Зиё истаган қалблар учун


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Зиёуз портали расмий канали.
Кундалик ҳикматлар, ибратли ҳикоятлар, энг қизиқарли китоблар, мақолалар, видео ва аудио - барчаси зиё истовчи кўнгиллар учун
Кутубхона: www.ziyouz.com
Сайт: www.ziyouz.uz
Facebook: www.facebook.com/ziyouzcom

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Охирги йиллар ичида Покистон, Индонезия, Туркия, Перу, Чили ва Гаитида содир бўлган ер қимирлашлари натижасида минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмди. Камида шунча киши бошпанасиз қолди. Геологик нуқтаи назардан нотинч Ҳимолай тоғ тизмаси келажакда яна ҳам кучлироқ зилзилаларни келтириб чиқариш эҳтимоли катта. Бу ҳолат зилзиланинг олдиндан билиш заруратининг глобаллигини кўрсатмоқда.

https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/fizika/zilzilani-oldindan-habar-berish-mumki/


2022 йилда энг кўп ўқилган мақолалар

1. Буюк алломалар: Алишер Навоий
2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур
3. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳикматлари
4. Илм – энг буюк шараф
5. Буюк алломалар: Абу Али ибн Сино
6. Дунёнинг буюк романлари: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар
7. Збигнев Бжезинский. Буюк шахмат тахтаси
8. Абдулла Улуғов. Арасту англатган адабиёт
9. Абдураҳим Эркаев. Абдулла Орипов феномени
10. Буюк алломалар: Абу Наср Форобий
11. Буюк алломалар: Абдурауф Фитрат
12. Абдураҳмон Жомий ҳикматларидан
13. Бегали Қосимов. Маҳмудхўжа Беҳбудий
14. Қодир Тўраев. Шарқ манбаларида ўлчов бирликлари
15. Ракнинг давоси шунчалик осонми? (Ёнғоқнинг табобатда қўлланилиши ҳақида)
16. Абдунаби Бойқўзиев. Унутилаётган, хира тортиб бораётган сўз ва шеваларимиз
17. Чоршамъ. Тўқсон икки бовли ўзбек уруғлари
18. Китоб ўқишнинг 21 фойдаси ҳақида
19. Guardian: Барча даврларнинг энг яхши 100 китоби
20. Акром Малик. Алишер Навоийнинг илоҳ, олам ва одам ҳақидаги фалсафаси


* * *

Айни пайтда сайтда ўзбек шеъриятидан 750 нафар муаллифнинг асарлари ўрин олган. Жаҳон шеъриятидан 1374 нафар шоирнинг шеърлари жойлаштирилган.

Ўзбек шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:

1. Аҳмад Яссавий (XII аср)
2. Усмон Носир (1912-1944)
3. Абдулла Орипов (1941-2016)
4. Обид Расул (1922-2001)
5. Алишер Навоий (1441-1501)
6. Юсуф Хос Ҳожиб (1020-1070)
7. Бобур Бобомурод (1968)
8. Ҳумоюн (1964)
9. Сўфи Оллоёр (1644-1724)
10. Ҳазиний (1867-1923)
11. Ғафур Ғулом (1903-1966)
12. Бобораҳим Машраб (1640-1711)
13. Жаҳонотин Увайсий (1779-1845)
14. Чори Аваз (1957-1992)
15. Шукур Саъдулла (1912-1972)
16. Муҳаммадризо Огаҳий (1809-1894)
17. Аъзам Ўктам (1960-2002)
18. Эркин Воҳидов (1936-2016)
19. Илёс Муслим (1909-1993)
20. Муқимий (1850-1903)

Жаҳон шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:

1. Умар Хайём (1048-1131)
2. Жалолиддин Румий (1207-1273)
3. Саъдий Шерозий (1203-1292)
4. Махтумқули (1733-1783)
5. Сергей Есенин (1895-1925)
6. Ҳофиз Шерозий (1325-1388)
7. Михаил Лермонтов (1814-1841)
8. Абдураҳмон Жомий (1414-1492)
9. Ибройим Юсупов (1929-2008)
10. Юнус Эмро (1240-1320)
11. Муҳаммад Фузулий (1498-1556)
12. Александр Пушкин (1799-1837)
13. Абай (1845-1904)
14. Абу Абдулло Рудакий (858-941)
15. Низомий Ганжавий (1141-1209)
16. Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721)
17. Муса Жалил (1906-1944)
18. Расул Ҳамзатов (1923-2003)
19. Фаридиддин Аттор (1145-1221)
20. Муҳиббий – Султон Сулаймон Қонуний (1494-1566)


Ўзбек адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:

1. Наби Жалолиддин. «Байроқ», «Ота»
2. Нормурод Норқобилов. «Капалак», «Оқбўйин»
3. Абдулла Қаҳҳор. «Бемор», «Ўғри», «Даҳшат»
4. Ғафур Ғулом. «Менинг ўғригина болам»
5. Эркин Аъзам. «Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси»
6. Саид Аҳмад. «Қоракўз Мажнун»
7. Пиримқул Қодиров. «Илинж»
8. Қамчибек Кенжа. «Лафз»
9. Хайриддин Султонов. «Ё, Жамшид»
10. Одил Ёқубов. «Музқаймоқ»
11. Луқмон Бўрихон. «Қуёш ҳали ботмаган»
12. Шукур Холмирзаев. «Ўзбек характери»
13. Абдулла Қодирий. «Жинлар базми»
14. Тоҳир Малик. «Қарғиш»
15. Абдулҳамид Чўлпон. «Қор қўйнида лола»
16. Абдуқаюм Йўлдош. «Пуанкаре»
17. Нодирабегим Иброҳимова. «Мен, дадам ва Альцгеймер»
18. Иқбол Мирзо. «Зарб»
19. Назар Эшонқул. «Фаришта»
20. Ойбек. «Фанорчи ота»

Жаҳон адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:

1. Эрнест Хемингуэй. «Ёмғирда қолган мушук»
2. Иван Тургенев. «Муму»
3. Антон Чехов. «Латта», «Ғилоф бандаси», «Хамелеон»
4. Рабиндранат Тагор. «Шубха»
5. Михаил Шолохов. «Инсон тақдири»
6. Франц Кафка. «Эврилиш»
7. Анна Франк. «Чордоқ ҳикоялари»
8. Жек Лондон. «Ҳаётга муҳаббат»
9. Азиз Несин. «Адабиётсевар»
10. Александр Бондарь. «Купедаги ҳамроҳлар»
11. Уильям Фолкнер. «Эмили учун атиргул»
12. Агата Кристи. «Тилсимли шахмат»
13. Эдгар Аллан По. «Морг кўчасидаги қотиллик»
14. Чингиз Айтматов. «Аскар бола»
15. Камило Хосе Села. «Эчкилардан кечайлик»
16. Фёдор Достоевский. «Маъсума»
17. Бенжамин Франклин. «Ҳуштак»
18. Рамиз Равшан. «Ҳамма ўғил ўстирганди…»
19. Лев Толстой. «Сергий ота»
20. Акутагава Рюноскэ. «Дўзах азоблари»


2022 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган мақолалар, ҳикоялар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2022 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 6 384 653 тани (www.ziyouz.com — 4 787 412; www.ziyouz.uz — 1 597 241) ташкил этди (кунига ўртача 17 492 киши). Ташриф буюрганларнинг 81 фоизи Ўзбекистондан. Россия (5%), Қозоғистон (5%), Қирғизистон (3%), Тожикистон (2%), АҚШ (1%), Туркия (1%) каби 160 давлатдан мухлислар ташриф буюрган.

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида мақолалар сони: 29850 та (n.ziyouz.com — 10430, islom.ziyouz.com — 2264, davronbek.ziyouz.com — 552, ziyouz.uz — 14905, ziyouz.uz/ru — 1490, ziyouz.uz/en — 209).

Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — Ziyouz.com кутубхонасида ҳозирда 13740 та китоб мавжуд.

* * *

Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.uz сайтида айни пайтда ўзбек адабиётидан 3226 та, жаҳон адабиётидан 1814 та ҳикоя ўрин олган.

Ушбу рўйхатлар 2022 йилда порталда энг кўп ўқилган ҳикоялар таҳлили асосида тузилди. Рўйхатнинг аввалида энг кўп мутолаа қилинган ҳикоя ўрин олди. Айни муаллифнинг жами 1000 ўқувчидан кам бўлмаган ва рейтингнинг юқори 100 талигидан ўрин олган ҳикоялари ҳам рўйхатга киритилди.

Ўзбек адабиётидан (ҳикоялар сони ва энг кўп ўқилганига кўра) Абдулла Қаҳҳор асарлари, жаҳон адабиётидан Антон Чехов асарлари энг кўп мутолаа қилинган.


Водийларни яёв кезганда

Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда..

Чаппар уриб гуллаган боғин,
Ўпар эдим ватан тупроғин.

Одамлардан тинглаб ҳикоя
Ўсар эди шоирда ғоя.

Дарёлардан куйлаб ўтардим,
Эртакларга қулоқ тутардим.

Ҳаммасини тинглардим, аммо,
Ўхшашини топмасдим асло.

Ўхшаши йўқ бу гўзал бўстон,
Достонларда битган гулистон —

Ўзбекистон дея аталур,
Уни севиб эл тилга олур.

Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин

Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.

Чор атрофга ёйганда гилам.
Асло йўқдир бундайин кўклам.

Тоғлардаги қип-қизил лола
Бўлиб гўё ёқут пиёла,

Булоқлардан узатади сув
Эл кўзидан қочади уйқу.

Далаларда бошланади иш
Бошланади ижод ва турмуш.

Кундан-кунга ўсади пахта,
Барг чиқади ҳарбир дарахтда,

Олмазорлар гулин тўкади,
Мева боғлаб шохин букади.

Шаҳарларда ишга чиқиб эл
Одам билан тўлар Текстиль.

Ҳаммасининг бир истаги бор,
Ҳаммаси ҳам хурсанд, бахтиёр.

Бу ўлкада ҳар нарса бордир,
Кўрмаганлар доим хумордир.

Аму билан Сирдан сув ичган,
Зарафшонни лойлатиб кечган,

Чавандозлар бордир бу элда.
Баҳор чоғи пишқирган селда

Арғумоқлар қўшиғи бордир.
Бу шундайин ажиб диёрдир.

Даласида ўсмас тиконлар,
Чўлларида чопмас илонлар;

Қуш учганда куймас қаноти,
Одам ўтса қуримас зоти;

Чанқов қолиб йўловчи ўлмас,
Ҳар бурчакда бошкесар бўлмас.

Кулбаларни келиб босмас қум,
Гўдакларни ютмас оч ўлим.

Одамга бахт ва толе ёрдир —
Бу шундайин ажиб диёрдир.

Бунда булбул китоб ўқийди,
Бунда қуртлар ипак тўқийди,

Бунда ари келтиради бол,
Бунда қушлар топади иқбол,

Бунда қорнинг тагларида қиш,
Баҳор учун сўйлайди олқиш.

Бир ўлкаки ҳуснга бойдир,
Унинг энг зўр кўзгуси ойдир;

Бир парча ўт бўлиб бунда кун
Пахтасига ишлайди ҳар кун.

Ботирлари канал қазади,
Шоирлари ғазал ёзади,

Куйчилари ўқийди ялла,
Жувонлари айтади алла,

Пазандаси ёпади ширмон,
Қарилари кутади меҳмон —

Бу шундайин ажиб диёрдир.
Бунинг қизиқ ҳикмати бордир:

Ҳар гўшада суянган тоғи;
Гуржистонда севган ўртоғи

Унга ҳусн ва ифтихордир;
Узоқ Шарқда қўшини бордир,

Шунинг учун тинчдир ул кўнгул.
Шунинг учун осойишдир ул.

Шунинг учун самонда ётмас,
Шунинг учун совуқда қотмас,

Ёвларига осмон тутундир,
Шунинг учун бағри бутундир,

Шунинг учун ёпинмагай хас,
Шунинг учун кийинар атлас.

Шундай ўлка доим бор бўлсин,
Шундай ўлка элга ёр бўлсин.

Омон бўлсин оғайнилари,
Омон бўлсин дўстларнинг бари.

Доим бўлсин давлати омон,
Шундай бўлсин бу бутун жаҳон.

Шафтолузор боғларни кўрдим,
Гул кўкарган тоғларни кўрдим,

Меҳр қўйиб ўпган сари оқ,
Оппоқ бўлди бу, азиз тупроқ.

Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди менда...

Ҳамид Олимжон

@ziyouzcom


Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда..
Чаппар уриб гуллаган боғин,
Ўпар эдим ватан тупроғин.

@ziyouzcom


Биздан кейинги авлод китоб ўқимай қўйди

Одамлар бугун наҳот
Мутолаадан тўйди?
Биздан кейинги авлод
Китоб ўқимай қўйди.

Не эдики гуноҳи,
Тушди бундоқ кўйларга?
Чўмаман тунлар гоҳи
Сўнгсиз ғусса, ўйларга.

Ўғлимга наҳот бир кез —
Дунёдан кетган оним,
Матоҳ бўлар кераксиз
Менинг китоб жавоним!

Навоий ғазалига
Наҳот боқмагай ҳеч ким?
Кўксин Чўлпон шеъри-ла
Наҳот ёқмагай ҳеч ким?

Сурурга тўлиб гоҳи
Давраю тўйда наҳот —
Абдулла, Эркин Воҳид
Шеърларин этмаслар ёд?

Айбламасман ҳеч кимни,
Кўтариб сурону баҳс.
Қўрқитар фақат мени
Юракка ин қурган нафс.

Уларда ҳасрат бошқа,
Ғам таъмин билмас улар.
Ботаётган қуёшга
Маъюс тикилмас улар.

Бундайин қавмга олам
Кўринмас ҳеч вақт сулув.
Гулдаги тонги шабнам
Улар учун — томчи сув.

Солмаслар ишқда туғён,
Ёр ҳажрин тан олмаслар.
Чунки улар ҳеч қачон
Ўртаниб севолмаслар.

Ўсар шундоқ бетуйғу —
Ғалат авлод, хитобсиз.
Яшаса бўларкан-ку,
Демак, шеърсиз, китобсиз!

Йўқ, деб мен ҳайқираман,
Кўнглимдан учар фарёд.
Қайтгин деман бу йўлдан,
Қайт қалбингга, одамзод!

Қайтмаслар улар лекин,
Кутар олдда тубсиз чоҳ.
Мен йўлни тўсиб чиққум,
Шеърларим қилиб байроқ.

Ҳар нарсанинг бор хуни —
Бирйўла бари учун,
Билмасларки, бир куни
Табиат олар ўчин.

Гарчи ўз замонида
Дуркун яшарлар бирам,
Уларнинг осмонида
Юлдузлар ёнмас сира.

Балки саҳро-даштда ҳам
Улар чаман яратар.
Лекин ундан ҳеч қачон
Бўй таралмас муаттар.

Дарёни ўз измига
Бургайлар ҳам пешма-пеш.
Лекин унинг юзида
Ёнмас олтин мавжлар ҳеч.

Эвоҳ, улар эрмаги
Ҳайрат-завққа ёт, бошқа.
Туғилгандан юраги
Айланиб боргай тошга...

Эҳ, кечалар қучади
Мени ўйлар — оғир, чўнг.
Ва дилимдан учади
Шундоқ нидо, шундоқ мунг:

“Одамлар бугун наҳот
Мутолаадан тўйди?
Биздан кейинги авлод
Китоб ўқимай қўйди...”

Мирпўлат Мирзо

@ziyouzcom


Нью-Йорк халқ кутубхонаси: асрнинг энг шов-шувли китоблари

Дунёдаги энг катта нодавлат кутубхона – 55 миллион китобни ўзида жамлаган Нью-Йорк халқ кутубхонаси 1995-1996 йилларда ўзининг 100 йиллиги муносабати билан асрнинг энг яхши китоблари рўйхатини эълон қилган эди.

Рўйхат юз йиллик мавзуларини қамраб олган «Замонавий адабиёт дурдоналари», «Табиат салтанати», «Қаршилик ва тараққиёт», «Мустамлакачилик ва унинг оқибатлари», «Тафаккур ва руҳият», «Оммавий вақтичоғлик ва маданият», «Аёллар ҳаракати», «Иқтисодиёт ва технология», «Утопия ва антиутопия», «Уруш, ҳолокост, тоталитаризм», «Некбинлик, шодлик, эзгулик», «Болалар ва ёшлар учун севимли китоблар» туркумларига бўлинган.

Нью-Йорк халқ кутубхонаси рўйхатининг бошқа турдош рейтинглардан фарқли жиҳати бор. Бу рўйхатга фақат бадиий асарлар эмас, тарих, табиий фанлар, фалсафа, санъат, психология, иқтисодиёт, техникага оид машҳур китоблар ҳам киритилган. Мазкур кутубхонанинг Гуманитар тадқиқотлар маркази олимлари тузган ушбу рўйхатдаги айрим китоблар бизнинг тафаккур ва эътиқодимизга тўғри келмаса-да, мутахассислар учун жаҳон маданияти ва тарихини ўрганишда асқатади.

Жами 175 китоб ўрин олган катта рўйхат қўшимча аннотация, қисқа тавсиф ва расмлар билан «Нью-Йорк халқ кутубхонаси: асрнинг энг шов-шувли китоблари» (The New York Public Library’s Books of the Century) номи билан 1996 йили Oxford University Press нашриётида тўплам ҳолида ҳам чоп этилган.

Тўлиқ рўйхат билан танишинг


2019 йилнинг охирида — XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги тугаш арафасида Буюк Британиянинг The Guardian кундалик газетаси янги юз йилликнинг 100 та энг яхши китобини эълон қилди. Рейтингга 2000 йилдан кейин чоп этилган турли жанрлардаги асосан инглиз тилидаги адабиётлар киритилган бўлса-да, улар орасида таржима асарлар ҳам талайгина.

Рейтингнинг топ-3 талигидан белорус адибаси, Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексиевичнинг «Утопия овози» бадиий-ҳужжатли сериясидаги «Секонд ҳэнд вақти» китоби ҳам ўрин олган. Асарда ГУЛАГ лагерларида яшаган инсонларнинг тақдири ва СССРнинг қулаши ҳикоя қилинади. Рейтингда Боб Дилан, Кадзуо Исигуро, Олга Токарчук, Элис Манро каби Нобель мукофоти совриндорларининг асарлари ҳам ўрин олган.

Тўлиқ рўйхат билан танишинг: https://ziyouz.uz/eng-sara-asarlar/guardian-xxi-asrning-eng-yaxshi-100-ta-kitobi/


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Тўқчилик ва йўқчилик
Муаллиф: Хайриддин Султонов
Давомийлиги: 34:22 минут
Ҳажми: 23,6 Мб

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Чол ва болакай
Муаллиф: Василий Шукшин
Давомийлиги: 29 минут
Ҳажми: 19,9 Мб

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Парвона
Муаллиф: Уйғун
Ролларда: Обид Юнусов, Жўра Тожиев, Ёқуб Аҳмедов, Римма Аҳмедова.
Муаллиф номидан: Тўлқин Тожиев
Режиссёр: Тошхўжа Хўжаев
Йили: 1966
Давомийлиги: 1 соат 35 минут
Ҳажми: 65,4 Мб

Маълумот: Уйғуннинг ёшлар маънавияти муаммосига бағишланган «Парвона» (1966) комедияси жамоатчилик томонидан самимий кутиб олинган.

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Темир хотин
Муаллиф: Шароф Бошбеков
Режиссёр: Носир Отабоев
Ролларда: Турдибек Содиқов, Толиб Ҳожиев
Давомийлиги: 1 соат 45 минут
Ҳажми: 72,4 Мб

Маълумот: Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театрида саҳналаштирилган "Темир хотин" спектаклининг радио монтажи.

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Уфқ
Муаллиф: Саид Аҳмад
Давомийлиги: 1 соат 43 минут
Ҳажми: 70,7 Мб

Маълумот: «Уфқ» романида Саид Аҳмад Иккичи жаҳон урушининг оловли йилларида ўзбек деҳқонларининг фронт орқасида кўрсатган меҳнат қаҳрамонликлари атрофлича ҳикоя қилади. Ёзувчи унда урушдан олдинги ва ундан кейинги давр ҳаётий муаммолари ҳақида баҳс юритади. Трилогияда ўша йиллари халқ бошига тушган мусибатлар, одамлар кўксидаги армонлар, шу муносабатларни енгишга қодир мислсиз матонат ва шижоатлар ёзувчи истеъдодига хос эҳтирос, зўр илҳом билан акс эттирилган.

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Ойна
Муаллиф: Учқун Назаров
Ролларда: Ёқуб Аҳмедов, Обид Юнусов, Ёдгор Саъдиев
Режиссёр: Учқун Назаров
Йили: 1986
Давомийлиги: 1 соат 23 минут
Ҳажми: 56,2 Мб

Маълумот: Учқун Назаров бир қанча саҳна асарлари ҳам яратган бўлиб, унинг «Ойна» драмаси (1977) Ҳамза номли академик драма театрида муаллиф томонидан саҳналаштирилган.

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Ҳазрати Инсон
Муаллиф: Раҳмат Файзий
Бош ролда: Зикир Муҳаммаджонов
Давомийлиги: 2 соат 31 минут
Ҳажми: 103 Мб

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Дунёнинг ишлари
Муаллиф: Ўткир Ҳошимов
Ролларда: Рихсивой Авазов, Тўти Юсупова, Ғани Аъзамов, Тўйчи Орипов
Режиссёр: Санжар Саъдуллаев
Йили: 1983
Давомийлиги: 3 соат 25 минут
Ҳажми: 141 Мб

Маълумот: Жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар мутолааси ўқувчини ўз таъсирига олади. Нафақат миллат, балки чин инсонийлик тараннуми ёзувчи асарларида етакчилик қилиши китобхон учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади. Хоҳ жиддий, хоҳ ҳажвий бўлсин Ўткир Ҳошимов асарларида ҳаёт қайнайди: унда ҳар биримиз ўзимизни, оиламизни, дўст-у ёримизни, ҳатто ҳеч кимга ўхшамаган онамизни кўрамиз...

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Горио ота
Муаллиф: Оноре де Бальзак
Бош ролда: Олим Хўжаев
Давомийлиги: 59 минут
Ҳажми: 41,1 Мб

@ziyouzcom


#Radiodrama

Аудиодрама номи: Ёз ёмғири
Муаллиф: Ўлмас Умарбеков
Давомийлиги: 2 соат 18 минут
Ҳажми: 63,2 Мб

@ziyouzcom

Показано 20 последних публикаций.

421

подписчиков
Статистика канала