Кундузи касалхонадаги ходимларнинг биронтаси мақолани интернетдан ўқимаган шекилли, ҳеч ким келиб Севарани безовта қилмади. Кун бўйи ҳожатхонага қатнаб, ўз телефонини қоровуллади. Кечгача иккинчи мақолани миясида пишитиб, тайёрлади. Тунда телефонини очганди,юзлаб смслар келганини кўриб хурсанд бўлиб кетди. Кимдир мақолани рус ва инглиз тилига таржима қилиб, ҳамма сайтларга тарқатаётганини, мақоланинг давомини тезроқ ёзишни илтимос қилганди. Севара хурсандлигидан йиғлаб юборди. Дунёда бунақа яхши инсонлар ҳам бор экан.
Мақоланинг иккинчи қисминиям ёзиб, сайтга қўйди. Мақола охирига изоҳ қолдирди.
Бундан сўнг ҳар уч кунда мақолани қўйишимга тўғри келади. Қўлимдаги телефонимни ходимлардан бирига омонатга беришим, фақат ўша инсоннинг навбатчилиги кунида сайтга киришим мумкин. Бу аёлнинг исмини айтолмайман. Аллоҳ йўлида ёрдам бераётган, ҳокисор бир аёл" деб мақолани тугатди ва телефонни Мусли
ма опага берди.
"Опажон, илтимос. Шу телефонимни кўз қорачиғидай асранг. Очманг. Кейинги навбатчиликда менга қайтарасиз. Бу омонатга эҳтиёт бўлинг."
Муслима опа Севарага ёрдами тегаётганидан хурсанд, телефонни сумкасига солиб қўйди. Бу яхшилиги учун бошига не кунлар тушишидан у бечораям бехабар эди.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова.
#НохакликХикоя
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮