н ҳам
демоқчи эмасман. Ахир, ёшим
ўттиздан ошди. Умрим мобайнида
кимларнидир севганман, мактублар
битганман, учрашувга ҳам чиққанман.
Энг ҳайрон қоларлиси, мен
уйланганман! Фарзандим бор! Бироқ
шамолни қамаб бўлмаганидек ишқ
ҳам истаган боғни оралайди, истаган
йўллардан учиб ўтади. У битта гулда
тўхтайди. Шу ерда умрбод қолади, шу
ерда ўлади. Уни ҳеч ким кечирмаса
ҳам, ўша гул кечиради. Гул жаннати!
Унда ёвузлик йўқ, бўлмайди ҳам.
Ҳаловат тополмаган шамолман, сен
эса гулимсан. Нима истаётган бўлсам
фақат сендан топишимни билиб
турибман. Умримнинг ярими ўтди.
Умр бўйи излаганимни энди топдим.
Бу шунчалик буюк воқеаки, туриб-
туриб ишонмаяпман. Тушларимда
яшаётгандек ўз-ўзимни чимчилайман,
уйғонмайман, чунки мен аллақачон –
сени севиб қолганимдаёқ
уйғонганман. Энди мен уйғоқ
одамман! Мендан бахтли ким бор
дунёда?!
Сени ҳеч кимга бермайман. Балки
ўзинг мендан кетишни истарсан?
Севгисиз яшаш мумкин, аммо севгини
ўлдириб қандай яшамоқчисан?! Айт,
ким билан бахтли бўлмоқчисан?
Кейин бир умр менинг кўзимга тик
қараёласанми? Қайтиб учрашмасак
экан, бир-биримизга барибир дуч
келамиз, буни жуда яхши биласан.
Шундай қилиб, сенсиз, сенинг
хаёлингсиз яшолмай қолдим. Ва
иккимиз бахтиқаролик мавсумида
овлоқ гўшада дардлашган
кунимизгача бошимдан нелар
ўтганини ҳикоя қилишни бошладим.
Сен ҳаётимнинг ҳамма
саҳифаларидан бохабар эмассан.
Менинг битта айбим – ишқни
асрадим. Юрагимда авайлаб тутиб,
сен томон учириб юбордим.
Сўнгги муҳаббатимнинг гўркови
бўлолмайман, эй хаёлимни ўғирлаган
хилқат!
Дарвоқе, мени севасанми ўзи?
Билмайман! Билмайман... Муҳими,
сени шундай севиб қолдимки, умрим
бино бўлиб бунчалик хушбахт ва
бунчалик ошиқ бўлмаганман.
Бахтимга бор бўл! Сен бу СЕНсан,
севгилим!
Қуйидаги бобларда сен билишинг
керак бўлган янада муҳим гаплар бор.
Ўқи!
Давоми бор.
#ФақатСенЙиғлама
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
демоқчи эмасман. Ахир, ёшим
ўттиздан ошди. Умрим мобайнида
кимларнидир севганман, мактублар
битганман, учрашувга ҳам чиққанман.
Энг ҳайрон қоларлиси, мен
уйланганман! Фарзандим бор! Бироқ
шамолни қамаб бўлмаганидек ишқ
ҳам истаган боғни оралайди, истаган
йўллардан учиб ўтади. У битта гулда
тўхтайди. Шу ерда умрбод қолади, шу
ерда ўлади. Уни ҳеч ким кечирмаса
ҳам, ўша гул кечиради. Гул жаннати!
Унда ёвузлик йўқ, бўлмайди ҳам.
Ҳаловат тополмаган шамолман, сен
эса гулимсан. Нима истаётган бўлсам
фақат сендан топишимни билиб
турибман. Умримнинг ярими ўтди.
Умр бўйи излаганимни энди топдим.
Бу шунчалик буюк воқеаки, туриб-
туриб ишонмаяпман. Тушларимда
яшаётгандек ўз-ўзимни чимчилайман,
уйғонмайман, чунки мен аллақачон –
сени севиб қолганимдаёқ
уйғонганман. Энди мен уйғоқ
одамман! Мендан бахтли ким бор
дунёда?!
Сени ҳеч кимга бермайман. Балки
ўзинг мендан кетишни истарсан?
Севгисиз яшаш мумкин, аммо севгини
ўлдириб қандай яшамоқчисан?! Айт,
ким билан бахтли бўлмоқчисан?
Кейин бир умр менинг кўзимга тик
қараёласанми? Қайтиб учрашмасак
экан, бир-биримизга барибир дуч
келамиз, буни жуда яхши биласан.
Шундай қилиб, сенсиз, сенинг
хаёлингсиз яшолмай қолдим. Ва
иккимиз бахтиқаролик мавсумида
овлоқ гўшада дардлашган
кунимизгача бошимдан нелар
ўтганини ҳикоя қилишни бошладим.
Сен ҳаётимнинг ҳамма
саҳифаларидан бохабар эмассан.
Менинг битта айбим – ишқни
асрадим. Юрагимда авайлаб тутиб,
сен томон учириб юбордим.
Сўнгги муҳаббатимнинг гўркови
бўлолмайман, эй хаёлимни ўғирлаган
хилқат!
Дарвоқе, мени севасанми ўзи?
Билмайман! Билмайман... Муҳими,
сени шундай севиб қолдимки, умрим
бино бўлиб бунчалик хушбахт ва
бунчалик ошиқ бўлмаганман.
Бахтимга бор бўл! Сен бу СЕНсан,
севгилим!
Қуйидаги бобларда сен билишинг
керак бўлган янада муҳим гаплар бор.
Ўқи!
Давоми бор.
#ФақатСенЙиғлама
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮