Ziyo.uz | Расмий канал

@ziyouz Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ziyo.uz сайтининг telegram саҳифаси. Guvohnoma: №1046-sonli
Сайт манзили: www.ziyo.uz
Instagram манзили: http://instagram.com/ziyo_media
facebook манзили: facebook.com/ziyomedia
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Цитаты
Добавлен в индекс
23.05.2017 18:17
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
5 490
подписчиков
~1.5k
охват 1 публикации
~13.5k
дневной охват
~10
постов / день
27%
ERR %
24.91
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
425 упоминаний канала
1 упоминаний публикаций
209 репостов
Umar ibn Xattob (R.A)
Hayollar
Umar ibn Xattob (R.A)
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Naqshband.uz/ UYDA QOLING
Photos for muslims
ҚАЛБ ГАВХАРИ
MUHAMMAD LOIQ Qori
Photos for muslims
ЮКСАЛИШ СИРЛАРИ
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Photos for muslims
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Biroz birozdan || Uyda qoling!
SABA' TA'LIM
Uch fasl 🥀
Hayollar
Robbimiz Alloh✍️
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Photos for muslims
Biroz birozdan || Uyda qoling!
Photos for muslims
Hayollar
Hayollar
bukhari.uz| UYDA QOLING!
Photos for muslims
Dasturchi APIuz
Photos for muslims
Каналы, которые цитирует @ziyouz
zafarkhayrullaev
Hadith.uz
Hadith.uz
QURAN.UZ
QURAN.UZ
Etiqod.Uz
QURAN.UZ
QURAN.UZ
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
zafarkhayrullaev
UzA | Tezkor xabarlar
zafarkhayrullaev
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Islom.uz
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Ummat.uz
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Islom.uz
Islom.uz
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
QURAN.UZ
UzReport.news | РУ
UzReport.news
zafarkhayrullaev
Ummat.uz
mp3Muslim.uz | UYDA QOLING!
Muslim.uz | UYDA QOLING!
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
#Ибратли_воқеа Бир куни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига бир аёл эрини етаклаб келиб эрини кўрсатиб: “Эй амирул-мўминийн! Бу киши менинг эрим бўлади, турмуш қурганимизга уч ой бўлди, ман ҳарчанг тотув яшашга кўп ҳаракат қилдим, лекин эримни рағбати бўлмади, вазифаларини бажармаяпти, мен бу эр билан ажрашаман” – деди.

Ҳазрати Умар эридан сўрадилар: “Сен нима дейсан?” Эр: “Мени ҳеч қандай шикоятим йўқ, лекин ажрашмайман”, – деди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу эрнинг кийим–боши, рангу рўйига қараб сабабини тушиндилар ва аёлга: “Сен ҳозир уйингга кетгин ва бир оздан кейин келгин, унгача биз эринг билан суҳбатлашиб оламиз”, – дедилар.

Аёл кетгандан кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу одамни ҳаммомга олиб бориб ювинтириш, тоза кийимларни кийгизишни буюрдилар. Эрни ювинтиришиб, тоза кўйлакларни кийинтириб қўйишди. Бу орада аёл кириб келди, эрининг покизалигини ва тоза либосларни устида кўриб ажрашиш аҳдини ҳам унитиб, эрини олиб уйга кетди. Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одамларга: “Cизлар aёлингизни чиройли кутиб олишни севганингиз каби аёлларингиз ҳам сизларни тоза ва покиза юришингизни ҳоҳлайди”, – дедилар. @Ziyouz
Читать полностью
ЭЪЛОН: ЎҚИШГА ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ДИПЛОМ БЕРИШ ТАРТИБИ

Батафсил
: https://telegra.ph/EHLON-%D0%8E%D2%9AISHGA-%D2%9AAJTA-TIKLASH-VA-DIPLOM-BERISH-TARTIBI-B%D0%8EJICHA-07-15
ЭЪЛОН: ЎҚИШГА ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ДИПЛОМ БЕРИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти қайта тиклаш ва зарур ҳолларда узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган шахсларга диплом бериш масалалари бўйича ишчи гуруҳ 2020 йил 15 июлдан 5 августга аризалар қабул қилишини эълон қилади, дея хабар бермоқда Тошкент ислом институти сайти. Талабалар ўқишини қайта тиклаш ва диплом бериш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 2 октябрдаги 01А/152-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус ислом…
“Подшоҳ ва омон қолган саркарда”

🏇 Подшоҳнинг қўшинига бошчилик қиладиган саркарда бор эди. Қози ушбу саркардани ёмон кўрарди. Оқибатда макр қилиб подшоҳнинг номидан уни йўқотиш учун ҳукм чиқарди.
🧕 Бечора саркарданинг онаси подшоҳнинг олдига боласини авф этишини илтимос қилиб борди. Подшоҳ унинг кексалигини инобатга олди. Чунки, унинг ёши юздан ошган эди.
👑 Подшоҳ унга: мен қозига иккита варақнинг биттасига “йўқ қилинсин”, иккинчисига “йўқ қилинмасин” деб ёзиб, қуръа ташлашга буюраман.
Ўғлинг ҳукм ўқилишидан олдин иккисидан бирини танлайди. Агар ўғлингга ҳақиқатан зулм қилинаётган бўлса, Аллоҳ таоло унга нажот беради, деди.
Она подшоҳнинг ҳузуридан ғамга ботиб чиқди. Чунки у биларди, қози уни ёмон кўргани учун иккала вараққа ҳам “йўқ қилинсин” деб ёзиб қўйиши аниқ эди.
Ўғил онага тасалли бериб: Эй онажон кўпам куюнманг. Ишимни Аллоҳ таолонинг амрига ҳавола қилинг, деди.
Ҳақиқатан, қози иккала вараққа “йўқ қилинсин” деган жумлани ёзиб қўйди.
Қуръа ташлаш учун ваъдалашилган кун келди. Саркарданинг ҳоли нима билан тугашини кўриш учун жамоат жам бўлди.
Саркарда жазо ижро этиладиган майдонга келганда, қози унга совуқ табассум қилиб: биттасини танла, деди.
Саркарда табассум қилиб битта варақни танлади ва мана буни танладим, деди. Сўнгра уни ўқимай туриб оғзига солиб ютиб юборди.
Подшоҳ ҳайратланиб: Эй саркарда, нима қилдинг!? Аҳир варақда нима ёзилганини билмай уни еб қўйдингку, деди.
Саркарда: Эй ҳожам. Мен варақнинг биттасини танладим. Унда нима ёзилганини билмай туриб еб қўйдим. Лекин, ундаги нарсани нима бўлганини билишимиз мумкин. Бошқа вараққа қаранг, унда акси ёзилган бўлади, деди.
Йиғилганлар: саркарда “йўқ қилинмасин” деган варақни танлабди, дейишди.
Алқисса, озгина тафаккур қилиш билан буюк нарсаларга қодир бўламиз. Тафаккур қилиш билан бирга албатта ҳар бир дарднинг давоси бор эканлигига ҳам ишонмоқ лозим бўлади.
Аллоҳ таоло бизга соғлом ақлдек неъмат ато этганига шукр қиламиз.
Manba: @zafarkhayrullaev

👉 https://t.me/ziyouz
Читать полностью
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🌹Бугунги кун ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.! Аллоҳ ҳаммамизни қалбимизга меҳр-саҳоват, дилимизга ёруғлик, кўзимизга порлоқ нур, тан-у жонимизга соғлик, яқинларимизга омонлик, яшаётган ҳар бир кунимизга қувонч-у шодлик, хонадонимизга бахт ато қилсин

АЗИЗЛАРИМ ЯНГИ ТОНГ,
ЯНГИ КУН МУБОРАК БЎЛСИН!!

Явинларизга хам юборинг бизга қўшилинг 👍👍👇

@ZIYOUZ
#Бугун

1441 ҳ. 24 Зулқаъда
/2020 м. йил
15 июль
Чоршанба

Намоз вақти (Тошкент):
Тонг - 03:25
Қуёш - 05:02
Пешин - 12:29
Аср - 17:40
Шом - 19:55
Хуфтон - 21:31

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

Эслатма: Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма-ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Манба: islomuz

@ZIYOUZ
Читать полностью
#ВИДЕО

Келажак авлод ушбу улуғ даргоҳдан етишиб чиқажак буюк алломалар билан фахрланади

📹 Замонамизнинг муҳаддис олимларидан Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари

@ziyouz
Shayton alayhilananing Payg'ambar Muso alayhissalomga "uch nasihati" haqida bilishni istaysizmi?!
Unda eshitib ko'ring, ibrat oling, hayotingizga tatbiq qiling!!!
Kibr, hasad va nomahram bilan yolg'iz qolishdan saqlanish borasida uch nasihat...
Ustoz Fozil qori Sobirov ma'ruzalaridan.

@Ziyouz
Attached file
#бадназарлик

Бадназарликдан сақланишлик чоралари.

(28-қисм:)

Ўн саккизинчи чора:

Дийдори илоҳийдан маҳрумликни тасаввур қилишлик.

Ҳадиси шарифнинг маъноси шуки, жаннатийларга Аллоҳ таъолонинг дийдори насиб бўлади. Баъзиларга бир мартта бўлади, баъзиларга ҳар йил бўлади, баъзиларга ҳар ой бўлади, кимгадир ҳар жума куни бўлади ва баъзиларга ҳар куни бўлади. Дунёда кўр ҳолида туғилган ва солиҳлик, тақводорлик, сабр ва шукрда ҳаёт кечирган кимсага ҳар вақт Аллоҳ таъолонинг дийдорига ғарқ бўлишлик саодати насиб бўлади. Аллоҳ таъоло: "Бу менинг шундай бандамки, у дунёда ҳеч кимга муҳаббат назари ила боқмади. Энди, у қачон хоҳласа менинг дийдоримга эришсин" дейди. Баъзи уламолар ёзганларки, ким дунёда Аллоҳнинг розилиги учун номаҳрамдан ўз назарини сақласа, Аллоҳ таъоло жаннатда ҳар бир сақланган назарининг эвазига Ўзининг дийдорини ато қилиб қўяди. Мўминга лозимки, у бу маънони қалбида ўйласин ва мен бир неча лаҳзалик бадназарлик сабабидан Аллоҳ таъолонинг дийдоридан қандай маҳрум бўлайин? деб қалбига тушунтирсин. Аллома Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзганлар: "Жаннатда амалнинг ажри айнан унинг жинсидан бўлади. Шунга кўра ким номаҳрамнинг юзидан кўзини олиб қочса, унга Аллоҳ таъолонинг дийдори саодати насиб бўлади. Мўминга лозимки, номаҳрамдан назарини олиб қочсин. Токи, Аллоҳ таъолонинг дийдорига ҳақдор бўлсин". (Ифодат-э фақийр)

Муфтий Маҳмуд Ҳасан Буландшаҳрий
(Муфтий Дорул улум)

"Баднигаҳий кэ нуқсаанаат аор ус сэ бачнэ ки тадаабиир" китобидан. 40-41-бетлар.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Телеграм каналимиз:
https://t.me/Ziyouz
Читать полностью
Репост из: Hadith.uz
#Қабул_2020
#Абитуриентлар_учун!

📣 АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

🎉 Ҳадис илми мактаби абитуриентларига қўшимча имконият берилмоқда!

Яқинларингизга улашинг!
Web sahifa| Telegram | Facebook | Instagram |Twitter | YouTube

🔗 Каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE20QF03jTs30fqt0g
Читать полностью
#БИЛАСИЗМИ?
Ҳаммаси сув ҳақида
– Инсон танасининг тахминан 60 фоизи, чақалоқ танасининг 75 фоизи сувдан иборат, эркак вужудида 47, аёлникида 30 литр атрофида сув бўлади. Бир инсон олтмиш йиллик умри мобайнида тахминан 50 тонна сув истеъмол қилади.
– Инсон сувсизликка энг узоғи билан 11 кунгача чидаши мумкин, шунда ҳам ҳаво салқин бўлса. 36 даражали иссиқда одам ташналикка уч кунгина бардош бера олади.
– Одам танасидаги сув миқдори 5 – 8 фоизга камайса, оғиз қуруқшайди, тери бужмаяди, онг ўтмаслашади, кўзга ҳар хил нарсалар кўрина бошлайди. Бу рақам 14-15 фоизга етса, инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
– Катта ёшли киши бир кеча-кундузда 2-2,5 литр сув истеъмол қилиши керак, таом ва мева-сабзавотлар таркибидаги сув ҳам шунга киради. Ёзнинг иссиқ кунларида, спортчи, металлург, деҳқон, новвой касб эгалари учун бу миқдор хийла кўпроқ бўлади.
– Инсон танасидаги энг серсув аъзо – кўз. Унинг ўндан тўққиз қисми сув, қолгани турли тўқима ва ҳужайралардан иборат. Энг кам сувли аъзо тишларимиздир, уларда атиги 0,05 фоиз сув бор, холос.
– Буйраклар бир йилда етти юз литр сувни тозалаб ўтказади.
– Ҳозир дунёда 1 миллиарддан ортиқ киши ёки жами аҳолининг олтидан бир қисми тоза ичимлик сувига муҳтож.
– Дунёда тахминан 500 миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда яшайди.
– Яна 20 йилдан кейин сув етишмайдиган ўлкаларда яшовчилар сони олти бараварга кўпайиши кутилмоқда.
– Ҳозир Ер юзида сал кам икки ярим миллиард киши сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшаяпти.
– Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига 10 миллион киши нобуд бўлаётир.
– 1952 йили илк марта сотувда Тошкент маъданли суви пайдо бўлган.
– Қудуқ суви дунёда энг кўп фойдали моддаларни ўзида жамлаган сув ҳисобланади. Инсон бундай аралашмани ўзи тайёрлай олмайди.
– Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Анжелесда сотилади. Бу сувнинг бир литри 90 доллар туради. Сувни кристаллар билан безатилган махсус идишларда сотишади. Ёшлар бу сувни асосан идишига қизиқиб сотиб олади.
– Одам ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичади.
– Югославияда Циркницкое деган кўл бор. Ёздан то қишгача кўлда сув бўлмайди. Баҳорда эса ичида балиғи билан яна пайдо бўлаверади.
– Сув табиатда уч хил кўринишга эга. Яъни қаттиқ (муз), суюқ ва газ ҳолатида. Ер юзида экологик тоза сув атиги уч фоизни ташкил этади. У ҳам улкан музликлар таркибида бўлади.
– Энг серсув маҳсулот бу тарвуздир. Унинг 93 фоиз қисми сувдан иборат.
– Ер юзининг тахминан 70 фоиз қисми сув билан қопланган. Аммо бу сувнинг 1 фоизигина ичиш учун яроқли.
– Жазоирда бир кўл бор. Шу кўлнинг сувига ручка ёки қаламни ботириб бемалол қоғозга ёзса бўлади. Бу ёзувни эса кейин умуман ўчириб бўлмайди.
– Антарктидадаги бир кўлнинг суви денгиз сувига нисбатан 11 маротаба шўрроқ. Бу сув 50 даража совуқдагина музлаши мумкин.
– Танамиздаги сув миқдори атиги 2 фоизга қисқарса, ақлий имкониятларимиз 20 фоизга қисқариб кетаркан.
– Тиббиётчиларнинг айтишича, сув қон босимини туширишда ёрдам беради. Агар оёқ, қўл шишса, уларни йўқ қилиш учун иложи борича кўпроқ сув ичиш керак экан.
– Мутахассисларнинг таъкидлашича, депрессиядан халос бўлиш, асабни тинчлантириш учун бир стакан сув ичиш кифоя қиларкан.
– Дунёдаги ҳаёт учун энг хавфли сув Сицилияда мавжуд. Бу сув организмни заҳарлаб, ўлимга олиб борувчи кислотага эга.
– Бир куб сантиметр денгиз суви таркибида 1,5 грамм оқсил ва яна кўплаб витаминлар бор.
«Зукколар» китобидан

Манба: islom.uz
Читать полностью
Уйда қолинг ва биз билан Аллоҳнинг Каломини ўрганишда давом этинг!!! Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Рўза ва Қуръон (қиѐмат куни) бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “(Парвардигорим,) мен уни кундузи таомдан, нафс хоҳишларидан тўсганман. Энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Қуръон айтади: “(Парвардигорим,) мен уни кечаси уйқудан қолдирганман. Уни шафоат қилишим учун изн бер”. Шунда (рўза ва Қуръонга бандани) шафоат қилиш имкони берилади”.
Бу ҳадисга кўра, холисаллиллоҳ рўза тутган, Қуръон ўқиган банданинг гуноҳлари кечирилиши Аллоҳдан сўралар экан.
Уламолар Қуръон билан рўзанинг шафоатини қуйидагича тушунтиришган:
– Қиѐмат куни Қуръон билан рўзанинг савоби жисм шаклига кириб гапиради; – Аллоҳ улар номидан бир фариштани вакил қилади, ўша фаришта гапиради. 15-dars
manba: @quranuz_kanali

Улашинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEEoAzWM6mTQINgoXw
Читать полностью
Уйда қолинг ва биз билан Аллоҳнинг Каломини ўрганишда давом этинг!!! Набий алайҳиссалом бир ўринда шундай деганлар: “Қуръонни кўтарувчилар билан тун эгалари умматим ичида энг шарафлидирлар”.
Қуръонни кўтарувчилар – Қуръонни тўлиқ ѐдлаб, унга амал қилувчи қорилар. Тун эгалари эса кечаси намоз ўқийдиган, дуо-илтижо қиладиган, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтадиган обидлардир.
Яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: “Қорилар жаннат аҳлининг раҳбарларидир”. (ҳадиси шарифдан). Дарсларни Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борган. 14-дарс ...
manba: @quranuz_kanali

Улашинг 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEEoAzWM6mTQINgoXw
Attached file
Читать полностью
Суннати набавияда намоз ҳақидаги чақириқлар

عَنْ أَنَسٍ قَالَ: فُرِضَتْ عَلَى النَّبِيِّ لَيْلَةَ أُسْرِىَ بِهِ الصَّلَوَاتُ خَمْسِينَ ثُمَّ نُقِصَتْ حَتَّى جُعِلَتْ خَمْسًا ثُمَّ نُودِيَ يَا مُحَمَدُ إِنَّهُ لاَ يُبَدَّلُ الْقَوْلُ لَدَىَّ وَإِنَّ لَكَ بِهَذِهِ الْخَمْسِ خَمْسِينَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса:

“Эй, Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда гап ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор”, деб нидо қилинди”.

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

👉@ZIYOUZ👈
Читать полностью
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ ۚ وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنْفُسِكُمْ مِنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِنْدَ اللَّهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

110. Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир...

"Мўминнинг меърожи" китобидан 👉@Ziyouz👈
Читать полностью
Намоз борасидаги оятлар:

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَارْكَعُوا مَعَ الرَّاكِعِينَ

43. Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг...


وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَ بَنِي إِسْرَائِيلَ لَا تَعْبُدُونَ إِلَّا اللَّهَ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَذِي الْقُرْبَىٰ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْنًا وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ ثُمَّ تَوَلَّيْتُمْ إِلَّا قَلِيلًا مِنْكُمْ وَأَنْتُمْ مُعْرِضُونَ

83. Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз. (Мулоҳаза қилинса, Аллоҳ таоло Бани Исроилдан аҳду паймон олган ишлар Ислом дини ҳам буюрган ишлардир. Шундан ҳамма самовий динларнинг бирлиги келиб чиқади. Тавҳид ақидасининг асоси–Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслик–аҳду паймон олинган ишларнинг бошида саналяпти. Ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Қариндошларнинг қариндошлик ҳаққи бор, уларга ҳам яхшилик қилиш лозим. Етимлар–боқувчисиз қолган ёш болалардир. Жамиятда уларнинг ҳам ҳаққи бор. Шунингдек, мискинлар ҳам турли сабабларга кўра, ҳаёти ноқулай ҳолларга тушиб қолган шахслардир, уларга ҳам яхшилик кўрсатиш инсоннинг инсонийлик бурчи ҳисобланади.).

👉 @Ziyouz 👈
Читать полностью
Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан уйғониб, ҳаётга теранроқ назар солишни ўрганади. У кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқорли бўлиш, сабр каби кўплаб шахсий ва юксак инсоний фазилатларга эга бўлади.

Намоз инсоннинг кундалик ҳаёти учун ҳар томонлама зарур амал экани илмий равишда ҳам исботланмоқда. Намоз ўзининг сон-саноқсиз фойдалари билан инсон ҳаётини ҳамма соҳаларда тартибга солиб турувчи восита экани тобора аён бўлмоқда. Ҳозирги кунда илмий йўл билан ҳаёт кечириш услубини излаган моддий тараққий этган юртлар аҳолисининг кўпчилиги намоз туфайли Исломга кирмоқда. Кишининг ҳар тарафлама поклигини, соғлигини таъминловчи, уни Аллоҳ билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан, мўмин биродарлари билан доимий алоқада ушлаб турувчи намознинг аҳамиятини энди ким ҳам инкор қила олади?

Ислом динида намоздан муҳимроқ, ундан улуғроқ ва аҳамиятлироқ бошқа ибодат йўқ. Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида инсонлар намоз ўқишга тарғиб қилинган, намоз мусулмонликнинг асосий белгиларидан, Исломнинг муҳим рукнларидан экани зикр этилган. Қуръони каримнинг олтмиш беш оятида намоз киши иймонининг далили экани зикр этилиб, мўминлар намозни тўкис адо этишга, намозларини муҳофаза қилишга буюрилган. Қолаверса, намоз поклик рамзи. Намозхон одамнинг энг аввало, қалби пок бўлади. Унинг наинки қалби, бадани, кийим-боши ва макони ҳам пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда ҳеч кимга сир эмас. "Мўминнинг меърожи" китобидан 👉@Ziyouz👈
Читать полностью
Намоз мусулмон банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари кўп. Аввало, намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситасидир. Намозда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, унга муножот қилади. Шу ибодат ёрдамида руҳий, маънавий лаззат олади. Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Шу намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

Иккинчидан, намоз ютуқ ва нажот йўлидир. Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли бўлиб, у доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради. Намоз инсонни Аллоҳга яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди, бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади ва ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бахш этади. @Ziyouz
Читать полностью
ЙИГИТ ВА ҚИЗНИНГ ВИРТУАЛ ОЛАМДАГИ СУҲБАТИ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

444-CАВОЛ: Агар қиз билан йигит диниий билимларини алмашиш мақсадида суҳбатлашиши, тўғрироғи телеграм, ижтимоий тармоқ орқали диний савол-жавоблар ёзишиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз билан йигит ёлғиз қолган ҳолатларида гарчи виртуал оламда бўлса ҳам суҳбатлашишлари мумкин эмас. Уларнинг учинчиси шайтон бўлади ва фитна келиб чиқади. Фуқаҳоларимиз қадимдан:

الغاية لا تبرر الوسيلة

яъни: “Мақсад воситани оқламайди”, — деган қоидани зикр қиладилар. Яъни, сизнинг динни, шариатни ўрганиш борасидаги хайрли мақсадингиз шариатда ҳаром қилинган номаҳрам киши билан хуфёна суҳбатлашишингизни оқламайди, уни ҳалол қилиб қўймайди. Шунинг учун шариатни китоб ўқиш, илм аҳлларининг дарсларини тинглаш, уларнинг диний мазмундаги саволларга берган жавобларини ўрганиш билан ўзлаштиринг. Бунинг учун ҳозирда ҳамма ҳалол воситалар етарли. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

▫️ @Ziyouz▫️
Читать полностью
"ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФЕЪЛ-АТВОРЛАРИ, ТАЪЛИМ БЕРИШЛАРИ"

Ясмин Мужаҳед билан


⬇️Hilol TV расмий саҳифалари:
telegram |instagram | youtube | facebook

Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAE18HVV5IZ89tdxhBA
Читать полностью
#Бугун

1441 ҳ. 23 Зулқаъда
/2020 м. йил
14 июль
Сешанба

Намоз вақти (Тошкент):
Тонг - 03:25
Қуёш - 05:02
Пешин - 12:29
Аср - 17:40
Шом - 19:55
Хуфтон - 21:32

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

Эслатма: Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма-ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Манба: islomuz

@ZIYOUZ
Читать полностью