Бир инсон сартарошхонага келди.
Соч-соқолини калталатиш вақтида мижоз ва сартарош Аллоҳ борасида суҳбатлаша бошлашди. Сартарош:
- Нима десангиз денг, лекин мен Аллоҳнинг борлигига ишонмайман!
- Нега? -, сўради мижоз.
- Аллоҳнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўчага чиқишнинг ўзи кифоя.
Ўзингиз айтингчи, агар Аллоҳ бор бўлса нега шунча инсонлар мажруҳ ва муҳтож?
Нега етим болалар кўп?
Агар У мавжуд бўлганида шунча ғам-қайғулар бўлмасди.
Аллоҳ шунча бандаларини севса, нега уларни бундай аҳволга тушиб қолишига жим турибди?
Мижоз бироз ўйланиб қолди.
Сартарош ўз ишини якунлагач, мижоз секин ўрнидан туриб, костюмини кийиш учун илгич томон юрди. Шу пайт ташқарида соч-соқоли ўсиб кеткан қаровсиз инсонга кўзи тушди. Сартарошни ёнига чақириб, қўлини бигиз қилиб ҳалиги инсонга ишора қилиб:
- Сартарошлар ҳам мавжуд эмас! -, деди ва секин салондан чиқиб кетди. Ортидан сартарош таажжуб ила чиқиб:
- Қанақасига? Ахир сизга мен хизмат кўрсатмадимми? Мен сартарош эмасманми унда? -, деди.
- Йўқ! Сартарошлар мавжуд эмас! Бўлмаса ер юзида шу одамга ўхшаган, соч-соқоли ўсиб кетган инсонлар кўп бўлмасди!
- Бунда сартарошни нима алоқаси бор? Ахир уларни ўзлари менга келмайдику!
- Гап ҳам шунда, дўстим!
Аллоҳ мавжуд! Шунчаки одамлар Унга бормайди. Шу сабабли ҳам ер юзи жабрдийда ва мазлумларга тўлган!
Жаҳонгир Иброҳимов таржимаси
@jannatim_onajonim
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg