Тема: Ударение
Мавзу: Урғу
Урғу (`) белгиси билан кўрсатилади. Рус тилида урғунинг муайян ўрни йўқ. Турли сўзларда урғу турли бўғинларга тушиши мумкин, масалан: ход, ходить, ходит.
Баъзан урғунинг бир бўғиндан бошқа бўғинга кўчиши билан: а) сўзнинг маъноси ўзгаради, масалан: замок (қулф) – зáмок (қалъа), мука (ун) – мука (азоб);
б) сўзнинг грамматик формаси ўзгаради, масалан: земли – земли, воды – воды каби. Боғловчи, кўмакчи ва юкламалар одатда урғусиз бўлади. Баъзан эса урғу отдан олдин келган олд кўмакчига ўтиши мумкин, масалан: на пол, на гору каби.
Рус тилини ўзлаштиришнинг асосий қийинчиликларидан бири сўзларда урғунинг ўзгарувчанлиги ва бир сўзнинг шакли ўзгариши билан урғунинг бошқа бўғинларга кўчиши, яъни урғунинг барқарор эмаслигидир. Агар ўзбек тилида урғу асосан сўзларнинг охиридаги унлига тушса, рус тилида урғу турли бўғинларда бўлиши мумкин.
Масалан:
дОм - уй
домА - уйлар
дОма - уйда
ЭСЛАТМА. Урғули унли ҳарфлар катта қилиб кўрсатилган.
Баъзида бир сўзнинг турли бўғиндаги урғули вариантлари ҳар хил маънони англатади.
Масалан:
мукА - ун
мУка - азоб
замОк - қулф
зАмок - қаср
хлопОк - қарсак
хлОпок - пахта.
Айрим ҳолларда бир сўзнинг турли урғули шакллари бошқа сўзни эмас, балки шу сўзнинг бошқа грамматик шаклини англатади.
Масалан:
зеркалА - ойналар
зЕркала - ойнанинг
Окна - деразалар
окнА - деразанинг
Рус тилида шундай сўзлар ҳам учрайдики, уларнинг бош шакллари (масалан, феълнинг ноаниқ шакли) эмас, бошқа грамматик шакллари бир хил, лекин маъноси турлича бўлиб, улар фақат урғули бўғин билан фарқланадилар.
Масалан:
платИть - тўламоқ
плачУ - тўлаяпман
плАкать - йиғламоқ
плАчу - йиғлаяпман
Баъзи сўзларда шаклдошлик асосан талаффузда бўлиб, ёзувда фарқи бўлмайди. Баъзи сўзларнинг турли урғули варианти бошқа-бошқа маънони англатади.
Масалан:
дорогА - қиммат
дорОга - йўл
вЕсти - хабарлар
вестИ - бошлаб бормоқ.
🇷🇺 @rustilinet 🇷🇺