#Эълон!
Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази янги платформа тақдим этди
Битта бекорчи ходим бутун бўлимни ишдан қолдирганидек, битта саёқ юрган ёш атрофидаги кўплаб тенгқурларини йўлдан уриши мумкин.
5-6 январ кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда “Ёшлар форумида” белгилаб берилган вазифалар юзасидан тарбиясига масъул рахбарлар учун ташкил этилган икки кунлик ўқув семинардан кўзланган мақсад ҳам шу – ёшларимизнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хеч бирини назардан четда қолдирмаслик.
Куни кеча ушбу ўқув-семинари доирасида Электрон хукумат лойиҳаларини бошқариш маркази рахбари Бахром Зияев тақдим этган “Ёшлар дафтари” платформаси Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг ўзига хос лойиҳаларидан бири бўлди.
Шу вақтгача ёшлар ҳақида маълумот тўплаш учун қоғоз-ручка кўтариб, ҳар бир хонадон эшигини тақиллатишга тўғри келган ва жараёнга маҳалла, мактаб ходимлари ҳам жалб этилган.
Кези келганда кайфияти йўқ уй эгаларига бундай маълумотлар бериб ўтириш малол келган. Эндиликда янги лойиҳа шарофати билан бундай оворагарчиликлар сезиларли даражада камаяди.
“Ёшлар дафтари” платформасига Давлат тест йўналиши марказий маълумотлари асосида 16дан 30 ёшгача бўлган ёшларимизни қамраб олиб, уларнинг реестирини шакиллантираяпмиз. Шу тариқа бизда маълумотлар базаси мавжуд бўлади, - дейди Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Бахром Зияев.
Қўшимча равишда 13 та манзилли идоралардан ҳам уларни тўлдиришда фойдаландик.
Улардан йигит ёки қизимиз ўқиганми-йўқми, ҳарбий гувохномаси борми, мехнат фаолиятига эгами, ногиронлиги бўйича ва бошқа маълумотларни олдик. Шу тариқа энди биз ёшларни ижтимоий ахволи, қизиқиши, қаерда яшаши, нима иш билан машғуллигидан хабардор бўламиз. Ушбу платформада ишсиз ёшлар рўйхати аниқ чиқиб келгач, ҳатто уларни иш билан таъминлашни ҳам кўзда тутганмиз. Яъни тизим 13 та манзилли идоранинг 10 таси билан интеграциялашган.
Муҳими, ушбу платформа ҳар бир давлат ташкилоти учун оддий ва қулай. Шу билан бирга тизимда бутун республикамиз ёшлари ҳақидаги маълумотлар рақамли шаккланиб, янгиланиб боради.
Эндиликда платформа механизми ҳар бир тумандаги биттадан масъулга ўргатилиб, шартнома асосида бириктирилади. Шахсий маълумотлар билан ишлангани учун ўзига яраша жавобгарлиги ҳам бўлади. Маълумотлар “Ёшлар дафтари”га тўғри киритилгач, тизим ўз-ўзидан ишлайди. Жараён автомат равишда бошқарилади. Хеч қандай ғирромликларга йўл қўйилмайди. Ҳар томонлама шаффофлик таъминланади. Қисман бўлса-да, коррупция ҳолатларига барҳам берилади.
📚@ziyonetofficial 🖥ziyonet.uz