#Ҳикоя
ОТАИшдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
- Ая, торт олиб келинг, - деб зорланади. Пулим оз эди, кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.
- Ишинг тугадими? - сўради дадам салом аликдан сўнг.
- Ҳа, дада. Неварангиз торт егиси келибди, шунга...
- Ҳа. Тезроқ олиб бор. Пойлаб ўтиргандир.
Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжам олдига қўйдим.
- Бобом келяптилар, - деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
- Дадам? Нега келяпти эканлар?
Дадам келди. Ичкарига бошладим, дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қути узатди.
- Бу нима, дада?
- Торт. Болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шу учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам сени хурсанд қилгим келди...
Йиғладим. Охирги пулимга боламга торт олгандим. Эҳтимол дадам ҳам шундай қилгандир...
👉👉
@ziyovuddin_xabarlari