Аммо бу ерда нам тегиши мумкин эди, эҳтиёткорлиги сабабли ҳалигача телефонни олдирмаётганди.
Ўша куни Севарани бош врач кабинетига чақиришди.
-Бу мақолаларни сиз ёзяпсизми?
-Мен қандай ёзаман? Телефоним сизларда бўлса...
Унга ишонишмади. Ростданам, телефон, кийимлари хўжалик мудирининг хонасида турибди. Ғилдиракли сумкасиям ҳатто турибди.
Кейин яна Севаранинг ёнига қайтишди,
-Сизнинг номингиздан кимдир ёзиши мумкинми, мақолани?
-Билмадим.
Ўша кун Севарани исканжага олишди. Қўл-оёғини боғлаб, уриб, азоб беришди. Аммо ўқиш пайтида бу исканжаларга тайёр туриш ҳақида, организмни чиниқтириш, сир айтмаслик борасида кўп нарсалар ўргатилгандики,ўттиз йилдан буён эсидан чиқмасди.
Ичи сувли баклашка билан уришганди, аъзои баданлари кўкариб кетди. Аммо Севара қилган ишини бўйнига олмади. Уриб бошини ёришгандаям, кўзи аралаш шапалоқ тортишгандаям миқ этмади.
Агар ҳозир қилган ишини бўйнига олса, битта укол билан ўлдириб юборишларини ҳам биларди. Шу сабабли, биронта
гапни бўйнига олмай тураверди. "Ҳеч бўлмаса, мақолаларини тўлиқ ёзгунимча тегмай туришса бўларди" дея ўйлади Ахийри, олиб келиб, ўрнига ётқизиб кетишди.
Севаранинг аҳволи оғир эди. Ҳамма жойи моматалоқ бўлган, боши ёрилган, бетининг кўкармаган жойи қолмаганди. Орқасига дубинка, сувли баклашка билан ураверишганидан, юқорига қараб ётолмасди, шу сабабли ерга қаратиб ётқизиб кетишди.
-Нега опани урдизлар, виждонсизлаар!- бу чинқириқ Ойгулники эди, униям битта укол билан ухлатиб қўйишди.
Аҳволи оғир бўлса-да, юзтубан ётган бўлса-да, Севара бор кучини тўплаб мақола ёзди
Кўкарган, ёрилган жойларини расмга олиб, мақолага қўшиб юборди. Бу қисм катта шов-шувга сабаб бўлиши тайин эди. Чунки, "Исканжа" да, ҳар бир врачнинг,ҳамширанинг, азоб беришда қатнашган одамларнинг исми аниқ ёзилган эди. Демократия ривожланган даврда, бир инсоннинг бунчалик хўрланиши, оддийгина инсонийлик қонуниятларигаям тўғри келмаслигини, бир кун Аллоҳга жавоби борлиги таъкидланганди.
"Мен очлик эълон қиламан. Менга нисбатан қилинаётган ҳақоратлар ва таҳқирларга қарши, исканжалар ва ноҳақликларга қарши очлик эълон қиламан. Агар юрт раҳбари халқ дардини тингламас экан, раҳбарлик қилолмайди. Агар менга нисбатан ноҳақликлар тўхтатилмас экан, бу дунёда адолат йўқлигига ишонаверинглар. Мен порахўр эмасман, юрт хоини эмасман, жиноятчи эмасман. Ҳуқуқ-тартиботни қўриш идораси ходимиман. Раҳбарлар менинг бу аҳволга тушишимга йўл қўяётган экан, бу юртда демократия йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди. Мен очлик эълон қиламан! Агар мен ҳақиқат йўлида ҳалок бўларканман, бу дунёда ҳақиқат йўқ деб тушунинглар. Алвидо дўстларим."
Севара ўша мақоладан кейин оғзига туз олмади, бир қултум сув ҳам ичмади, бағрини ерга бериб ётаверди. Ҳеч ким билан гаплашмади. Гоҳ ҳушидан кетар, ҳушига келганда эса, болаларининг номларини тутиб алаҳларди. Уч кун шу зайлда ўтди. Врачлар қўрқиб, Мўминжонга қўнғироқ қилишди, Севарани реанимация бўлимига ўтказишди.
Давоми бор.
Раъно Умарқклова.
#НохакликХикоя
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮