганча эрига синчков назар билан қараб турарди.
―Ҳали уйга кирасиз,ҳали ташқарига чиқасиз…Тоғамнинг бирдан қазо қилганларидан сиқиляпсиз-а, шундайми? Кейин эса аёлнинг ҳам ўпкаси тўлиб, титроқ овозда давом этди.―Кўп эзилманг, ўлим ҳар бир банданинг бошида бор.Лекин… ҳали фарзандларидан бирортасини хам уйли-жойли қилолмадилар-да, тоғангиз. Шунисига ачинади,одам.
Шавкат Ортиқович хотинига ҳеч нарса демади, деёлмади.. Кўзидаги ёшни кўрсатмасликка ҳаракат қилиб, бўғзидаги фарёдни куч билан босганча кўчага қараб юрди.Кун ботаётганига қарамай қабристонга боргиси, тоғасининг қабри ёнига тиз чўкканча, кечирим сўрагиси келаётганди. Аммо бу билан нотинч қалби ором оладими, виждони тинчланадими, оловли пушаймон азоби уни тинч қўядими ёки йўқми, буни ўзи ҳам билмасди…
Моҳигул Назарова.
✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚
https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkkw_aCnGcRNdw