АРО ЙЎЛДА ҚОЛГАН МУШТИПАР АЁЛ
(ҳаётий ҳикоя)
Бир оиладаги аёл номидан ёзаман:
Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Бу йиллар 5 аср каби чўзилди гўё. Уйимизга совчи келганида бошка қизлар қаторида орзуларим осмон эди. Тўй утгандан кейин орзуларим сароб бўлди...
Эрим менга умуман меҳр бермас эди. Бошида эътибор бермадим. Аммо менинг нозу ширин сўзларимга ҳам зарда қиларди. Бир куни ҳаммасини юзимга солди, СЕНИ ОНАМ ТОПГАН, МЕНИНГ СЕНДА УМУМАН КЎНГЛИМ ЙЎҚ, МЕНДАН МЕҲР КУТМА, ШИРИН СЎЗ КУТМА ВА МЕНГА ҲАМ БУ НАРСАЛАРНИ АЙТМА, деди.
Нима қиларимни билмас эдим. Унинг айтишича севган қизини олиб бермаганмиш. Мени эса она розилиги учун олган экан.
Хуллас тақдиримга тан бериб яшай бошладим. Кўз очиб кўрган эрим дея боримни берим хизматида бўлдим. Ўша кунлар менинг қора кунларим эди. Олти ой ўтди. Эрим хамон бефарқ, бемеҳр эди. Аммо шу орада мен ҳомиладор бўлдим. Буни айтсам ҳам хурсанд бўлмади. Мен эса ўша кундан эримга Дадаси деб мурожаат қила бошладим. Меҳрим минг марта ошди эримга, чунки вужудимдаги жажжи боламнинг отаси эди. Кундузлари эримнинг юзига қараёлмасдим ҳам, чўчирдим, урушиб беради деб ўйлардим.Тунлари эса хўжайиним ухлаши билан юзига тўйиб термулиб чиқардим. Меҳр бермаса-да ёнимдалиги учун ўзимни жуда бахтиёр хис этардим...
Ҳамма ҳайрондира бу қиз ахмоқ экан, меҳр бермасаям яхши кўрар экан деб а? Ҳа, мен шундаям яхши кўрардим, чунки меҳрни тилидан олмасам ҳам кўзларидан олардим. Мен бегимни севардим...
Орадан 7 ой ўтди. Кўзим ёриди. Жажжи ўғилчали бўлдим. Ширингина фарзандим. Уни бағримга босиб жуда бахтиёр булдим, яна бахтли булдим.
Уйга болам билан қайтдик. Бегим эса бормади ҳам ёнимизга. Дард ютдим, азобландим, аммо чидадим. Болам учун чидадим.
Фарзандим 2 ойлик бўлган эди. Эрим хамон бемеҳр, бефарқ эди. Мен хамо дадажониси, суянган тоғимиз дея ўзимча эркалатардим, хатто жилмайиб ҳам қўймасди...
Бир куни ўғлим йиғлаб ётган экан, мен ташқарида эдим. Уйга югуриб кирдим. Ўғлим йиғлаб ётарди, дадаси эса қайрилиб ҳам қарамасди, нимадир қилиб ўтирган экан. Болам йиғлаб ичи куйиб кетган эди. НЕГА ЧАҚИРМАДИНГИЗ АХИР БОЛАМ ЙИҒЛАБ ҚОЛИБДИКУ дедим, индамай қўйди... бу ҳақиқий дард эди...
Ўша кечаси болам иситмалаб йиғлаб чиқди. Эртаси докторга обордим. Кейинги кечаси хам ўғлим соат 2 ларда ҳам йиғлайверди. Шу онда хўрлигим келди, боламни бағримга босиб, юм-юм йиғладим. Эрим ухлаб ётарди. Ичимдаги 2 йиллик дардларим уша онда тилимга чиқди... Айтиб айтиб йиғлайвердим...
ТУРМУШ ҚУРИБ МЕҲР КЎРМАГАН ОНАНГМАН,
Ўз ёридан сеҳр кўрмаган онангман,
Бугун дардим сиғмай қолди, чиқди нолам,
Кўп йиғлама, азоб берма менга болам, дея йиғлайвердим. Болам худди алла эшитган каби негадир ухлаб қолди. Секин жойига ётқиздим, тим ухларди. Кўз ёшларимни артиб, жойимга ётдим. Аламим келиб йиғлар эдим, эримдан бир марта ширин сўз эшитмадим, меҳр олмадим...
Бир пайт елкамга бир нима қўнгандай бўлди, чўчиб тушдим. Секин турдим, қарасам бегим қўлини елкамга қўйган экан. Fалати бўлиб кетдим...
Онаси, дейди секин. Наҳот? Биринчи мартая? Қулоқларимга ишонолмасдим. Яна ОНАСИ ЧАРЧАДИНГМИ, деди. Тўсатдан келган меҳрдан ҳаяжонланиб йиғлай бошладим...
Қўйгин йиғлама, сен энг меҳрибон рафиқасан, онасан, дея бағрига босди. Ўша ондаги севинчимни таърифлашга 5 мингта тилда ҳам сўз топилмаса керак. Бахтдан йиғладим, бегимдан биринчи марта меҳр олдим, мен бахтли эдим...
Ярим соатларча менга ширин ширин гапирарди, мен очиғи уялардим. Эрим эса ҳаммасини айтиб берди. Тунлари менга термулиб ётардинг, мен ўзимни билмасликка олардим, сенга меҳр беролмадим кечир деди... Мен кечириб бўлган эдим...
Ҳозир 2 та боламиз бор. Дадажониси жудаям меҳрибон. Аллоҳим мени бахт билан сийлади. 2 йил хеч кимга айтмадим эрим шунақа деб. Кейин эса сабрим олтин бахтга айланди. Ҳозир бегим билан олтин бахт саройида маликаю қирол каби яшаб юрибмиз. Сабр таги фақат сариқ олтинмас, балки олтин бахт ҳам экан...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮