Эртасига Галина момо қайтадан
дафн этилибди. Гертруда эса мен
сўроқ қилинган куни – эрталаб ўлган
экан. Тиғи ўткир, аммо эскироқ пичоқ
умрига зомин бўлганини эшитиб,
ҳаммасига тушундим.
Қисматни қаранг, кичик Гертруда,
барибир, катта Гертруда ўлган кун
вафот этолмади. Унинг отасини эса ҳеч
ким қайтиб кўрмади.
ЎҒИРЛАНМАГАН ВЕЛОСИПЕД
Бу ўттиз йиллар аввалги воқеа.
Ўшанда қишлоқ дўконига бир дона
сариқ велосипед келди. Гард
қўнмаган қоп-қора занжири, клёнка
қопланган ўриндиғи, новвотранг
мойқоғоз ёпиштирилган рулнинг
никель қувури, ғилдиракнинг йўл
кўрмаган тукли покришкаси. Онаси
Бобошерни бир қути тузга юборган
эди, дўкон остонасидаёқ кўзларини
катта-катта очганча бир нафас туриб
қолди.
– "Десна" келибдими? – деди
биров.
– Йўқ, "Сура"-ку, – жавоб берди
иккинчиси.
– Қиммат бўлса керак.
– Саксон сўм, шекилли.
– Ҳа-а, унда минмас эканмиз.
Бобошер ярим соат куймаландими,
бир соатми, ёдида йўқ. Ниҳоят,
сотувчи сўради:
– Онанг нимага юборди сени,
Бобош?
– Туз билан ун...
– Бер пулингни! Оладиганингни ол-
да, жўна! Дўкон музей эмас.
Шу ондан бошлаб Бобошернинг эсу
дарди велосипед бўлиб қолди. Онаси
бўғирсоқ пишириш учун қўшнидан
қарз сўраб, дўконга бирровга
жўнатганди. Қишлоқ четида
яшайдиган бувиси бир ойдан бери
касал.
– Қаёқларда юрибсан? – жавради
онаси. – Дўконга ўзим борганимда
бўларкан.
Шундан сўнг у ошхонага кириб,
жаҳл билан хамир тайёрлай бошлади.
– Ҳадемай кеч бўлади. Молларга ўт
ўр.
– ...
– Кечки овқатни укаларингга солиб
берасан, мен бувингни кўргани
бораман.
Бобошер яна индамади. Онаси
қайрилиб қаради.
– Нимадир демоқчимисан?
– Ҳалиги... дўконга велосипед
келибди.
– Келса келибди! Шуни менга
айтасанми! – онаси хамир муштлади.
– Маккажўхорининг ичида ўт тугабди.
Даладан опкеласан. Тағин у ёқда ҳам
икки соат қолиб кетма!
– Велосипедим бўлганида ҳар куни
уч қоп ўт таширдим. Эрталаб бир
марта, тушда икки, кечқурун...
– Қайси пулимга олиб берай?! Ана
эшак! Хуржунини ямаб қўйганман... –
Тўсатдан бегона одамга илтижо
қилаётгандек кўзларида ёш
ҳалқаланди: – Отангнинг онаси бугун-
эртан ўламан деб ётибди, барака
топгур! Қон босимимни оширмасдан
ўтга жўнайсанми ё бошимда серрайиб
тураверасанми?
Давоми бор.
#ҚораЛибослиКелинчак
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
дафн этилибди. Гертруда эса мен
сўроқ қилинган куни – эрталаб ўлган
экан. Тиғи ўткир, аммо эскироқ пичоқ
умрига зомин бўлганини эшитиб,
ҳаммасига тушундим.
Қисматни қаранг, кичик Гертруда,
барибир, катта Гертруда ўлган кун
вафот этолмади. Унинг отасини эса ҳеч
ким қайтиб кўрмади.
ЎҒИРЛАНМАГАН ВЕЛОСИПЕД
Бу ўттиз йиллар аввалги воқеа.
Ўшанда қишлоқ дўконига бир дона
сариқ велосипед келди. Гард
қўнмаган қоп-қора занжири, клёнка
қопланган ўриндиғи, новвотранг
мойқоғоз ёпиштирилган рулнинг
никель қувури, ғилдиракнинг йўл
кўрмаган тукли покришкаси. Онаси
Бобошерни бир қути тузга юборган
эди, дўкон остонасидаёқ кўзларини
катта-катта очганча бир нафас туриб
қолди.
– "Десна" келибдими? – деди
биров.
– Йўқ, "Сура"-ку, – жавоб берди
иккинчиси.
– Қиммат бўлса керак.
– Саксон сўм, шекилли.
– Ҳа-а, унда минмас эканмиз.
Бобошер ярим соат куймаландими,
бир соатми, ёдида йўқ. Ниҳоят,
сотувчи сўради:
– Онанг нимага юборди сени,
Бобош?
– Туз билан ун...
– Бер пулингни! Оладиганингни ол-
да, жўна! Дўкон музей эмас.
Шу ондан бошлаб Бобошернинг эсу
дарди велосипед бўлиб қолди. Онаси
бўғирсоқ пишириш учун қўшнидан
қарз сўраб, дўконга бирровга
жўнатганди. Қишлоқ четида
яшайдиган бувиси бир ойдан бери
касал.
– Қаёқларда юрибсан? – жавради
онаси. – Дўконга ўзим борганимда
бўларкан.
Шундан сўнг у ошхонага кириб,
жаҳл билан хамир тайёрлай бошлади.
– Ҳадемай кеч бўлади. Молларга ўт
ўр.
– ...
– Кечки овқатни укаларингга солиб
берасан, мен бувингни кўргани
бораман.
Бобошер яна индамади. Онаси
қайрилиб қаради.
– Нимадир демоқчимисан?
– Ҳалиги... дўконга велосипед
келибди.
– Келса келибди! Шуни менга
айтасанми! – онаси хамир муштлади.
– Маккажўхорининг ичида ўт тугабди.
Даладан опкеласан. Тағин у ёқда ҳам
икки соат қолиб кетма!
– Велосипедим бўлганида ҳар куни
уч қоп ўт таширдим. Эрталаб бир
марта, тушда икки, кечқурун...
– Қайси пулимга олиб берай?! Ана
эшак! Хуржунини ямаб қўйганман... –
Тўсатдан бегона одамга илтижо
қилаётгандек кўзларида ёш
ҳалқаланди: – Отангнинг онаси бугун-
эртан ўламан деб ётибди, барака
топгур! Қон босимимни оширмасдан
ўтга жўнайсанми ё бошимда серрайиб
тураверасанми?
Давоми бор.
#ҚораЛибослиКелинчак
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮