бўлса, энди неварасига қайрилиб ҳам қарамас, илдамлик билан олға кетиб борарди…
Жавлон уйғониб кетди. Ташқарида тонг оқариб келарди. У ортиқ ухлолмаслигини билиб, секин ташқарига чиқди. “Нима демоқчи бўлдилар? Қаерга олиб бормоқчи эканлар? Нимани кўрсатишлари керак? Нега мендан дарров узоқлашиб кетдилар?” Орқа ҳовлига ўтди. Кеча кўргани, ачиниб қарагани – анор буталарига кўзи тушди. Хаёлан бобоси билан гаплаша бошлади. “Нима қилай, бобожон? Нима қилсам, хурсанд бўласиз? Кўнглим ғашлигини тарқатарман, деб келган эдим, ғурбат чекиб юравериш ўзимнинг ҳам жонимга тегди, бобо! Биргина ишора беринг, бошимни биргина силанг, жон бобо! Ахир, марҳумлар эсланганида доимо ҳозир, дейишади-ку! Йўл кўрсатинг, бобо!” Жавлон яна анор буталарига қаради. Ярми қуриб қолган анорлар бир оёғида зўрға қаддини ростлаб турган одамни эслатди. Йигит бобосининг белкурагини қидириб, атрофига аланглади ва югургудай бўлиб омборхонага кирди.
– Мана, кўрасиз, бобо, энди ҳаммаси яхши бўлади. Маҳфузаниям ортиқ қийнамайман, онамни ҳам. Ҳаммасини тушундим. Ўзим учун, йўқ, сиз учун ҳаракат қиламан, бобо, майлими? – шивирларди у…
Робия буви бомдод маҳали ҳовлига чиқди. Терлаб-пишиб, анор буталарининг тагини юмшатаётган неварасига узоқ термулиб қолди…
Хикоя тугади.
Гульнора Саидова.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮