Жиғилдон қайнаши ошқозондаги кислотанинг қизилўнгачга отилиши, шунингдек, меъда, ўн икки бармоқли ичак ва қизилўнгач ҳаракатининг бузилиши натижасида юзага келади. Жиғилдон қайнаши баъзи касалликлар оқибати сифатида ҳам пайдо бўлиши мумкин, масалан, ошқозон шираси кислотаси миқдорининг ошиши билан кечувчи меъда яраси, холецистит, гастрит. Аммо жиғилдон қайнаши соғлом одамларда ҳам кузатилади. Бундай ҳолга организмнинг ейилган таомни кўтара олмаслиги сабаб бўлади.
1-МАСЛАҲАТ
Сули ёки арпа жиғилдон қайнашига қарши восита саналади. Бунинг учун улардан қайси бирини топсангиз, хомлигича бир чимдимини оғзингизга солиб, майдалаб чайнайсиз. Чайналганда чиққан сўлакни эса ютаверасиз. Натижада жиғилдон қайнаши барҳам топади.
2- МАСЛАҲАТ
Ҳовончада ёнғоқ ёки ширин бодомни туйиш (майдалаш) керак. Сўнг жиғилдон қайнашига қарши бир чой қошиқдан қабул қилинади.
3-МАСЛАҲАТ
Жиғилдон қайнашини йўқотувчи энг яхши воситалардан бири бу хом картошканинг сувидир. Тозаланган картошкани қирғичдан чиқариб, сувини сиқиб олиб, кунига бир ош қошиқдан бир-икки маҳал ичилса, кифоя. Фақат, албатта, картошканинг янги сиқилган сувини ичиш керак.
4-МАСЛАҲАТ
Минерал сув ичинг. Шуни эслатиб ўтиш керакки, бу сувнинг фақат шиша идишдагисини олиш лозим.
5-МАСЛАҲАТ
Тухумни қайнатиб, пўстини арчиб олинг. Сўнг бу тухум пўсти яхшилаб майдаланиб, кунига ярим чой қошиқдан уч маҳал қабул қилинади.
6-МАСЛАҲАТ
Агар жиғилдон қайнаши ҳар куни безовта қиладиган бўлса ва ҳеч нима ёрдам бермаса, у ҳолда ҳар куни эрталаб қорабуғдой (гречка) бўтқасини истеъмол қилиш керак. Бундан ташқари, кўп миқдорда сув ичиш аҳамиятлидир. Бундан ташқари, иложи борича ёғли таомларни чеклаш лозим.
7-МАСЛАҲАТ
Жиғилдон қайнашига қарши сабзи ҳам жуда яхши ёрдам беради. Бунинг учун хом сабзи қирғичдан чиқарилиб, бироз шакар қўшиб истеъмол қилинади. Ҳеч бўлмаса сувли сабзини хомлигича истеъмол қилиш ҳам зардадан халос этади.
8-МАСЛАҲАТ
Ўтли йиғма тайёрланг. Бунинг учун бир чой қошиқ майдаланган арпабодиён, бир чой қошиқ шивит ва бир чой қошиқ анис уруғи олиниб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра бу аралашмадан бир чой қошиқ олиб бир стакан қайноқ сувда дамланади. Бу восита ёрдамида жиғилдон қайнашидан қутулиш учун кунига бундай чойдан бир-икки пиёласини ичиш керак бўлади. Бунда бир неча дақиқа оралатиб қошиқлаб ичиш керак, токи жиғилдон қайнаши босилмагунча.
Шуни эсда тутиш керакки, бу дамламани олти ҳафтадан ошиқ ичиб бўлмайди.
@salomatlik_sirlari