-Ассалому алайкум аяжон (таъзим қила бошлади Сарвихон).
-Ва алайкум (ўта қўпол овозда), келинпошша менга ортиқча мулозаматингнинг кераги йўқ, -деди жеркиган оҳангда. Тўсатдан сансираб ушқирган қайнонасининг совуқ нигоҳи Сарвихонни эсанкиратиб қўйган эди. –Келин, мени эшит, сени аммалари топиб беришган, мен сендақа зоти пастлар билан қуда бўламан деб кўзим учиб турмаганди, ўғлим бир йигит, гулдек қизлар тегади, сендек қари қиз унинг тенгимас, агар шу хонадонда ўниб-ўсай десанг, айтганларимни қиласан, тўйга қанча харажат қилганимизни сен қаёқданам билардинг, -деди дастурхон бошига ўтирди. Бу орада оиланинг бошқа аъзолари ҳам келиб жойлашди, ҳамма дастурхон бошига йиғилгач, Сарвихон хонасига кириб қайнонасининг илк «Сюрприз гап»ларидан алам билан йиғлай бошлади. Ширин орзулар устига қурилган оиласи, ҳали ҳам ишонолмаётган келишган турмуш ўртоғи бир сония орасида худди ўшалмас орзу, саробга айланган ҳаётдек эди. Унинг илк келинлик куни қон йиғлаш билан бошланди, аммо бу интиҳо (тугаш) мас, ибтидо (бошланиши) си эди. Уни ҳали олдинда минг машаққат ва азоблар кутар эди..
Давоми бор.
Алижон Сафаров.
#ХазонлиКунлар
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮