Репост из: Намоз вақтлари | Расмий канал
Эрни эр қиладиган хам, қаро ер қиладиган ҳам...
Бир хотин эрининг бошқа бир аёлни яхши кўришини билиб қолиб, ўша аёлни топиб бориб, шундай дебди:
– Сен шу қурумсоқ, ичи қора эримдан нима топдинг? Нега у сени яхши кўриб қолди? Наҳотки сен ҳам уни яхши кўрсанг?!
– Сен эрингга туҳмат қиляпсан, – дебди аёл. – Сенинг эринг энг сахий, доно, қўрқмас инсон-ку. Уни ҳақиқий эркак деса бўлади. Ҳар байрамда гўзал совғалар беради, ҳар куни ҳолимдан хабар олади. Агар билсанг, дунёдаги энг омадли аёл аслида сенсан.
– Бўлмаган гап! Унга текканимдан бери менга на гул, на совға берган. Ойлигини умуман кўрмайман, менгаям бермайди, ўзиям рўзғор қилмайди. Биз бошқа-бошқа одам ҳақида гаплашаётганга ўхшаймиз.
– Мен сизни ҳурмат қиламан, шунинг учун эрингиз билан кўп суҳбат қурмайман. У шунақанги ўқимишли инсонки... У киши билан гаплашсам, вақт қандай ўтиб кетганлигини билмай қоламан.
– Ё тавба, мен тоғдан келсам, у боғдан келади-ку? Буёқда шунча ишни турганда мароқли суҳбатга бало борми? Уйнинг ремонтигаям хом ашёни ўзим зилдай қилиб ташиб келаман. Бу кишим бўлса хотиним кеч қолди-ю деб номига хавотирланиб ҳам қўймайди!
– Ростданам иккита одам ҳақида гапиряпмиз шекилли... У киши менга умуман оғир юк кўтармайсан деганлар. Мени шунчалик авайлайдиларки, бахтдан бошим айланади. Хотинингизга ҳавасим келяпти деб ўзларига айтардим. Чунки, менгаки шунчалик эътибор қилсалар, сизни осмонга кўтарсалар керак деб, ҳатто рашким келарди! Энди эса бу гапларингизни эшитиб, ҳайрон бўлиб қолдим, опа?..
Аслида икки аёлнинг ҳам сўзлари тўғри. Улар битта одам ҳақида сўзлашарди. Аммо гап шундаки, уларнинг бирига ҳимоячи, мард эркак керак бўлса, бирига эса ношуд, ландовур эр керак эди.
Қиссадан ҳисса шуки, аёл эридан нимани кутса, нимани ният қилса, шу нарсага эришар экан.
Эрини абгор қиладиган аёлнинг нотўғри фикрларини қаранг:
Мен эрим ҳақида қандай фикрда бўлсам, бошқалар ҳам шундай.
Мен эримни ҳурмат қилмайман, демак, уни бошқалар ҳам назарига илмайди.
Мен эримга ишонмайман, унга бошқалар ҳам ишонмайди.
Аёл ўз эридан норози бўлса, ундан кўнгли тўлмаса, оиладаги муҳит ҳам худди шундай бўлади. Дастурхоннинг баракаси ҳам худди шундай. Ҳатто сотиб олган уй жиҳозлари ҳам кейин кўнгилларига ёқмай қолар экан.
Хотин «Пешонам қурсин, бошқасига, яхшироғига тегсам бўлмасмиди», деб афсус чекса, эркак хиёнат кўчасига кирар экан.
Хотин эрини яхши кўрмаса, эркак ароқни, наркотикни яхши кўра бошлар экан. Аёлидан ҳузур топмаса, алкоголь сафосига қадам қўяр экан.
Эркакнинг ўз оиласида дўсти бўлмаса, ёш болага ўхшаб, ҳали компьютер, ҳали интернет, ҳали телефон билан дўстлашиб, улар билан «суҳбат»га муккасидан кетар экан.
Аёл эрига юрагидан жой бермаса, унга эрининг чўнтагига йўл бўлсин!
Хотин жудаям эркин бўлиб кетса, эркак жавобгарликни ҳис қилмайдиган оила «бошлиғи»га айланади.
Аёл кўп хафа бўлса, эркак ғазабли бўлиб қолар экан.
Хотин киши эркакдек бақириб, уришиб, сўкиниб гапирса, эркак ожиз бўлиб қоларкан ёки бу эркакшода шаллақи билан эркакчасига гаплашиб қўяр экан.
Аёл катта ишда, раҳбар лавозимда ишласа, эри эса оддий ишчи ёки қоровул бўлса, бундай эркак пассив одамга айланиб қоларкан.
Эрини бахтли қиладиган аёллар нима қилади?
Эркакка энг аввало хотин ишониши керак. Шунда бу ишонч бошқаларга хам юқади.
Аёл киши эрини маъқулласа, унинг айтгани айтган, дегани деган бўларкан.
Аёл киши эрининг измидан чиқмаса, эркак уни ўз ҳимоясига оларкан.
Эрининг мол-дунёсини меҳри билан бой қилган аёлнинг эри ўз маликасини давлатнинг энг қимматбаҳо олмоси деб билиб, уни жонидан ҳам азиз кўрар экан.
☝️Дўст ва яқинларингизга улашинг!
✔️📖ҚУРЪОНИ ВА НАМОЗ🕋 КАНАЛИГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD7IKldnS-ajD4-x_w