мнинг ўлимидан кейин ҳам- бу қизнинг ҳаёти текис кетмаган кўринади! Унинг тақдири нима билан тугаганини жудаям билишни ҳоҳлайман...
Зарифанинг лабларига табассум югурди. Айнан- ўзи ҳам Маҳбубанинг қисмати қай ўзанга бурилишига жуда қизиқаётганди.
-Ҳали ёзмади, лекин агар бирон ҳабар жўнатгудек бўлса, сени ҳам ҳабардор қиламан, майли, яхши дам ол- Шоира!
Мессенжер орқали Маҳбубадан навбатдаги мактуб негадир эртаси куни ҳам келмади. Энди Зарифага қўшилиб, Шоира ҳам бу ҳабарларни кутар, ора-чорада "яна келдими?" деб сўраб ҳам турарди.
Уч кун шу таҳлит ўтди. Зарифани дирекцияга чақиришди. Ҳалиям эски гаплар, эски талаблар, Зарифа эса-ёлғондан сценарийлар танлови ўтказганини рўкач қилишга мажбур бўлди. Кайфияти тушиб, асабий ҳолатда бинодан чиқаркан, клатчи ичидаги телефони ғинғиллаб товуш берди. Зарифа боя мажлисда унинг овозини ўчириб қўйганди. Қўлига олиб қаради-ю, экран четидаги думалоқ белгини кўриб-ичи ёришиб кетгандек бўлди:
"Қуюшқондаги аёл" дан унга яна жуда кўп матнли ҳабарлар келибди. То студиягача бир ҳаёли шунда бўлиб, етиб келди.
"Маҳбуба энди нималар ҳақида ёзди экан?!"
Йўлакдаёқ Шоира қаршисидан чиқди, унинг жуда авзойи бузуқ:
-Юнусали ака билан роса тортишдим. Ҳозир "эшитув" дан келяпман. Қайнона-келин мавзусида "шедевр" ёзибдилар. "Саид Асрор кино олишга шу сценарийимга ҳаридор бўляпти!" деб кўзларимга тик қараб, ёлғонни сувдек ичиб турибдилар-да...
"Портлаб кетай" дедим Зарифа опа, ўзингиз бир гаплашиб кўрасизми?
Бу ҳабардан Зарифанинг қовоғи уча бошлади: "асабимга таъсир қилди шекилли..." деб ўйлади:
-Йўқ, Юнусали акадан буни кутмагандим. Ҳозир дирекцияда роса эшитадиганимни эшитдим-а... Уни кутиб ўтирган-мен аҳмоқ!
Бундай қиламиз, Ферузаникини музокарага бер! Нима бўлса бўлар, шуни оламиз...
Бу кутилмаган қарорни эшитаркан, Шоира ортига тистарилди-ю, тўҳтаб қолди.
-Ферузаники... Зарифа опа... Жуда саёз!
Зарифа энди ортиқ жим туролмасди:
-Падарига лаънат! Нимага қўл урсам, ҳамма ишимнинг боши бунақа тўсиқ а?! Уни қилсам-У! Буни қилсам-бу!
Бошини чангаллаганча ўтириб қолди:
-Йўқ, Шоира ўзинг тушуняпсанми?! Омад ҳам шунчалик қайтади-ми а?! Онам ўлганидан бери- ҳеч нарса суратга олмабман! Ҳеч нарса! Мана неча ойдан бери атига битта қадам олдинга қўёлмаяпман...
Шоира уни юпатиш учун секин-аста ёнига яқинлашди:
-Бўлди, ўзингизни куюктирманг, бунда менинг ҳам айбим бор! Юнусали акага ишониб қолдим, бўш гапирдим...
Шу пайтда стол устидаги Зарифанинг телефони экрани ёниб ўчди, унга кўзи тушаркан, Шоира тўҳтаб қолди:
-Опа, анави қиздан ҳабар келибди-ку, кўрдингизми?!
Сценарий ташвишлари юзага қалқиб чиққач, мессенжердаги ҳабар- Зарифанинг ҳаёлидан кўтарилиб қолганди.
-Ҳа, боя дирекциядан чиқаётганимда ёзган экан, лекин ҳали ўқимадим...
Шоира унинг кўзларига маъноли тикилиб қолди:
-Зарифа опа, шу қизнинг ёзганлари асосида сериал олсак-чи?! "Одамларнинг ҳаётидан олинган воқеалар ҳаётийлиги билан ҳаммани ўзига жалб қилади"- деб ўзингиз айтардингиз-ку!
Бу гапларга Зарифанинг ҳам ҳаёлида бир нима "ярқ" этгандек бўлди.
Давоми бор.
#МактубХикоя.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮