имизни мадх этишни бошлаймиз .
Мана куёв бола мазза қилиб Гулмира олиб келган картишка сомсани еб ўтирган Қуёшжон.
( Фозил айланиб бориб сомса еб ўтирган Ёрқиннинг бошига бир тушурди ва хаммага эшиттириб шивирлади :" Қачон одам бўласан? То есть қачон нармальний куёв бўласан?! Санга ўргатвуриб ўзимда қолмади , туршакжон , айтганча Қуёшжон ! Бўпти, бугун охирги огоҳлантириш. Билиб қўй Дилноз айниса, бунақа тўйни етти ухлаб бир тушингда кўрмайсан . Кароче эртага атир сепиб ке . Ҳидингдан бошимиз бир айлансин. Барибир янги куёвларни файзи бошқача бўлади- де " ) . Фозил Ёрқинни огоҳлантиргач яна даврага юзланди:
- Олинглар мехмонжонлар , тортинманглар , ҳаммасини пули тўланган . Беҳижолат...
Эҳ бу кунларга етгунча Тўравой акамиз ( Ёрқинни дадаси) не- не меҳнатларни қилмаганлар дейсиз. ( Фозил ёлғондакасимига кўзларини енгига артиб, бир бурнини тортиб олди) . Мана ... Мана энди роҳатини роҳатда кўрадилар. Тўғрими , келинпошша Дилнозахон. Ҳақиқатда роҳатларини роҳатда кўрадиларми ? Ишқилиб кунларини кундан кўрсатмайсизми ?!
Дилноза оғзи тўла нон билан кулди . Ўнг қўлини кўтариб беш бармоғини кўрсатади : "Отвечаю !"
Фозил уни бошқа гапиртиргани қўймайди:
- Ана нима дегандим , эй Дилнозга гап йўқ ! Э чарс - чурс- ей !"
Вааай , куёв жўра ва келин янгага сўз бермабман- ууу ! Эй Шокир нимаббало , уйингда овқат кўрмаганмисан , тавба ! Ҳаммани йилини эсдан чиқаришим мумкин , аммо сени йилинг асло эсимдан чиқмайди, чунки сени йилинг овқат ! Ке тарих учун бирнималар девор .
Шокир портфелини елкасига видеоаппаратга ўхшаб ушлаб олган Фозилга қараб қўлини зўр маъносида букди- ю , илжайди :
Ёз тарихга , Суюма пиширган пирог четкий чиқибди !
Фозил энди Суюмага бурилди :
- Суюмахонииии ,
Оқ буғдойни нонииии ,
Ҳамма ёмон кўрсаям ,...
Им ... кимни айтсам экан- а ? Майли ... Нима бўлса бўлар ...
Фозил ҳар сафар шундай хазиллашишни қўймас эди :
- Ҳамма ёмон кўрсаям
Адаси Йўлдош амакимни жониии "
Ҳар куни шу аҳвол . Ҳар куни бир хил сценерий...
Аммо бу синфдошларнинг жонига тегмасди. Чунки тўй ўша , келин - куёв ўша , ўртакаш Фозил ўша ... Фақат унинг беғубор хазиллари ҳар куни янгидан янги эди . Кундалик тўй орасида баъзан "юбилейлар" ҳам ўтказилиб турарди. Баъзан Фозилнинг ҳазилларига дарс пайтларидаям талаб ва таклиф тушиб турарди. Кўпинча мактаб директорининг қарорига кўра ўқитувчилар шошилинч "беш минутлик" йиғилишга чақирилиб қолганда , Фозилнинг куни туғиб қоларди .
Бутун синф Фозилни фақат шундай ҳазилкаш , дилкаш , кўнглида кири йўқ йигит сифатида қабул қилган эди . Аммо унинг бутунлай бошқа қалбли эканлигини кўришлари учун февраль ойидаги бир тадбирга қатнашишларига тўғри келди. Ўшанда тўққизинчи февраль- буюк бобомиз ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг туғилган куни эди .
Таваллуд кунини нишонлаш учун юқори синф ўқувчилари ва бир қатор ўқитувчилар мактабнинг фаоллар залига йиғилдилар. Тадбир бошланганидан ярим соатлар вақт ўтганда саҳнага Суюма чиқди . Суюма бошида дакана дурра , энгнида беқасамдан узун мурсак ,ёқаси ва енглари тўрли уқалар билан безатилган оппоқ кийимда "Муножаат" қўшиғига ўйнай бошлади. Ҳамманинг кўзи Суюмада эди . Суюма ҳар сафардаги каби бугун ҳам бутун йиғилганларни ўзига сеҳрлаб олган эди.
Қўшиқ авжига чиққанида ...
Бирдан залнинг орқа ўриндигида таъсир - тусир тўпалон бўлиб кетди. Даставвал ҳеч нимани тушунмаган ўқитувчилар тезда орқа қаторга отилдилар. Уришганларни ажратганларида ўртада пастки лаби йиртилиб қон оқаётган , тобора кўзи кўкариб бораётган Фозил ажралиб кўриниб қолди . У ...
давоми бор
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮