🌙 Арафа куни қилинадиган улуғ амаллар
✅1. Рўза
Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳ сағира-кичик гуноҳларни ювиб юборади. Абу Қатода ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади» - дедилар. (Имом Муслим ривояти).
✅2. Тоат-ибодатни кўп қилиш
Нафл намозлар ўқиш, садақалар бериш, такбир (Аллоҳу акбар), тасбиҳ (субҳаналлоҳ) ва таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ) каби зикрларни ҳамда тиловати Қуръонни кўп қилиш. Масжидларда эртаю кеч ибодатлар қилиш. Хусусан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига биноан «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ (у) лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд ва ҳува ала кулли шай’ин қодиир» зикрини кўп айтиш. Пайғамбаримиз бу зикрга ишора қилган ҳолда шундай деган эдилар: «Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунининг дуоси, мен ва мендан аввалги пайғамбарлар айтган зикрларнинг энг яхшиси «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу......» деб юқоридаги зикрни ўқидилар. (Жомеъус саҳиҳ 1/3274).
✅3. Такбир
Бу кунда умуман кўп такбир айтиш ва хусусан бизларга таъйин қилинган Арафа куни бомдод намозидан бошлаб то (13- Зул-хижжа) хайитдан кейинги учинчи куннинг аср намозигача фарз намозлардан кейин такбир айтиш. Бу такбирнинг сифати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлмаган бўлсада, баъзи сахобалардан ривоят килинган; улардан бири Ибн Масъуддан ривоят килинган такбир бўлиб у қуйидагича: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла ила-а-ҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд»
✅4. Дуо
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунининг дуосидир...» - дедилар.
Мусулмон биродарим, муслима синглим бу кунларни ғанимат билинг ва ҳамма дўстларни, фарзандларни бу кунда тоат ибодат ва дуолар қилишга чақиринг. Аллоҳдан тақво қилинг, Аллоҳга илтижо қилинг у эшитувчи қабул қилувчи зотдир.
🌹🍃Мен учун энг қадрли бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз муборак бўлсин!
Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg