ортидан темир косовни ҳам
тиркаб, қўлини қоқди. Бир оз
судралиб юргач, қаддини тиклади.
– Ўлсам шу йигит уйимни
олмоқчи, – деди Диловарга ўқрайиб.
– Умрингизнинг охиригача боқаман,
уйингизни берасизми, деб ялинади.
Ўзи ҳам мусофир йигит, Яратганнинг
бир бандаси, нимасига ишонади?
Балки мендан олдин жони узилар?
Сенга нима деди? Мени мақта, деб
ақл ўргатдими?
– Мен ҳеч кимни мақтамайман, –
деди Диловар.
Кампир таққа тўхтади.
– Нега?
– Билмасам. Мақтайдиган
одамни учратганим йўқ. Сиз нима иш
қилишимни айтмадингиз.
Кампир унга бошдан-оёқ кўз
югуртириб, ичкарига ишора қилди.
– Юр.
– Уй тозалашми? – сўради
Диловар қайсарлик билан.
– Қари одамни кўп гапиртирма,
юр, дедимми, юр-да. Билиб қўй, бу
дунёда энг ёмон кўрган жумлам "уй
тозалаш". Менинг уйимда экансан,
яхшиси, бу гапни оғзингга ола кўрма.
Нега келганингни билсанг бўлди-да.
Сувоқчилик қиласан демагандир
анави кўп умр кўрувчи?
Уйга кириш учун кичик айвонга
тош зина орқали одам бўйи
кўтарилиш керак эди. Шу жойда
Диловар чоғроқ ҳовлига, қамоқ
майдончасини эслатадиган қаровсиз
маконга назар солди. Аллақачон ўт
босиб кетган, ташландиқ буюмлар,
қутилар қалашиб ётар, ит катаги
ичига нималардир тахлаб
қўйилганди. Кир ёйиладиган дор ҳам
салқиб, сими занглаб қолган эди.
Кампир зийрак экан, дарҳол сўз
қотди:
– Ҳеч ким яшамаётганга
ўхшаяптими?
– Ҳа, бир оз қаровсиз экан.
– Бир оз? Доим шунақамисан?
Диловар ортига бурилмоқчи эди,
кампир орқасидан ниқтаб,
тезлашишни буюрди.
– Эшикни қаттиқроқ торт, – деди.
– Айтмоқчи бўлганим, доим
инсоннинг ичидагини топиб
гапирасанми?
– Ичингиздагини билмайман,
момо.
– Билолмайсан ҳам. Фақат топиб
гапирадиганлар хилига ўхшайсан,
холос. Қаерликсан?
Диловар қишлоғини айтди, сўнг
Бойхонада ойиси билан вақтинча истиқомат қилишаётганини қистириб
ўтди.
– Нега вақтинча? – кампирнинг
қоши чимирилди.
– Уйимиз ёниб кетган, шунга…
Дадамнинг таниши ҳали битмаган
уйида яшаб туришимизга рухсат
берди.
– Катта оиладанмисан, дейман?
– Дадам ўлган. Сингилчам бор
эди, у ҳам ўлди. Укам бор, кичкина.
Ҳозир биз билан яшамайди.
– Қаерда яшайди?
– Ақли заиф деб… Лекин ақли
заиф эмас, бутунлай даволаб
юбориш мумкин. Дўхтирлар ҳам хато
қилади-ку. Укамга кўпроқ она меҳри
керак. Онам эса… ногирон бўлиб
қолган, болага қараёлмайди. Шунинг
учун… укамни у ёққа юбордик.
– Ай-яй-яй, – афсус-ла бош
чайқади кампир.
Уйда эски замондан қолган оғир,
бесўнақай мебелларни, питиғи
чиққан чўлоқ диванларни, кирлаган,
рангини йўқотган полни кўрган
Диловар енгил хўрсиниб қўйди. Ис
босган, фариштасиз хонадонлар
ичида буниси, шубҳасиз,
биринчиликка сазовор эди.
Ростакамига саришта қилган қиз
беланги бўлмасдан қолмасди. Аҳвол
шундай экан, хизмат ҳаққига
қимматбаҳо буюм беради деган
гаплар кампирнинг жиннилигидан
далолат бўлиб чиқмасди.
Давоми бор.
#ҚулуфсизКалитлар
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
тиркаб, қўлини қоқди. Бир оз
судралиб юргач, қаддини тиклади.
– Ўлсам шу йигит уйимни
олмоқчи, – деди Диловарга ўқрайиб.
– Умрингизнинг охиригача боқаман,
уйингизни берасизми, деб ялинади.
Ўзи ҳам мусофир йигит, Яратганнинг
бир бандаси, нимасига ишонади?
Балки мендан олдин жони узилар?
Сенга нима деди? Мени мақта, деб
ақл ўргатдими?
– Мен ҳеч кимни мақтамайман, –
деди Диловар.
Кампир таққа тўхтади.
– Нега?
– Билмасам. Мақтайдиган
одамни учратганим йўқ. Сиз нима иш
қилишимни айтмадингиз.
Кампир унга бошдан-оёқ кўз
югуртириб, ичкарига ишора қилди.
– Юр.
– Уй тозалашми? – сўради
Диловар қайсарлик билан.
– Қари одамни кўп гапиртирма,
юр, дедимми, юр-да. Билиб қўй, бу
дунёда энг ёмон кўрган жумлам "уй
тозалаш". Менинг уйимда экансан,
яхшиси, бу гапни оғзингга ола кўрма.
Нега келганингни билсанг бўлди-да.
Сувоқчилик қиласан демагандир
анави кўп умр кўрувчи?
Уйга кириш учун кичик айвонга
тош зина орқали одам бўйи
кўтарилиш керак эди. Шу жойда
Диловар чоғроқ ҳовлига, қамоқ
майдончасини эслатадиган қаровсиз
маконга назар солди. Аллақачон ўт
босиб кетган, ташландиқ буюмлар,
қутилар қалашиб ётар, ит катаги
ичига нималардир тахлаб
қўйилганди. Кир ёйиладиган дор ҳам
салқиб, сими занглаб қолган эди.
Кампир зийрак экан, дарҳол сўз
қотди:
– Ҳеч ким яшамаётганга
ўхшаяптими?
– Ҳа, бир оз қаровсиз экан.
– Бир оз? Доим шунақамисан?
Диловар ортига бурилмоқчи эди,
кампир орқасидан ниқтаб,
тезлашишни буюрди.
– Эшикни қаттиқроқ торт, – деди.
– Айтмоқчи бўлганим, доим
инсоннинг ичидагини топиб
гапирасанми?
– Ичингиздагини билмайман,
момо.
– Билолмайсан ҳам. Фақат топиб
гапирадиганлар хилига ўхшайсан,
холос. Қаерликсан?
Диловар қишлоғини айтди, сўнг
Бойхонада ойиси билан вақтинча истиқомат қилишаётганини қистириб
ўтди.
– Нега вақтинча? – кампирнинг
қоши чимирилди.
– Уйимиз ёниб кетган, шунга…
Дадамнинг таниши ҳали битмаган
уйида яшаб туришимизга рухсат
берди.
– Катта оиладанмисан, дейман?
– Дадам ўлган. Сингилчам бор
эди, у ҳам ўлди. Укам бор, кичкина.
Ҳозир биз билан яшамайди.
– Қаерда яшайди?
– Ақли заиф деб… Лекин ақли
заиф эмас, бутунлай даволаб
юбориш мумкин. Дўхтирлар ҳам хато
қилади-ку. Укамга кўпроқ она меҳри
керак. Онам эса… ногирон бўлиб
қолган, болага қараёлмайди. Шунинг
учун… укамни у ёққа юбордик.
– Ай-яй-яй, – афсус-ла бош
чайқади кампир.
Уйда эски замондан қолган оғир,
бесўнақай мебелларни, питиғи
чиққан чўлоқ диванларни, кирлаган,
рангини йўқотган полни кўрган
Диловар енгил хўрсиниб қўйди. Ис
босган, фариштасиз хонадонлар
ичида буниси, шубҳасиз,
биринчиликка сазовор эди.
Ростакамига саришта қилган қиз
беланги бўлмасдан қолмасди. Аҳвол
шундай экан, хизмат ҳаққига
қимматбаҳо буюм беради деган
гаплар кампирнинг жиннилигидан
далолат бўлиб чиқмасди.
Давоми бор.
#ҚулуфсизКалитлар
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮