💊Salomatlik Sirlari💊


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


✅ Официальный Канал
🍒FOYDALI MASLAXATLAR🍉
💊KASALLIKLAR💊
🌵TABOBAT OLAMI🍀
💉GINEKOLOGIYA💉
🙆‍♀️SOCH PARVARISHI👸
ERKAKLAR VA AYOLLARNI EZADIGAN DARDLAR🤴👸
Reklama pullik: @shodmed
Kanal: @salomatlik_sirlari

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


📍Велосипед ҳайдаш варикознинг олдини олади



❗️Педални айлантириш вақтида томирлар саломатлиги яхшиланади.

✅ Гап шундаки, оёқларнинг айланма ҳаракат вақтида томирларда қон фаол ҳаракатланади, шу билан бирга, зўриқиш кузатилмайди, бу эса бўғинлар саломатлиги учун фойдали ҳисобланади.

✅ Велосипед учганда юрак мушаклари мустаҳкамланади, томирлар тонуси ортиб, «ёмон» холестерин миқдори камайиб, «яхши» холестерин кўпаяди.




Қайси мева организмга қандай таъсир кўрсатади?



🍇Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.

🍍Ананас — артритдан ҳимоя қилади.

🍑Шафтоли — стресслар енгил ўтишида асқатади.

🍏Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.

🍒Қорағат — юрак ва кўз саломатлиги учун.

🍉Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.

🍋Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.

🍈Киви — суяк тўқималари учун фойдали

🍌Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.

🍠Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.






🎗Климакс даврининг салбий оқибатларини бартараф этувчи тавсиялар

✔️ Агар сиз климакс даврини бошдан кечираётган бўлсангиз, қуйидагиларга амал қилинг.

🏷 Ҳаддан ташқари исиб кетганда 100 г бодрезак (калина) мевасини қирғичдан чиқариб, 1 стакан қайноқ сувда дамланг. Термосга солиб, тиндириб қўйинг. Кун давомида чой ўрнида истеъмол қилинг.

🏷 Климакс даврида асабийлашиш, тез-тез жаҳл қилишнинг олдини олиш учун 1 ошқошиқ майдаланган ялпиз ўсимлиги ва 1 ошқошиқ арпабодиён мевалари 2 стакан қайноқ сувда дамланади. 2 соат тиндириб қўйилади. Эрталаб ва кечқурун овқатланишдан олдин 1 стакандан ичилади.




📍Ҳеч қачон оч қоринга ширинлик еманг

🍱 Ошқозонга тушгандан сўнг, ширинликлар инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Ошқозон ости бези учун бу зўриқишни келтириб чиқаради. У тўлиқ дам олиш ҳолатидан фавқулодда иш режимига ўтиши керак бўлади.

🧁Бу овқат ҳазм қилиш тизимидаги носозликлар ва диабетга олиб келиши мумкин.




Бўғимлардан тузни қандай бартараф қилиш мумкин?

‼️ Барча зарарли моддалар аста-секин бўғимларда тўпланади ва бу ноқулайлик келтиради. Яхшиямки, бу жараёнларни тўхтатиш мумкин. Келажакда юз бериши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш учун бу муаммони ўз вақтида ҳал қилиш керак.

✅Рецепт:
👉 5 г лавр япроғини олинг,
👉 300 мл сувга солиб, 5 дақиқа қайнатинг,
👉 Термосга солинг ва 3-4 соат тиндиринг, сўнг сузинг.
👉 Ушбу дамламани 12 соат ичида ичиш керак.

‼️ Жараён 3 кун кетма-кет бажарилиши ва бир ҳафтадан кейин такрорланиши керак!




🎗Аёл гормонларини мувозанатлаштирувчи рецепт

✔️ Сут ва куркума (зарчава) энг машҳур рецептларидан биридир. У «олтин сут» деб ҳам аталади. Бу ичимлик барча гормонларни мувозанатлаштиради, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва шамоллашни даволайди.

✔️ Дамламани тайёрлаш: 200 мл иссиқ сут учун ½ ош қошиқ куркума, таъмга кўра асал қўшишингиз мумкин. Ичимлик уйқуга ётишдан аввал ичилади.




📍Энг фойдали мевалар

🍎 Олмалар
👉 Ошқозон-ичак тракти учун фойдали ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;

🍌 Банан
👉 Калий манбаи, қон босимининг пасайтириг ва юрак фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради;

🍋 Лимон
👉 Иммунитетни кучайтиради ва вазнни камайтиришга ёрдам беради;

🥝 Киви
👉 Турли витаминларга бой. Овқат ҳазм қилиш тизими ва инсон иммунитети учун фойдали;

🍊 Грейпфрут
👉 метаболизмни нормаллаштиради, овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди.




🧅 Қизил пиёз оқдан кўра фойдалироқ

✔️ Қизил пиёз оқ пиёзга қараганда кўпроқ антиоксидантларни ўз ичига олади, шунинг учун улар қаришни секинлаштиради ва саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

🔹Пиёз таркибида саратон ривожланишига тўсқинлик қилувчи сулфид гуруҳининг моддалари мавжуд. Ушбу моддалар саратон ҳужайраларига таъсир қилади ва уларни йўқ қилади.

✅ Шунинг учун саратон хавфини камайтириш учун қизил пиёз истеъмол қилинг.






Тиш тошини қандай олиб ташлаш керак?

🦷 Уй шароитида тишлардаги жигарранг ёки сариқ қопламани қуйидаги самарали ва оддий усул ёрдамида олиб ташлаш мумкин.

✅ Рецепт:
👉 40 г ёнғоқ қобиғи, 1 ош қошиқ. сув. Қобиқни сувда 20 дақиқа қайнатиб олинг.
👉 Совигандан кейин аралашмани сизиб қўйинг. Тиш чўткасини ёнғоқ бульонига 10 дақиқа давомида намланг.
👉 Кейин тишларини яхшилаб ювиб ташланг. Тиш тоши бутунлай йўқолгунча ушбу муолажа кунига 3 марта такрорланиши мумкин!

▪️2 ҳафтадан сўнг натижа яққол намоён бўлади! Ёнғоқ қобиғи кучли антибактериал воситадир ва эмаль юзасини ёқимсиз қопламадан тозалашга ёрдам беради.



Показано 20 последних публикаций.